Iii боб. ЎҚувчиларни меҳнат ва касбга тайёрлашда халқ Ҳунармандчилигига оид ўтказилган тажриба – синов ишларининг натижалари
Ўрганувчи-тасдиқловчи босқич (дастлабки)
Download 467 Kb.
|
3-боб
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2. Таълимий-шакллантирувчи босқич (асосий)
- 3. Тажрибавий-умумлаштирувчи (якуний) босқич
- Тадқиқот жараёнида фойдаланилган тажриба-синов материаллари
1. Ўрганувчи-тасдиқловчи босқич (дастлабки)
2. Таълимий-шакллантирувчи босқич (асосий)
3. Тажрибавий-умумлаштирувчи (якуний) босқич
Тадқиқот жараёнида фойдаланилган тажриба-синов материаллари
Таълим муассасаларида 2-, 3-, 4-, 6- ва 7 – иловаларда келтирилган тест ва сўровномалар умумтаълим мактаблари ўқувчилари, меҳнат таълими ва касбга йўналтириш фани ўқитувчи-мураббийлари, усталари, тўгарак раҳбарлари ҳамда малака ошириш тингловчилари тажриба-синовдан ўтказилди. Тажриба-синов ишларининг ўрганувчи-тасдиқловчи босқичида тажриба-синов майдонларидаги ўқувчи ва ўқитувчи-мураббийлардан тест ва сўровнома саволларига жавоблар олинди. Унда, ушбу ўтказиш икки маротаба ўтказиш билан чегараланди. Чунки, дастлабки ва якуний ўтказиш орқали халқ ҳунармандчилиги соҳаларини миллий қадриятлар сифатида ўрганилишининг умумий аҳволи ва амалдаги ҳолати билан танишилди. Мазкур натижалар 1999-2006 ўқув йилларида Наманган вилояти, Уйчи туманидаги 7-сонли умумий ўрта таълим мактаби (5-9 синфлар) нинг назорат ва тажриба гуруҳларида олиб борилди. Ушбу масканда кузатиш ишлари билан бирга амалий машғулот натижалари математик-статистик жиҳатдан қайта ишланди ва шу асосда олинган натижалар педагогик нуқтаи назардан хулосаланди. Умумтаълим мактаблари ўқувчилари Шарқ халқларининг тарихий, ўлмас қадриятларини ўрганишлари даражаларини аниқлаш учун тест ва сўровномалар ўтказилди. Аввало, тажриба-синов ишлари жараёнида ўқувчиларга миллий қадриятлар, уларнинг моҳияти, хусусияти ва турлари тўғрисида янги билимлар беришга ҳаракат қилинди. Миллий қадриятлар ота-боболардан етиб келган ва давом эттирилаётган удумлар, урф-одатлар тушунилса, маънавий қадриятлар деганда эса, инсоннинг хулқ-атвори, ички ва ташқи гўзаллиги, донолиги ва одоблилиги тўғрисида фикрлар, тасаввурлар, панд-насиҳатлар мажмуаси тушунилади. Моддий қадриятлар деганда эса, инсоннинг қўл меҳнати натижасида турли даврларда яратилган турли хил буюмлар, санъат асарлари, жиҳозлар, қурилмалар, бинолар ва бошқалар назарда тутилади (2- иловага қаралсин). Сўровномаларни дастлабки ўтказишдаёқ ўқувчиларнинг ушбу соҳалардаги қадриятлар сўзларининг маъноларини атрофлича аниқ бўлмаган ҳолда билишлари маълум бўлди (3.1-§ га қаралсин). Ўтказилган кузатишлар ва тажриба-синов ишларидан ҳамда олинган натижалар таҳлилидан маълум бўлдики, ўқувчилар юқоридаги топшириқларга жавобларни, турли манбалардан радио, газета, журнал, турли китоблар ва бошқалардан қисман бўлсада ўрганганликлари маълум бўлди. Қуйида моддий қадриятлардан ҳисобланган халқ ҳунармандчилиги таърифи, йўналишлари, аҳамияти, соҳалари, турларини ўқувчиларнинг билиш даражаларини аниқлашга уриниб кўрилди. Тажриба-синов ишлари Наманган вилояти, Уйчи туманидаги 7-сонли, Тошкент шаҳар, Собир Раҳимов туманидаги 28-сонли, Сурхондарё вилояти, Сариосиё туманидаги 4-сонли умумий ўрта таълим мактабларида тажриба ва назорат синфларидан олинган натижалар асосида математик-статистик таҳлил қилинди. Ушбу мактабларда олинган натижалар репрезентатив равишда ифодаланиб, қуйидаги жадвал кўринишига келтирилди: 3.2- жадвал Download 467 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling