Ижтимоий педагогика


XIX — XX аср маърифатпарвар шоирларинииг ижтимоий- педагогик царашлари


Download 3.57 Mb.
bet10/107
Sana03.06.2024
Hajmi3.57 Mb.
#1899126
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   107
Bog'liq
Ijtimoiy pedagogika (Nodira Egamberdiyeva)

XIX — XX аср маърифатпарвар шоирларинииг ижтимоий- педагогик царашлари. Энг аввало, маърифатпарвар педагогларнинг ижтимоий-педагогик кдрашларининг амалий ахамияти биринчи уринга кенгоммани маърифатли килиш ва таълим масалаларини кушиб олиб борганликларидадир. Улар таълимнинг асосий вазифасини ахлокий мукаммаллашувда ва мехнатга ургатишда, деб билганлар.
Дехкон оиласидан чиккан педагог, маърифатпарвар шоир Саидахмад Сиддикийнинг (1864-1927) кдрашлари узининг узокучи кура олиши ва юксак заковати билан ажралиб турган. Олим Халвон кишлоги ховлисида дехкон ва хунарманддар учун илк мактабни очган. 1914 йилда эса китоб, дарслик ва укув Кулланмалари билан савдо килувчи дукон очган. Кейинчалик Сиддикий яна бир нечта кишлок мактаблари ташкил этиб, уларда узбек, тожик, рус болаларига таълим-тарбия берган. Табиатшунослик ва география дарслари эса табиат куйнида утказилган.
Маърифатпарвар ва демократик гоялар XIX асрнинг охири — XX аср бошларида юкори чуккига кутарилди. Урта аср гоялари: зохидлик, догматизм, схоластикага карши чикиб, узбек маърифатпарварлари янги таълим максадлари, идеаллари ва тамойилларини хдр томонлама тарбиялашга асосланган (акдий, ахлокий, жисмоний, мехнат) дунёвий, угил болалар ва кизлар учун бир хил, инсонийлик, демократия, ватанпарварлик рухидаги тарбияни илгари сурдилар ва асослаб бердилар.
Узбекистондаги демократик педагогик гоянинг тараккийпарвар йуналишининг йирик вакилларидан бири Абдулла Авлонийдир (1878 — 1934). У Шарк тиллари ва адабиётини ёшлигида чукур урганиб, мумтоз узбек адабиёти таъсирида шеърлар ёзган. Узок вакт мобайнида Тошкент мактабларининг бирида болаларга таълим бергануАвлонийнинг узбек педагогикасига кушган хиссаси шуки, у'илк маротаба тарбия олдига ижтимоий вазифаларни куя олган. Бу шоир ва педагогнинг катта жасорати уз асарларида шахе ривожланишида тарбиянинг\ал кдлувчи ролини эътироф этилиши булди.^Унинг фикрича, тарбия ижтимоий максадларни кузлаши керак. Авлоний “янги киши” тушунчасини шахсий эмас, балки ижтимоий манфаатлардан келиб чикувчи жамоат арбоби сифатида таърифлайди. Авлонийнинг фикрича, тарбиянинг муваффак,ияти оила, ота-оналар ва педагогларнинг шахсий намунавий роли билан белгиланади. Авлоний эн г мухим ижтимоий хусусият, деб мустак^ллик, ташаббускорлик ва амалий тажрибани эътироф этган.
Узбек маърифатпарварларининг ёрк,ин вакили булган Авлоний “тугри” гояларни кенгайтириб ва “нотугри” гояларни бартараф килибгина ёвузликни йукртиш мумкинлигига ишонган. Шунинг учун тарбия мавзуси маърифат нашри булмиш “ Шухрат” газетасида кенг ёритилган.
^Мустамлакачилик шароитларида Туркистонда матбуот чекланган укувчиларига эта эди. Бу холатда драматургия маърифий гояларни татбик килишнинг энг самарали воситаси булган. Театр Абдулла Авлоний учун одамларни тарбиялаш, бирлаштириш воситаси булиб хизмат килган. У 1913 йилда Тошкентда “Турон” номли театр труппасини ташкил этди. Труппанинг максад-вазифалари Тошкентдаги “Турон” драматик санъат жамиятининг “Низоми”да “...сахнага нисбатан мухаббат ва жиддий муносабат тугдириш, хал к. учун спектакллар ташкил килиш”, деб белгиланган эди
Бу мак,садга эришиш учун жамият кечалар, концертлар, спектакллар ва бошкд оммавий чик,ишлар, клуб ва мусик,а курслари, кугубхона ва кироатхона ташкил кдыишга. бошлангич мактаблар очишга, таълимни урта ва олий укув юртларида давом эттириш учун стипендиялартаъсис этиш хУКУКИга эга булган. Шунингдек, у мавжуд хайрия ва таълим муассасаларига моддий ёрдам курсатиши мумкин эди1.
Авлоний маърифий гояларини нафакдт уз ижодида илгари сурган. У томонидан 1908 йилда камбагаллар учун мактаб очилган ва у ерда она тилини укитишнинг янги усуллари кулланилган. Педагогик фаолият билан сермахсул шугулланишни канда к,илмай, у дарслик ва кулланмалар ёза бошлаган. Амалий билимларни энг керакли ва фойдали деб хисоблаганлиги учун Авлоний таълим-тарбия тизимини кундалик \аётга якинлаштиришга харакат калган булиб, бу олимнинг ’‘Биринчи муаллим”, “Иккинчи муаллим”, ‘‘Туркий гулистон ёхуд ахлок;" дарсликларида уз аксини топган.
Авлонийдан сунг маърифат ва дунёвий билимларнинг фаол таргиботчиси Мискин эди. Мискиннинг таълимий ва маърифий карашлари ижтимоий-сиёсий мохиятга эга булиб, у узбек илгор педагогик гояларининг ривожига катта хисса кушган. Мискин таълим жараёнини ёш авлодни халк^а хизмат к,илиш учун тарбиялаш керак, деб тушунган ва уз кдрашларини ривожлантирган. Мискин ва бошк,а узбек маърифат- парварларининг интилишлари тарбиянинг ижтимоий жихатини оширишга, ижтимоий тарбияни кенгайтиришга, инсоннинг турли ижтимоий муносабатларга кириши, бошкд давлатлар ва халкдар хаётини урганишга кдратилган эди.
Бирок; бу ижтимоий хусусиятлар билан бирга узбек маърифатпарварлари XIX аср иккинчи ярмида уз царашларининг тизимли эмаслиги билан, мустамлака тузумга к,арши курашга тайёр булган мустахкам дастурларининг йукдиги билан ажралиб турардилар. Дунёкдрашларининг чекланганлиги ва турли к,арам а- каршиликларга учраганлигига карамай, улар Узбекистонда ижтимоий педагогикага оид илгор гояларнинг ривожига катта Хисса кушдилар.
XX аср бошидаги узбек педагогик гоясини уч асосий йуналишга ажратиш мумкин:

  • купрок, хукмронлик килувчи урта аср феодал клерикал йуналиши;

  • пайдо булаётган миллий буржуа йуналиши (жадидчилик). Унинг вакиллари будаврда феодал клерикал мактабга к,арши чик;иб, узларининг “усули жадид” мактабларининг педагогик талабларини илгари сурганлар;

  • демократик тараккийпарвар йуналиш. Демократик педагогика урта аср мактабларини ватарбиясини танкид калган, инкор этган ва унга кдрши янги, илгор гояларни илгари сурган.

XX аср бошида Узбеки стоцда демократик педагогиканинг энг йирик вакили Хамза Хакимзода Ниёзий (1889 — 1929) эди. Хамза XX аср бошида узбек халки маданий хаёти ва маърифий Харакатининг энг йирик намояндаси булган. Унинг номи билан Узбекистан тарихининг бутун бир даври боглик,. У уз асарларида узбек халк,и педагогии гояси ривожининг энг яхши ютукдарини жамлаб хамда чет эл ижтимоий-маърифий гояларига таяниб, таълим-тарбиянинг энг глобал муаммоларини кутара олган.
Куконда миллий мактабнинг яратилиши, кейинрок, эса Фаргона, Маргилон ва Тошкентда шундай мактабларнинг яратилиши бу ажойиб педагог ва жамоат арбобининг жасоратли кадами булди. Бу мактаблардатаълим-тарбия ишларинингйулга куйилиши шахснингхартомонлама ривожланиши ва ижтимоий фаоллашуви учун шароитлар яратишга йуналтирилган эди. Хамзанинг педагогии фаолиятининг ижтимоий тавсифи тарбиянинг барча турлари (эстетии, акдий, жисмоний, ахлок,ий, мехнат), муомала ва атрофдагилар билан узаро муносабат малаиаларини ривожлантириш жараёнида, тарбия- ланувчиларнингтурли хаётий, маданий ва акдий даражаларини оширишлари учун имкониятлар яратишга асосланади.
/ 1911 йилда Хамза узининг янги усул мактабини очди ва у*нда укув жараёнини ташкил этишни тубдан ислох к,илди. Бирок, унинг педагогик фаолиятидаги энгасосий ходиса 1914 йилда етимлар ва кам таъминланган болалар учун “Дорул ожизин” номли мактабнинг очилиши булди. Унда болалар бепул таълим олганлар хамда китоб, дафтар, к,алам ва бошкд укув куроллари билан таъминланганлар. Бирок, Хамзанинг мактабларни ислох к,илиш вадемократиялаштириш учун к,илган харакатлари мусулмон рухонийлари ва чор хукуматининг кескин норозилигига сабаб булди. Бунинг ок,ибатида “Дорул ожизин” ёпилди ва Хамза чор полицияси назоратига олинди. j
Хамза таълимнинг мохиятини озодликка эришиши учун асосий курол хамда фаол ижодий шахсни тарбиялашдаги восита, деб хисоблади. Унинг кдрашлари илгор узбек педагогик гоясининг ривожланишида катта к,адам эди. Инсонни реалликдан ажратувчи ва уни шукроналик рухида тарбияловчи хукмрон схоластик тарбиядан фаркди уларок,, Хамза Хакимзода таълим мохиятига янги кдрашларни киритди. Таълим жараёнини ёш авлодни халкка хизмат к,илиш рухида тарбиялаш, деб тушунди. Шоир тарбиянинг асосий вазифаси — ёшларни жамоат фаолиятигатаёрлаш, деб билган. Хамза ёшлар уз Ватани ва халк,и олдидаги маъсулиятларини тушуниши кераклигини куп марта таъкидлади.
Хамза тарбияга энг кучли таъсир к,илувчи омилларга мухит ва оилани киритган. Гудакнинг келажаги, ундаги хисларнинг, дунёкарашнинг ривожи ва бошкд ижтимоий психологик вазифалар уни ураб турган атроф-мухит ва турмуш тарзига богликдир. Оиланинг бола тарбиясидаги урни болани жамиятда узаро мулоцотга киришувчан килиб тарбиялашдан иборатдир. Хамза тарбияда онанинг ахамиятини алохида таъкидлайди, чунки у болалар билан психологик, рухий ва биологик жи\атдан эн г к^п богланган шахсдир. У болаларни эътиборсиз ёки нотугри тарбиялайдиган ота-оналарни крралайди.
Хамза таълим-тарбияда туб узгаришларни амалга ошириш учун бир кдтор янги дарсликларни узбек тилида яратди: Узбек алифбосини урганиш учун “Енгил адабиёт”, укиш учун ’‘Укиш китоби”, адабиётдан “К.ироат китоби”. Хамзанинг китоблари таълим олувчилар томонидан катта цизициш билан ук,илган ва тез узлаштирилган. Хамзанинг барча китоблари Узбек боласининг эркин ук,иши учун кулай хисобланган.

Download 3.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling