Ижтимоий педагогика


Узбекистонда оммавий мактабгача таълим муассасаларининг ривожланиши ва унда болаларнинг ижтимоийлашуви тарихидан


Download 3.57 Mb.
bet13/107
Sana03.06.2024
Hajmi3.57 Mb.
#1899126
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   107
Bog'liq
Ijtimoiy pedagogika (Nodira Egamberdiyeva)

Узбекистонда оммавий мактабгача таълим муассасаларининг ривожланиши ва унда болаларнинг ижтимоийлашуви тарихидан. Узбекистонда оммавий мактабгача тарбиянинг юзага келиши XX асрнинг 1 яримига тугри келади. Бу даврда Туркистонда болаларни гимназияга киришга тайёрловчи хусусий болалар богчалари мавжуд эди. 1919 йилда республикадаги сиёсий ва иктисодий холат муносабати билан усиб келаётган авлоднинг соглигини сакдаш, озик-овкдт билан таъминлаш масалалари билан шугулланувчи “Богчаларни химоялаш Кенгаши”тузилди. Болаларни давлатнинг янада сермахсул минтахаларига кучириб утказиш, шунингдек, уларни овхат, кийим-кечак, турар жой, ёхилги, тиббий ёрдам билан таъминлаш масалалари урганилган. Бу масалаларни ечишнинг асосий воситаси — оммавий ошхоналар, болалар богчалари ва яслилар ташкил
этиш билан бир каторда аёлларни республиканинг жамоат ва сиёсий \аётида фаол иштирок этишларига ёрдам беришга тайёрлаш эди.
Таълим ишини ривожлантириш учун 1918 йилда Тошкентнинг Эски ша\ар кисмида узбек болалари учун 4- болалар богчаси ташкил кдлинди. 1919 йилда эса Самаркдндда 2-болалар богчаси ва 3-болалар уйида мактабгача гурухлар очилди. 1926 йилга келиб киркга якин мактабгача таълим муассасаларида 2000 нафар болалар тарбияланганI. Шу йилларда мактабгача тарбия муассасаси ходимларининг малакасини оширишга кдратилган таълим дастурининг ишлаб чикилиши мухим ютук\исобландиЦ927 йилдан аёллар эркинлигини \имоя Килишга каратилган “Хужум” харакатининг бошланиши муносабати билан болаларнинг болалар богчасига бериш холлари янада купайди. Ишлаётган аёлларга ёрдам тарикдсида касаба уюшмалари ва йирик фабрика-заводлар томонидан болалар учун ёзги согломлаштириш майдончалари ташкил этилди.
XX асрнинг 30-йилларида мактабгача тарбия амалиёти болалар богчаларининг тозалик ва методик таъминланганлик холатини текшириш холлари кенгтаркалди. Бутекшириш натижаларига кура богчалардаги хоналар ва болалар майдончаларнинг жихозланмаганлиги, уларни асбоб-ускуналар ва сифатли озик,- овкат билан таъминланмаганлиги, тозалик меъёрларига амал Килинмаслиги каби камчиликларга карши кураш олиб борилган.
Кишлокдардаги болалар богчалари ва майдончалари, жойлардаги таълим муассасаларига нисбатан булган салбий карашлар туфайли, катта кийинчиликларга учраган.
1930 йилда Узбекистонда республиканинг барча катта шахарлари ва вилоятларида уз булинмаларига эга булган педагогии маслахатхоналар ташкил килинди. Унинг фаолияти доимий маърузалар, радиосухбатлар, аёллар учун кургазмалар ташкил хилишдан иборат эди. Улар учун ‘‘болаларга энгяхши бурчак жихозлаш” мусобакдси хам утказилган. Педагогик маслахат берувчилар оилаларга боришган, болалар бурчакларини ташкил цилишган ва шу билан бирга, болаларни богчаларга Кабул килиш тартиби хамда оилаларга тарбия масалалари буйича маслахатлар бериб боришган.
1933 — 1934 йилларда Узбекистонда 3840та колхоз майдончалари булиб, унда 127 мингтарбияланувчи катнашган.
1933 йил эса болалар богчалари учун илк дастур лойи\аларини ишлаб чикдриш Йили сифатида нишонланди. Русий забои болалар богчалари дастурлари асосида тузилган бу дастурлар кейинчалик махаллий шароитларни инобатгаолиб кдйтатузилди.
Таълим бирлашмаларининг методик фаолияти ягона марказ томонидан рахбарликни амалга оширишга эхтиёж сезганлиги сабабли, 1934 йилда Тошкент шахрида тузилган Республика таълим методик хонаси шундай марказ вазифасини бажарди.
Оммавий мактабгача тарбиянинг ривожланишида энг катта тусикдардан бири малакали кадрларнинг етишмаслиги булган. К,ишлок ахолисидан кадрлар тайёрлаш учун киска муддатли уч ойлик курслар ташкил килинган. Бундан ташкари, XX асрнинг 30-йилларидан бошлаб таълим мутахассисларини тайёрлаш вазифаси педагогика укув юртлари зиммасига юкланди. 1930 йилдан бошлаб Тошкентда фаолият юритувчи педагогика укув юрти 1936 йилга келиб 60 нафар мутахассис тайёрланди.
1938 — 1939 йилларда республикада 927 та болалар богчаси очилган булиб, уларда 36710 нафар бола тарбияланар эди. Майдончалар сони эса 4835 та булиб, 152000 нафар болани камраган эди. Шу билан бирга, бу вактда укиш, иш ва ижтимоий фаолият билан банд булган оналар учун “Болалар хоналари” хам ташкил килинган эди.
Шу йилларда таълимни яхшилаш максадида куйидаги чоралар курилган:

  • жойларда методик ишларни ташкил килиш;

  • жихозлар, укув кулланмалари ва уйингохларга куйиладиган талабларни ишлаб чикиш;

  • таълим масалаларига жамоатчилик ва ахолининг эътиборини каратиш (матбуотда нашр килиш, хужжатларни тузиш) ва шу кабилар.

Уруш йиллари Узбекистонга 200000 бола кучириб келтирилган ва натижада болалар богчалари тармогининг кенгайиши, уларда иш кунини узайтириш зарурати пайдо булган. Уша йилларда мактабгача интернатлар хам ташкил Килинган. Улардаги тарбиянинг узига хослиги шундан иборат эдики, уларда уз оиласи, якинларини йукотган болалар тарбияланган. Бу хол педагогларда хар бир бола учун янада масъулиятли ва эътиборли булишни такозоэтган.
Урушдан кейинги даврда озик-овкат муаммолари туфайли кучсизланган болалар учун согломлаштириш чора-тадбирлари кучайтирилди. Шу максадда республиканинг бир к,атор шахарларида санатория типидаги богчалар ташкил килинди. К,ишлок, худудида таълимнинг ривожланишига катта ахамият берилди. Бу кишлок,\ужалиги ма\сулотларини ишлаб чикишда аёллар мехнатидан фойдаланиш зарурати билан боглик, эди. 1959 йилдан таълимнинг ягона тузилишини ташкил килиш максадида икки турдаги таълим муассасалари битта болалар богчасига бирлаштирилди. Бу эса, уз навбатида, болаларни тарбиялаш жараёнининг фаоллашувига олиб келди.
У рта махсус маълумотли мутахассисларни етказиб бериш Тошкент ва Маргилон педагогика билим юртлари заммасига юкланган булиб, улар 1957 — 58 йилларда 517 нафар мутахассис тайёрлашган. Методика ва тарбия ишларини яхшилаш макрадида Тошкент, Самарканд, Бухоро, Наманган, Фаргона, Чирчик, шахдрларида методик хоналари очилган. 1961 йилда Крри-Ниёзий номидаги Педагогика фанлари илмий-тадк,ик,от институтида Узбекистондаги таълим муаммолари борасида тадк,икрт олиб борувчи, болалар богчалари ва методика хоналарига ёрдам курсатувчи марказ очилди.
Тошкентда 1966 йил 26 апрелда булиб утган зилзила натижасида 225 та таълим муассасалари барбод булди. Бирок, к,иск,а вак,т мобайнида бошк,а республика курувчилари ёрдами билан бу муассасалар кдйта тикланди.
XX асрнинг 60 — 80-йилларида оммавий таълим куйидаги йуналишларда амалга оширилган:

  • хужаликлараро таълим муассасаларининг иш тажрибасини урганиш учун республика мик,ёсида анжуманлар утказиш;

  • колхозлар орасида “Энг яхши таълим муассасаси” совринлари учун мусобакдлар утказиш;

  • ю кум л и касалликлардан азият чекувчи болалар учун махсус муассасалар ташкил этиш;

  • болалар соглигини сакдаш буйича таълим муассасаларини ташкил килиш;

  • мактабгача тарбия муассасалари учун тарбиячилар ва тиббиёт ходимларини тайёрлаш;

  • республиканинг педагогик ва мусик,а укув юртларини кенгтурдаги мутахассислар тайёрлаб беришга утказиш;

  • мактабгача ёшдаги болаларни тарбиялашнинг ягона дастурини ишлаб чик,иш;

  • болаларнинг эстетик тарбиясига катта ахамият бериш —

кдрдош миллатларнинг санъат асарларидан фойдаланиш, болалар чизган расмлар кургазмаларини уюштириш ва шу кабилар.
Узбекистан мустакил давлат макомини кулга киритиши билан жамиятнинг ижтимоий муаммолари янада купайди ва кескинлашди. Бунингсабаблари, биринчидан, сиёсий, маънавий, иктисодиёт сохасидаги устувор йуналишларнинг алмашиши, иккинчидан эса, будаврда ижтимоий муаммоларни хал этишда маълум кийинчиликларга дуч келиш холатлари юзага келди. Бирок демократия ва ошкоралик тамойиллари, аждоддарнинг бой тажрибаси ёрдамида давлат томонидан мухтожларга реал ижтимоий-педагогик ёрдам берилмокда, ижтимоий педагогика фанини ривожлантириш учун зарур чора-тадбирлар курилмокда.
Савол ва топширицлар:

  1. Узбекистонда ижтимоий педагогика фани ривожланишини даврларга булиб курсатинг.

  2. Узбек маърифатпарварларининг ижтимоий-педагогик Карашлари нималардан иборат?

  3. 1917 — 1940 йилларда ижтимоий-педагогик фаолиятнинг асосий йуналишларини курсатиб беринг.

  4. Иккинчи жахон уруши даврида Узбекистонда ижтимоий- педагогик фаолиятнинг асосини нималар ташкил этди?

  5. Узбекистонда оммавий макгабгачатаълим муассасаларининг ташкил этилиши кайси меъзонларга асосланган?

Адабиётлар:

  1. Узбек педагогикаси антологияси/Тузувчи-муаллифлар: К. Хошимов, С. Очил. — Т.: Укитувчи, 1995

  2. Хасанбоева. О ва бошкалар. Педагогика тарихи — Т.: Укитувчи, 2001

  3. Юлдашев Д. Г Системы повышения квалификации педагогических работников. — Т.: Шарк, 1996.

  4. К. Хошимов ва бошкалар. Педагогика тарихи. — Т: Укитувчи, 1996.

  5. Хошимов К. Куни узайтирилган гуру\пардатаълим тарбия назарияси ва методикаси. — Т.: Шарк, 2007.

II БОБ. УЗБЕКИСТОНДА ИЖТИМОИЙ
ПЕДАГОГИКА ФАНИНИНГ РИВОЖЛАНИШ
ШАРТ-ШАРОИТЛАРИ

2.1. Узбек халк, педагогикасининг
ижтимоий хусусиятлари

Аждодлар тажрибасини урганиш замонавий педагогика фанининг асосий вазифадаридан биридир. Бироктарбиянинг миллий хусусиятларига мурожаат килиш маданий жихатдан уз Кобигига Уралиб колишга олиб келмаслиги керак. Замонавий педагогика фанининг максади миллий хусусиятлар асосида фаннинг замонавий муаммоларини ечишга ёрдам берувчи, унинг ривожига уз хиссасини кушувчи кучларни топишдан иборат бул моги лозим.
Хозирда дунёнинг турли давлатларидаги халкдарнинг маданий карашлари ва узига хос хусусиятларига эътибор Каратсак, маданият со\асидаги ютукдар мавжуд муаммоларни \ал этишда жуда катта урин тутади. Усиб келаётган авлодни Хаётга тайёрлашнинг куп асрлик тажрибаси ёрдамида ёшларнинг замонавий бозор иктисодиёти муносабатларига асосланган демократик жамиятга тайёрлаш алохида ахамият касб этади.
Кдндай килиб халкнинг уз миллий киёфаси, маданий хусусиятларини тикламасдан туриб бугунги куннинг муаммоларини хал килиш мумкин? Шубхасиз. мозий тажрибасида халк педагогикасида таълим ва тарбия жараёнларида куллаш мумкин булган куп нарса бор. Халкпедагогикаси шахсга ижтимоий хусусиятларни шакллантириш учун лозим булган педагогик билим, куникма ва малакалар, таълим-тарбия бериш йуллари, воситаларининг мажмуаси хисобланади.
Миллий педагогика халкнинг таълим-тарбия масаласига оид Карашлар, гоялар, анъаналари асосида шаклланади. Миллий педагогиканинг тенгсиз кадрияти шуки, у, биринчидан, узида асрлар давомида шаклланган педагогик хакикатларга эга,
иккинчидан эса, хаётий, амалий тавсифга эга. У уз ифодасини халк педагогикасининг барча гоялари амалий тажрибага асосланганлиги, амалиётда синалган ва ёш авлодни тарбиялаш буйича амалий фаолиятга кдратилганлигида топади.
Халк педагогикасида™ мавжуд хаётий (маиший, мехнат, ахлокий) ва педагогии маълумотлар, кузатувлар му\им ахамиятга эга булиб, булар муомала жараёнида хам катталар, \ам болалар томонидан бир хил узлаштирилади. Халк педагогикаси тарихий ва ижтимоий тажриба махсули булиши билан бирга ижтимоий ахлок ва ижтимоий мослашув малакаларининг шаклланиши воситаси, омили хисобланади.
Халк педагогикаси жамиятнинг педагогии маданиятидаги энг яхши кддриятларни мужассамлаштирган булиб, бу катталарга Хурмат, мехмондустлик, мехнатсеварлик, ахлоклилик, ростгуйлик ва бошкалар.
Халк педагогикасининг ижтимоий характери уни купгина этномаданий ходисалар: дунёкараш, тиббиёт, этика, дин, экология, бошкалар билан узаро муносабатида ёркин намоён булишидадир. Бу муаммолар олимлар томонидан урганилмокда.
Узбек халк педагогикасида шахе дунёни хаётий ва шахсий тажриба оркали узлаштиради, деган теран фикр мавжуд. Чунки шахе бошкалар билан муомалага кирар экан, уларнинг узига хос хусусиятларини урганади.
Узбек халкида шундай накд бор: чакалок хали шахе эмас, у том маънодаги инсон буладими, йукми — бу унинг ота-онаси, уни ураб турган мухит ва бошка одамлар билан узаро муносабатига боглик- Шунинг учун хам халк педагогикасида “гудак факатгина авлодлар томонидан эришилган, ишлаб чикилган турли онг шаклларини узлаштирсагина, шахега айланади”, деб таъкидланади. Боланингтугилиши билан тарбияни бошламаслик халк хаётининг ривожи, олдинга интилишига салбий таъсир килади. Бу гоя бир катор халк ривоятлари, афсоналари, достонларида урин олган. Агар уни замонавий тушунчаларда ифодаласак, узбек халк педагогикасининг асосини болага гамхурлик килиш, унинг соглиги хакида Кайгуриш ва хаётини мухофаза килиш, унинг аклий, ахлокий, эстетик, жисмоний ва мехнат тарбияси учун катталар томонидан таъсир килишнинг мажмуаси ташкил килади.
Узбек этнографиясини урганиш учун турли хил хужжатларни
35
тахлил килар эканмиз, у мукаммал инсон моделига мос келишини эътироф этишимиз мумкин.
Буюк маърифатпарвар, олимлар, педагоглар ва шоирларнинг асарларини урганиш инсон тарбияси ха^идаги халк гоялари уларнинг мазмунига сингдирилганини курсатади. Ибн Синонинг “Тадбири манзил” китобининг “Болалар тарбияси ва таълими” бобида оила тарбиясидан, Берунийнинг “Кддимги халкдардан калган ёдгорликлар” китобида турли халкдарнинг анъаналаридан, ал-Фаробийнинг “Катта мусица китоби”да халк мусикасидан куп мисоллар мавжуд. Носир Хусравнинг “Бахт китоби”да \ам оддий одамларнинг мехнатлари улугланади.
Халк, педагогикасини Урганиш учун С. Р Ражабов, А. Исмоилова, И. Обидова, С. Темурова, М. Очилов, А. Отаева. 3. Миртурсунов, А. Минаваров каби узбек олимлари илмий изланишлар олиб борганлар. Бу муаллифларнинг ишларини бирлаштирган холда узбек халк педагогикасининг куйидаги йуналишларини ажратишимиз мумкин булади:

  • боланинг акдий, ахлокий, мехнат, жисмоний ва эстетик тарбиясининг узаро алокаси асосида хар томонлама ривожланиши гояси;

  • шахснинг ривожланишида оилавий тарбиянинг етакчи ролини белгилаш;

  • халк педагогикаси усул ва тамойилларининг халк ижоди намуналарида мужассамлашуви;

  • таълим-тарбиянинг педагогик усулларини бирлаштириш;

  • халк педагогикасининг амалий характери;

  • халк педагогикасининг усиб келаётган авлодни фукаролик, оила фаолиятига тайёрлашдаги ижтимоий ахамияти.

Халк педагогикаси халкогзаки ижоди намуналари: макол, эртак, топишмок, ашула, достон, ривоятларда узининг ифодасини топтан. Айнан шуларда халкасрлар мобайнида уз ижтимоий тажрибасини умумлаштирган. Улар хикматлар шаклида панд, угит, насихат мазмунига эга булиб халкнинг ижтимоий хаётга булган реал (хаётий) карашларини ифодалайди.
Узбек халк педагогикасининг узига хос хусусиятларидан бири халк огзаки ижоди матнларида тарбиянинг восита, усулларининг тавсифи берилганлигидадир.
Хаётий шароитлар, оилавий анъаналар, тарбия усуллари ва воситалари узбек халки орасида нихоятда турли-туман булиб, бу хакда куп сонли манбалар далолат беради. Айнан уларда биз мехнат жараёнларини, йигит ва к,излар учун мулжалланган байрамларнинг узига хос тавсифларини учрашамиз.
Маъфкура, анъана, одат, маросимлар авлоддан-авлодга утиб келади. Уларда никох маросими, боланинг тугилиши, мехмонларни кутиб олиш ва кузатиш, дафн маросими, мехнат жараёнларини утказишнинг муайян кридалари ва бошкдлар мавжуд булган. Бу маросимлардаболаларнингдоимий иштироки таъминланади. Бу одатлар ёрдамида узбекларнинг анъанавий муомала маданияти шаклланади.
Собик шуро тузуми даврида миллий анъаналарга, одатларга хурматсизлик к,илиш охир-ок,ибат ахлок,ий холатларнинг ёмонлашувига олиб келди. Сунгги йилларда инсонларнинг табиат, жамият, динга нисбатан муносабатларида эркинлик пайдобулди. Бундай шароитларда одат, маросимлар, муомала маданиятидаги узига хосликлар усиб келаётган авлоднинг хар томонлама баркамол инсон к,илиб тарбиялаш тизимида янада мухим урин тута бошлади. Узбек халк,ининг ахло^ий одатларининг мустахкамлиги, асосан, оилавий муносабатлар ва оилавий тарбияга алохида ахамият берилиши билан боглик,.
Узбек халк, педагогикасида севги, оила, болалар хак,идаги кдрашлар куп йиллик тажриба таъсирида шаклланган. Бу тушунчаларнинг к,онун ва крнуниятларида педагогик амалиётда синалган тарбия меъёрлари ва кридалари уз аксини топган. Халк, педагогикасида оила инсон хаётида энг асосий тарбия омили сифатида курилади. Оила жамият негизидир. У болаларга тарбиявий таъсир этишнинг усуллари, одат ва анъаналарини билиши, дам олиш тартибини, болаларнинг мехнат ва ук,ув машгулотларини белгилаши, ота-она ва болалар орасидаги узаро муносабатларнинг энг кулай меъёрларини ишлаб чикиши лозим. Чунки бола узини к,изик,тирган масалалар буйича энг аввал уз ота-онаси билан маслахдтлашади. Бу ерда оила аъзолари орасидаги муносабатлар амалга ошади хамда ота-онанинг тарбиявий вазифалари аникданади.
Оила ва оилавий тарбиянинг у ёки бу хусусиятлари доимо халк, эътиборида булган ва халк, педагогикасида уз ифодасини топган. Халк,, авваломбор, бахтли оила яратиш учун курашган. Халк, педагогикасида оила “бахг манбаи”, “табиат гузаллиги”, мехнатсевар жамоа сифатида курилади, оилада аёл ва эркак тенг хукукдилиги эътироф этилади, аёллар хукукд хдмоя кдлинади, эр-хотинларнинг ажралишлари крраланади, оилавий низоларни нихоятда эхгиёткорлик билан хдл к,илишни маслахдт берилади.
Халк, педагогикасида оналикка олий ижтимоий кадри ят сифатида кдралади, халк огзаки ижодида эса она доим улугланади. Халк, томонидан оиланинг ижтимоий вазифаларини болада а\лок„ хурмат, катталар ва кичиклар билан хушмуомала булиш, дехкончилик, чорвачилик, турли касб-хунар малакаларини эгаллашда эътироф этилган.
Савол ва топшириклар:

  1. Узбек халк, педагогикасидаги ижтимоий гояларга мисоллар келтиринг.

  2. Халк,педагогикасидаги мавжуд хаётий (маиший, мехнат, ахлок,ий) ва педагогик маълумотлар, кузатувларнинг ахамияти нимада?

  3. Узбек халц педагогикасининг узига хос хусусиятлари нималардан иборат?

  4. Узбек халк, педагогикасида оила ва жамият масалалари кандай ифодаланган?

  5. Узбек халк, педагогикасида оила тарбияси масаласининг таллин этилишини изохланг.

Адабиётлар:

  1. Миллий истикдол гояси: асосий тушунча ва тамойиллар. — Т.: Узбекистон, 2001.

  2. Баркамол авлод — Узбекистон тараккиётининг пойдевори. // Баркамол авлод орзуси. — Т.: Шарк, 1997.

  3. Абдулатипов Р. Г. Человек. Нация. Общество. — М.: Политиздат, 1991.

  4. Аюпов А. А. ва бошк,алар. Мустациллик мафкураси ва Узбекистонда демократик жамият куришнинг икдисодий, ижтимоий ва маънавий негизлари / Укув-услубий кулланма. — Т.: Университет, 2001

  5. Кадыров Б. Формирование узбекской народной педагогики,—Т.: 1992.

  6. Кукушкин В. С., Столяренко Л. Д. Этнопедагогика и этнопсихология,—Ростов на-Дону, 2000.

  7. Жабборов И. Узбек халк,этнографияси. — Т.: Ук,итувчи, 1994.

  8. Халк педагогикаси — инсон камолотининг асоси. — Т.: УзПФИТИ, 1992.

2.2. Ислом динидаги маънавий~ахлок,ий
угитларнинг ижтимоий мазмуни

Ислом тавхидлик дини, яъни унинг мазмуни ягона худо — Олло\га иймон келтиришдир. Бу диннинг асосчиси Мухаммад с.а.в. (570—632) мусулмонлар томонидан пайгамбар, яъни Аллохнинг элчиси, деб эъзозланади. Ислом динининг мукаддас китоби — Куръони Каримдир.
Куръон матни VII асрда ёзилган. Халифа Усмон даврида Куръон ягона китоб шаклига келтирилган ва унинг бошкд барча матнлари йук кдлинган. Куръон 114 сурадан иборат. Оддий мусулмон К,уръоннинг мураккаб сураларини факдтгина тафсирлар оркали тушуниши мумкин. Энг машхур тафсирлар Ат-Табарий, Замахшарий, Байдовий, Фахриддин, ар-Розий, ал-К.УРтубийга тегишли. Натижада сунна — Куръоннинг мазмунини тушунишини бошкдриш яратилган. Сунна оила. уруг, кабила аъзолари орасидаги муносабатларини тартибга келтирган булиб, ёзилмаган ахлокий коидалар сифатида хам Кулланилган. Сунна хадие шаклига зга. Хддисларни йигиш, уларни ажратишга куп олимлар уз умрларини багишлаганлар. Исломга мувофик Куръон барча мусулмонлар буйсунишлари лозим булган мукаддас китобдир.

  • I асрнинг узидаёк ислом инсоннинг ижтимоий ХУКУК ва эркинликларини эълон килди. Бу эркинликлар инсон хдётининг барча жабхаларини камраб олган эди.

Шариатнинг ХУКУКИЙ кадриятлари ижтимоий тавсифга эга ва куйидаги тамойилларга асосланган адолатли жамиятни ифодалайди:

  • жамиятнинг барча аъзоларининг ирки, тили ва диний мансублигидан катъий назар тенглиги;

  • жамият барча аъзоларининг тенг масъулиятга эгаликлари, чунки улар битта манбадан келиб чикганлиги;

  • инсон хаёти ва эркинлиги тенглиги;

  • оила жамиятнинг асосидир: жамият оилани уз химоясига олади ва унга гамхурлик килади;

  • бошкарувчи ва бошкарилувчиларининг тенглиги;

  • ягона Оллох барча нарсанинг эгаси ва у томонидан яратилган неъматлар барча мавжудот ва махлукотларга унинг хадясидир. \ар бир инсон бу хадядан уз улушини олишга хакди;

  • халк ва жамиятга тегишли барча сиёсий, ижтимоий ва бошка масалалар халк билан маслахатлашиб хал килиниши лозим;

  • узининг дунёвий ишлари учун \ар бир киши жамият олдида, маънавий хаётга тегишли ишлари учун эса факатгина Оллох олдида жавоб беради;

Хадисларда ислом динидаги энг мухим инсоний хУКУКДар сифатида куйидагилар кафолатланади:

  • яшаш ХУКУКИ. улимдан сунг эса жаноза укилишига ("‘Агар бирортангиз биродарингизни кафанласангиз, бу ишни хурмат ва мехр билан килинг”, “Уликларни уришманг, улар утмишларини тугатишди”);

  • эркинлик ХУКУКИ, (“сиз качон одамларни кулга айлантирдингиз. Ахир, улар озод тугилишган эди-ку?”);

  • тенглик ХУКУКИ, (“араб бошкалардан, бошкалар эса арабдан устун эмаслар, кора сарикдан, сарик эса корадан устун эмас. Устунликка сазовор булган инсон устундур’’);

бундай инсонпарвар фазилатларни ислом дини таянадиган бешта асосда хам куриш мумкин:

  • Иймон — Аллохдан бошка илох йук ва Мухаммад (с.а.в.) унинг расули;

  • Салавот — мусулмон кунига беш махал бажарадиган ибодат — намоз;

  • Закот — рахмдиллик. Берувчи инсоннинг муносабати у бераётган микдордан мухимрокдир;

  • Руза, рамазон мусулмонлар учун мукаддас ой, чунки айнан шу ойда Мухаммад (с.а.в.) пайгамбар булганлар;

  • \аж — хар бир имкони бор мусулмон Маккага хаж сафари уюштириши лозим.

Тарбиявий воситага эга булган Куръон оятлари мухим ахамиятга эга. Уларда ота-она ва фарзанд уртасидаги муносабат, болаларни тарбиялаётган ота-она нимага интилиши кераклиги, шунингдек, улар эришмокчи булган максадлар аникбелгилаб куйилган.
Куръон мусулмонларнинг хаёт мазмуни ва максади хакидаги Карашларига катта таъсир курсатган ва унинг гоялари мусулмон Халкдарининг маданиятидан чукур жой олган булиб, халк педагогикаси манбалари: макол, ривоят, эртаклар ва бошкаларга Хар томонлама таъсир курсатган.
Усиб келаётган авлоднинг тарбияси ва ижтимоий жараёнларга мослашувида билим, унга муносабат масаласи доимий муаммо Хисобланади. Бу муаммо замонавий шароитда янада кескин куриниш касб этмокда. Бир томондан, икдисодий хаётда руй бераётган жараёнлар шунга олиб келдики, билимсиз одамлар катта пул топадиган булишди. Уларнинг топганлари билан зиёлиларнинг маошини тенглаштириб булмай колди. Бунинг Хаммаси ёшларнинг билим олишга кизицишини пасайишига сабаб булмокда. Уларга билим олиш моддий ва маънавий муваффак,ият гарови булиб туюлмаяпти. Бошкд томондан эса, бозор муносабатлари ва унга боглик булган техниканингдоимий янгиланиши, корхоналар уртасидаги ра^обат, ишсизлик ёшлардан нафакдт чукур билимлар, балки уларнинг доимий янгиланиб туришини хам талаб килади.
Дна шундай шароитда Куръони карим ёшларни билим олишга даъват этувчи мухим манба вазифасини бажаради.Маълумки, Куръонда “илм” сузи 750 марта учрайди. Агар Куръон 780000 суздан иборатлигини инобатга олсак, ‘‘илм” сузи мукдддас китобнинг 1/104 кисмини ташкил килишини куришимиз мумкин.
Куръон инсон билимларини иккига ажратади: диний ва дунёвий. Диний билимлар дунё асосларини, дунё яратилишини билишга кдратилган булиб, билимнинг бу тури - инсон етишиши мумкин булган энг олий чуккидир.
Куръонда инсон эга б^лиши мумкин булган дунёвий билим Хакидаги оятларни учратамизки, бунда дунёвий билимларга инсон танасининг уч аъзоси—куз, кулок, ва юрак оркдли эришиш мумкинлиги таъкидланади..
Билимнинг холатларидан ташкдри, Куръон билим ривожланишининг диалектик, динамик жараёнларини ва инсон томонидан узлаштирилишини хам хайд этади. Бунинг хаммаси мазкур манбада бу холатга алохида эътибор берганларидан далолат беради. Шунингдек, билим олишга интилиш хддисларда Хам уз ифодасини топган. Исломшунос олим Ф.Роузентал тулик, Хажмда Имом Бухорийнинг “ас-Сахих” асарини тахлил к,илиб чиккан ва улардаги билим билан боглик куйидаги гояларни курсатиб утган:

  • билим талаб к,илиш жаннатга йул очади;

  • билим фак,атгина укиш оркдли кулга киритилади;

  • инсон рахбар булишидан олдин билимли булиши керак;

  • аёлларни укитишга рухсат берилган;

  • илм ва олимларнинг йукрлиши дунёнинг охирига етганини биддиради.

Бошка машхур кддисларда хдм ислом нукдаи назаридан билим ва фанлар накддар кддрли эканлигини билдирувчи гоялар мавжуд:

  • тулин ой кднча юлдузлардан устун булса, олимлар муминлардан шунчалик устундирлар;

  • олимлар узларидан кейин пул эмас, билим крлдирувчи ворислардир.

Куръонда \ар бир шахсни ижтимоийлашуви хамда \ар бир инсоннинг \аёт ва мехнатига муносабати хаки да гоялар мавжуд. Исломшунослар ислом динининг инсон \аёти ва мехнатга нисбатан муносабати борасида изланишлар олиб борганлар. Уларнинг таъкидлашларича, Куръон бойликларни коралайди, бирок у барча бойликни эмас, балки Худо кисматни, мусулмоннинг фарзларини унутишга чорловчи бойликларнигина Коралайди. Агар бойлик дин нуктаи назаридан халол топилган булса ва закоти берилса, уни ислом конуний хисоблайди. Куръон Каракатсизликни хам коралайди. У хам дунёвий, кам диний ишлардаги фаол кишиларни ёкдаб чикади.
Дна шу сабабли тарбиявий тизимда хадислардан фойдаланиш никоятда муким кисобланади. Чунки уларда пайгамбарнинг хдёти ва фаолиятидан турли хикоялар, ахлокий пандлар мавжуд. Хадисларда ислом асосларининг шархлари берилган булиб мекрибонлик, рухий поклик, тозалик, халоллик иймон каби тушунчалар куриб чикилган.
Хадисларнинг педагогик тахлили ушбу манъбанинг таълим- тарбиявий ахамиятга эга булган куйидаги энг мухим мазмуний йуналишларини аникдаш имконини беради:

  • “гузал хулк сохиби” У инсонларнинг бир-бирига ишончини шакллантиради;

  • уз хатоларининг тан олиниши халкнинг буюклигидан далолат беради;

  • уз фикрини билдириш — инсон кучининг ифодасидир. Уз фикрини билдирмаслик эса шариат ва соглом фикрлашга нисбатан норозилик аломати;

  • уз фарзини тушуниш ва уни ихтиёрий бажариш инсонда яхши хислатлар пайдо булишига олиб келади; инсоннинг уз Ватани, дустлари, халки олдида мажбуриятини бажариши — инсон тарбияланганлигининг курсаткичи;

  • хаётда вактнинг кадрига етиш инсоннинг ва жамиятнинг ривожланишининг асосий шартидир;

— сабр килиш бахтсизлик, етишмовчилик, касалликларни енгишга ёрдам берувчи хислатдир. Муваффакиятга эришиш учун акддан ташкдри сабр хам талаб килинади;
— инсонни фаришта даражасига кутарувчи — бу хислатдир. Ундан ма\рум булган кишида асл севги булиши мумкин эмас. Ичкиликбозлик, фа\ш, зино - бунинг хаммаси иродасизликдир. Бундай инсонлар атрофдагиларга, уз хал хига зарар келтиради;
— чукур фикр юритиш — инсоннинг амий волга етганлик аломатидир;
— ким уз утмишини йухотса — унинг келажаги йукдир. Кдрияларнинг хикматларини унутган ёш авлод иймонни хам унутади ва шунда ёвузлик яхшилик устидан галаба хозонади.
Савол ва топширикдар:

  1. Хадисларда Ислом динидаги энг мухим инсоний хУКУКлар сифатида нималар кафолатланади?

  2. Ислом динида инсон эга булиши лозим булган дунёвий билим хакида нималар дейилади?

  3. Ислом динидаги шахе ижтимоийлашувига оид кдрашларни изохланг

  4. Хадисларнингтаълим-тарбиявий ахамиятини баён этинг.

Ддабиётлар:

  1. Куръони Карим. Манбалар таржимаси. тарж. Алоуддин Мансур. — Т, 2004.

  2. Хадис. 2 жилд. — Т.: 2008.

  3. Хадис ва хаёт. — Т.: Шарх. 2000—2005.

  4. Васильев С. Религия народов мира. — 2002.

  5. Хаётбахш кудсий хадислар ва улардан олинган хикмат ва ибрат сабокдари. — Т.: Тошкент Ислом университети, 2007.

2.3. Миллий менталитет ва унинг
ижтимоийлашувда тутган урни

Ижтимоий педагогиканингамалиёти ва назарияси халхнинг этнографик, тарихий, маданий анъаналари ва хусусиятларига боглихбулиб, инсон, инсоний кадриятлар хахидаги диний ва
43
ахлокий карашларгатаянади. Инсон цивилизацияси давомида \ар кдндай жамият узи мустакил мавжуд булишини таъминлай олмайдиган аъзолари: болалар, кдриялар, касалларга муносабат мавзуси билан бир неча бор дуч келган. Бундай одамларга муносабат жамиятнинг гоявий, ижтимоий, икдисодий, ахлок,ий ва миллий хусусиятларига боглик равишда ривожланган ва уларнинг жисмоний йук, килинишидан тортиб, жамиятда тулик интеграциялашувларигача булган куринишларда ифодаланган.
Узбекистан Республикасининг мустацилликка эришиши, давлат ва жамият ривожининг узига хос йулини танлаши миллий-маданий, маънавий кддриятларни кдйта тиклаш ва Хаётнинг барча жабхаларида миллий хусусиятларни инобатга олиш вазифасини куйди.
Бугун шахе шаклланишига бевосита ва билвосита таъсир к,илувчи омилларни алохида инобатга олиш керак. Бундай омилларга нафакат моддий, гоявий ва психологик шароитлар, балки шахенинг шаклланиши руй берган мухит хам мансубдир. Бу жараёнга турли давлатларда олиб бориладиган миллатлараро муносабатлар ва миллий сиёсат хдм уз таъсирини утказади. Бу, айник,са, шахсий хислатларнинг шаклланишига катта таъсир курсатади. Бундай хислатларга миллий уз-узини англаш, гурур, ифтихор каби тушунчалар киришини эътиборга оладиган булсак, шахенинг ахлоций шаклланиши умуминсоний Кадриятлар билан чамбарчас боглик, холда кечади,деб хулоса Килиш мумкин.
Узбек халк,и узига хос этник мухитга эгадир. Бундай му\итда болалар ёшлигидан уз она (миллий) тилларининг ва унда уз аксини топган эртаклар, афсоналар, ривоятлар, маколлар, ашулаларнинг таъсирида буладилар. Болалар аста-секин миллий анъаналар, урф-одатларнинг аник меъёрларига куникишади. Укувчилар миллий тарихни, адабиётни урганиш ва она тилларида турли маълумотларни олиш оркдли Усмирлик ёшидаёк,уз этник ваумуммиллий мансубликларини англай бошлайдилар.
Этномаданий шароитларнинг ижтимоийлашувига таъсири менталитет даражасида нисбатан ёрк,ин намоён булади. “Менталитет” тушунчаси XX аср бошида француз олими Л. Леви-Брюл томонидан фанга киритилган. Менталитет “этнос” (халк,, элат) тушунчаси билан чамбарчас богликдир.
Этнос — бу тарихан бир худудда шаклланган, тил, маданият, рухиятнинг умумий, нисбатан баркдрор хусусиятларига эга булган, шунингдек, бошкд шундай тузилмалардан уз-узини англаши билан ажралиб турувчи инсонлар мажмуасидир. Бирон- бир этносга мансублик тугилишданокбулмай, ижтимоийлашув, шахснинг муайян маданий со\адаги шаклланиши, боланинг ахлокдй стериотипларни узлаштириши давомида намоён булади.
Этноснинг мухим хусусиятларидан бири этник уз-узини англашнинг мавжудлигидир. Этносни бошка этнослардан ажратиб турувчи хусусиятлар (тил, кддрият, меъёр, дин, миллий характер, санъат кабилар), асосан, шу этнос аъзоси булган кишиларга хос булади.
Инсонларнинг ижтимоий-педагогикбирлиги сифатида этнос Хар бир инсон учун мухим вазифаларни бажариши мумкин: нисбатан кенг маълумот бериш оркали атроф-мухитумумхдётий кадрятлар билан таништириш, нафакдт ижтимоий, балки жисмонан узини сотом хис к,илиши учун химоя к,илиш. Этник жамият вакд мобайнида нисбатан муким булиб, унингтаркиби баркдрордир. Инсон этник макрмга эга ва уни этносдан ажратиб булмайди. Шу хусусиятлар туфайли этнос инсон учун куллаб- Кувватлаш гурухи хисобланади.
Этноснинг шахсий, фаолият ва ижтимоий даражаларидаги хусусиятлари этнопсихология оркали ифодаланади. Этнопсихология миллий хиссиёт ва кайфият, миллий маданият ва манфаат, миллий анъаналарни уз ичига олади. Сунгги йилларда этнопсихологияда “миллий характер” тушунчаси кам ишлатилмокда. Этник гурухдарнинг психологик хусусиятларини ифодалаш учун эса менталлик ва менталитет тушунчалари кулланилмокда.
Менталлик инсоннинг олам, узининг бу оламда тутган урни хд^идаги тасаввурлари асосида ётган образлар тизими булиб, бирон-бир даврдаги у ёки бу этник гурухга хос булган дунёкдрашдир.
“Менталитет” категорияси хозирги вактда гуманитар фанларда анъаналар ва маданият оркали аникдаб берилувчи оммавий дунёкарашнинг таркибини ифодалаш учун ишлатилмокда. Менталитетнингтурлитаърифлари мавжуд булиб, англанмаган даражада жамоа тасаввурлари мажмуасидир. Менталитет муайян табиий-икдимий ва тарихий-маданий шароитларда шаклланади. (А. В. Мудрик).

Download 3.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling