формаллаштирилган асосда қайта ишлашдан иборат. Экс-
пертларнинг умумий хулосаси муаммонинг мумкин бўлган энг
мақбул
ечими сифатида қабул қилинади. Бу методлар гуруҳига, одатда,
қуйидагилар киритилади: консенсус (келажакка доир муайян
масала бўйича экспертлар умумий бир тўхтамга келиши);
«ақлий ҳужум» (муаммоларни ечиш воситаси ва прогноз қилиш
усули айниқса келажакда юзага келиши мумкин бўлган
бир нечта вазиятни кўриб
чиқишга эҳтиёж туғилган ҳолда).
Келажак сценарийлари
Бу кузатилаётган тенденциянинг
эҳтимол тутилган келажаги
ҳақидаги у ёки бу тусмолни асословчи
дастлабки фаразларнинг тартибга
солинган йиғиндиси. Сценарийлар:
а) у ёки бу назарий вазиятни
қай йўл билан босқичма-босқич
амалга ошириш мумкинлигини;
б) воқеаларнинг муайян ривожига йўл қўймаслик, уларни енгиллаштириш ёки четлаб ўтиш учун воқеаларнинг ҳар бир иштирокчиси учун ҳар бир босқичда қандай вариантлар мавжудлигини
аниқлайди.
Шундай қилиб, сценарий
мураккаб тизимларни
ўрганишга
нисбатан тизимли
ва тарихий ёндашувларни
бирлаштирувчи
кўп вариантли прогноздир;
аксарият ҳолларда
у тавсифий
хусусият касб этади ва
комплекс прогнозларни
тузишда кенг қўлланилади.
Хулоса - Бизнинг давримизда келажакни прогноз қилиш инсоният учун
тобора улкан аҳамият касб этмоқда. Бугунги кунда келажак
авлодлар тақдири прогноз қилишга кўп жиҳатдан боғлиқ.
2. Ижтимоий тадқиқотларнинг ҳозирги даражаси келажак ҳақида
анча аниқ билим олиш ва ижтимоий башоратни «утопиялар»
соҳасидан фан соҳасига ўтказиш имконини беради.
3. Келажакни прогноз қилиш инсоният истиқболларини фан-
лараро комплекс ўрганиш бўлиб, у фақат гуманитар, табиий-
илмий ва илмий-техникавий билимни бирлаштириш жараёнида
самарали бўлиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |