S H A R Q M A S H ’ A L I
112
Таржимонлар тарихий асарни таржима қилар эканлар, ўз миллий адабиётида учрамаган
янги сифатлар ёки жанрга дуч келганида турк ва ўзбек тилларининг бой имкониятларидан
келиб чиқиб, мазкур асарни таржима қилган ва шу асардаги руҳият ва
унинг аслиятдаги
жарангидан бохабар бўлиб, асарнинг жилосини ва эстетик завқ бағишловчи бўёқдорлигини
сақлаб қолган. Бу эса, ўз
навбатида, китобхонлар учун нотаниш тилда ёзилган
асарнинг
муаллифи ижодига нисбатан қизиқишнинг кучайишига олиб келган.
Таржимонлар таржима қилиш жаараёнида муаллиф оятларнинг бошланиш қисмини
бериш билан кифояланган ҳолатларга дуч келганда, уларни тўлиқ матнини берган ва изоҳини
илова қилган. Фикримизча, таржиманинг бундай қилинишига сабаб ХIV аср китобхони учун
оятнинг бошланишидаги 3-4 сўз етарли бўлган бўлса, ХХ – ХХI аср китобхонлари учун бу
албатта камлик қилади. Шу сабабли таржимон оятларни тўлиқ таржима ва изоҳлар
билан
берган. Фикримизча, бу таржиманинг ютуғи бўлган.