Илмий-услубий, маърифий журнал
Download 0.5 Mb. Pdf ko'rish
|
SHM №4 2020 104
- Bu sahifa navigatsiya:
- S H A R Q M A S H ’ A L I
Усуллар. Мақолани ёритишда қиёсий-тарихий, қиёсий-типологик, бадиий асарни
комплекс таҳлил қилиш, таснифлаш методларидан фойдаланилган. Асосий қисм. Ибн Баттутанинг “Саёҳатнома” асарида сайёҳ Ўрта Осиёга ташриф буюрар экан, у ернинг урф-одатлари, анъаналари, амир ва маликлар билан учрашувлари, буюк олим ва фузалоларимизнинг қабрларини зиёрат қилиши унинг Ўрта Осиёга бўлган қизиқишини янада орттиради. Ибн Баттута Ўрта Осиёдаги амир ва маликлар билан учрашади ва ўз асарида уларнинг номларини аниқ бериб ўтади. Асар таржималарида шарқшунос олим ва таржимонлар асл нусхада берилган шахсларнинг номларини аниқ изоҳлар билан келтириб ўтишади ва улар ўз она тилларига қандай таржима қилганларини кўриб чиқамиз. Қоҳирада нашр этилган 3 "ةطوطب نبإ ةلحر" И.Тимофеевнинг “Ибн Баттута” 4 , Неъматилла Иброҳимовнинг “Ибн Баттута ва унинг Ўрта Осиёга саёҳати” 5 ҳамда Аҳмад Саит Айкутнинг “îbn Battûta Seyahatnâmesi” 6 номли китоблари таржималарида тарихий шахслар, хусусан, амир ва подшоҳларнинг номлари турлича таржима қилинган. 1 N.Ibrohimov. Ibn Battuta va uning O‘rta Osiyoga sayohati. – T.: Sharq bayozi, 1993. – B.3. 2 Gafurov B.G. Tadjiki. Drevneyshaya, drevnyaya i srednevekovaya istoriya. – M., 1972. t. 1-2. 3 Rihlat Ibn Battuta. Al-Qohira. 1322, 1904. 4 Timofeev I. Ibn Battuta. -M., 1983. 5 N.Ibrohimov. Ibn Battuta va uning O‘rta Osiyoga sayohati. – T., 1993. 6 A. Sait Aykut. îbn Battûta Seyahatnâmesi / Ebû Abdullah Muhammed ibn Battûta Tancî Özgün adı: Rthletü îbn Battûta = Tuhfetü'tı-Nuzzârfi Garâibi’l-Emsârve Acâibt'Î-Esfar. Yapı Kredi Kültür Sanat Yayıncılık Ticaret Ve Sanayi. İstanbul. A:Ş., 2004 S H A R Q M A S H ’ A L I 107 Ибн Баттута Хоразмга сафари чоғида, Хоразм амири Қутлудумур мамнуният билан сайёҳни кутиб олади. رومدولطق [Қутлудумур 1 ], И.Тимофеев уни “Кутлуг-Тимур” деб таржима қилади. Ибн Баттута унга қуйидагича изоҳ беради. ناطلسلا ةلاخ نبا ریملأا اذه و .دیدحلا وه رومد و كرابملا وه ولطق نلأ .كرابملا دیدحلا همسا ىنعم و رومدولطق ریملأا وه .ناسارخ ىلع هیلاو وه و ،هئارمأ ربكأ و ،كبزوأ دمحم مظغملا 2 У улуғ амир Қутлудумурдир. Қутлудумур “қутлуғ темир” дегани. Бу амир улуғ султон Муҳаммад Ўзбек холасининг ўғли ва унинг энг буюк амиридир. Қутлудумурнинг ўзи султоннинг Хуросондаги волийси ҳамдир. Хоразмдаги мадраса ва унга туташ бошқа иморатларни мазкур амир қурдирган. (Н.Иброҳимов таржимаси). Турк тилида шундай таърифланган: Huvârezm beyi, Büyük emir Kütlü Dümûr’dur. İsminin anlamı “hadîd-i mübarek”tir. Çünkü “kutlû”, mübarek [=kutlu] anlamına geliyor, dümûr ise hadîd [=demir] manasındadır. Bu adam Sultan Muhammed Uzbek’in teyze oğludur ve onun emirlerinin en büyüğüdür. Daha önce Horasan valisiydi. Ziyaret ettiğim medreseyi ve çevresindeki yapıları o yaptırmış. 3 Таржимон ушбу амир, яъни Қутлуғ Темурга қуйидаги шарҳларни бериб ўтади. Ибн Дўқмоқнинг айтишича, Қутлуғ Темур ҳижрий 721 (мил. 1321) йили волий (ноиб) қилиб тайинланган ва у ерда доимий яшаган 4 . Ибн Ҳалдуннинг ёзишича, Қутлуғ Темур 1321 йилда Қрим вилояти ноиблигидан бўшатилиб, Хоразмга юборилган. 724 (1328) йилда Қримга ноиб қилиб тайинланган 5 . Мирхонднинг ёзишича, Қутлуғ Темур 763 (1361) йилда вафот этган. Аммо, А.Ю.Якубовский бу фикрни нотўғри деб ҳисоблайди: “Чунки Қримда Ўғиз деган жойдаги тош лавҳада “Бу қудуқ буюк амир Қутлуғ Темурбек фармони билан... 765 (1368) йилда бино этилган”, деб ёзилган. А.Ю.Якубовский кўрсатган манба: Усмон Оқ-кўкроқли. “Кўҳна Қрим ва ўғиз битиклари”дир 6 . Шу жумла таржимасидан кўриниб турибдики, таржимонлар фақат аниқ таржима қилиш билан эмас, балки сайёҳ Ибн Баттута учрашган ҳар бир амир ва подшоҳларнинг тарихини ҳам диққат билан ўрганиб чиққанлигини кўришимиз мумкин. Бу эса таржиманинг мукаммаллигини белгилайди. Шундан сўнг Ибн Баттута машҳур алломаларнинг қабрларини зиёрат қилади. Хоразмда энг буюк авлиёлардан бири бўлмиш Нажмуддин Кубро қабрига ташриф буюради. Ибн Баттута амир саройида бир муддат туради, сўнгра у Бухорога йўл олади. Бухорода муҳаддислар имоми бўлган Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорий қабрини зиёрат қилади. Таржимада ушбу шахсларнинг номи араб, рус, ўзбек ва турк тилларида аниқ зикр этилган. Бухорони тарк этиб, Мовароуннаҳр султони, Чингизхон авлодидан бўлган художўй султон Алоуддин Тармаширин қароргоҳи томон йўл олади. نیریشمرط نیدلا ءلاع [Тармаширин] Н.Иброҳимов ва И.Тимофеев китобларида ҳам худди шундай таржима қилинган. Ибн Баттута унга шундай изоҳ беради. ةوقلا دیدش ةكلمملا مخض ركاسعلا و شویجلا ریثك رادقملا میظع وه و .نیریشمرط نیدلا ءلاع مظغملا ناطلسلا وه و لم مه و ،رابكلا ایندلا كولم نم ةعبرا نیب هطسوتم هدلاب و ،مكحلا لداع و .كبزوأ كلملا و قارعلا كلم و دنهلا كلم و نیصلا ك .هنومركی و هنومظعی و ،هنوباهی مهلك 7 1 Qutludumur (Qutlug‘ Temur) hijriy 721 (mil. 1321) yilda Xorazmga noib etib tayinlangan. 2 Rihlat Ibn Battuta. Al-Qohira. B. 279. 3 A. Sait Aykut. îbn Battûta Seyahatnâmesi s. 588. 4 Tizengauzen V.G. Sbornik materialov, otnosyashixsya k istorii Zolotoy Ordi. Izvlecheniya iz sochineniy arabskix. SPb., 1884, B. 328. 5 Ibid. B. 18, 143, 388. 6 Yakubovskiy A.Yu. Razvalini Urgencha. – IGAIMK. T.6, Vip.2, Leningrad, 1930, B.18. 7 Rihlat Ibn Battuta. Al-Qohira. B.284. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling