Илмий-услубий, маърифий журнал
S H A R Q M A S H ’ A L I
Download 0.5 Mb. Pdf ko'rish
|
SHM №4 2020 104
S H A R Q M A S H ’ A L I
108 Бу улуғ султон Алоуддин Тармашириндир. У қудратли ҳукмдор, қўшини ҳам ниҳоятда кўп бўлиб, жуда катта мамлакат устидан ҳукмрон, ўзи бақувват ва адолатли одам. Мамлакати жаҳоннинг тўрт улуғ подшоси: Хитой подшоси, Ҳиндистон подшоси, Ироқ подшоси ва Ўзбек-хон мулклари ўртасида жойлашган. Ҳамма Тармашириндан қўрқиб, уни иззат-ҳурмат қилади (Н.Иброҳимов таржимаси). А Саит. Айкутнинг “îbn Battûta Seyahatnâmesi” асаридаги султонга берилган таърифнинг туркча таржимасини келтириб ўтиш мумкин: Ulu sultan Alâeddîn Tarmaşîrîn’dir. Büyük bir güce, kalabalık ordulara, geniş bir ülkeye sahiptir. Sevilen sayılan, adaletli bir hükümdardır. Ülkesi dünyanın dört büyük hükümdarının ülkeleri arasında bulunuyor; Çin, Hindistan, Irak ve Uzbek hükümdarlarından bahsediyorum. Onlar Tarmaşîrîn’e çok saygı gösteriyor ve hediye gönderiyorlar 1 . Н.Иброҳимов бу ҳукмдор ҳақидаги маълумотларни тўлдириб, Тармаширин исми буддавийча Дҳарма-шила, яъни “Будда қонунларига амал қилувчи” деган маънони англатиши, У исломни қабул қилгандан сўнг кўчманчи ҳаёт тарзидан чекингани сабабли Чиғатой улуси шарқидаги кўчманчи мўғуллар унга қарши исён кўтарганлиги ва уни ўлдирганлиги, шундан сўнг Чиғатой хонларининг қароргоҳи Или дарёси соҳилига кўчирилганлиги ҳақида шарҳлар келтирган. Сайёҳ Ибн Баттута султон Тармашириндан сўнг ҳокимият тепасига келган “Бузун” (тўғрироғи Бузан) исмли султон ҳақида ҳам зикр этиб ўтган: هلا ضرأ ىلا يلوصو نم نیتنس دعب و" و ‘نیصلل ةرواجملا هدلاب ىصقأب اوعمتجإ هئارمأ هموق نم لأملا نأب ربخلا انغلب دن ناك يلغُأ نزوب و" ."يلغُأ هنومسی مهف كولملا ءانبأ نم ناك نم لك و يلغُأ نزوب همسإ هل مع نبا اوعیاب و ‘هركاسع مظعم كلانه علج و هل مهتعیب ببس و .ةریسلا ءيس نیدلا دساف هنأ لاإ ااملسم يذلا نیعللا زیكنت مهدج ماكحأ فلاخ نیریشمرط نأ نیریشمرطل مه "هركذ مدقت دق و ملاسلإا دلاب برخ 2 . Таржимон ушбу жумлаларни қуйидагича таржима қилган: “Ҳинд тупроғига қадам қўйганимдан икки йил ўтгач, шундай бир хабар эшитдим: султоннинг хешлари ва амирлари Хитой билан чегарадош узоқ вилоятга унинг кўпчилик қўшини турган жойга тўпланиб, султоннинг Бузун исмли ўғлига қасамёд этганлар. У ерда шаҳзодаларни “ўғли” деб аташади”. “Бузанўғли 3 – мусулмон бўлиб, аммо имони суст, ахлоқи бузуқ одам эди. Унга қасамёд қилиб, Тармаширинни ағдарганларининг сабаби шунда эдики, султон ўз бобоси – юқорида айтганимдек, мусулмон мамлакатларини хонавайрон этган лаънати Чингизнинг васиятла- рини бажармаган” 4 . Таржимон жумлаларда келтирилган ҳар бир шахс исмларига диққат қаратган. Ибн Баттута шахсларга таъриф берар экан, уларни тарихда қандай инсон бўлганликларини тарихчи олимларнинг китоб ва рисолаларидан ўрганиб чиққан. Юқоридаги жумлаларнинг бирида Ибн Баттута " نیعللا زیكنت " – “Тингизи лаъин”, яъни “лаънати Чингиз” иборасини кўп ишлатиб, Чингизхонга шундай сифат беради. Таржимон- нинг шарҳига кўра, Ибн Баттута Чингизхондан кейинги мўғул ҳукмдорларидан биронтасига (ҳатто мусулмон бўлмаса-да) бундай баҳо бермайди. Бундан ташқари Ибн Баттута ушбу султондан аввал мамлакатни бошқарган бошқа Чингизхон авлоди вакилларини ҳам ўз асарида келтириб ўтади. 1 A. Sait Aykut. îbn Battûta Seyahatnâmesi s. 597. 2 .ص ۱۳۳ .باسخلا نیسح رمع ."رافسلأا بئاجع و راصملأا بئارغ يف راظنلا ةفحت" ةامسملا ةطوطب نبإ ةلحر باتك .ةرهاقلا ةنس( ۱۳۲۲ )ه 3 Buzan – Movarounnahr sultoni (1335-1338). 4 Ibrohimov N. Ibn Battuta Sayohatnoma“Tuhfat an-nuzor fi g‘aroib al-amsor va ajoib al-asfor” – T.: Sharq, 2012. – 373. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling