Илмий-услубий, маърифий журнал


S H A R Q M A S H ’ A L I


Download 0.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/10
Sana16.04.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1358332
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
SHM №4 2020 104

S H A R Q M A S H ’ A L I
111 
авлиёлардан бири бўлган Нажмиддин Кубро қабри узра бунёд этишганини баён этади. 
Таржимон Н.Иброҳимов бу сўфий ҳақида шарҳ келтирар экан, аввало унинг тўлиқ исмини – 
Аҳмад ибн Умар ал-Ҳевақий деб келтириб, у Кубравия тариқати – диний жамоасининг 
асосчиси, хоразмлик шоир, мутафаккир, авлиё деб нисбат беради. Ундан ташқари, таржимон 
бу сўфий ҳақида қайси асарларда маълумотлар келтирилганлигини ҳам баён этиб ўтади. 
“Саёҳатнома”да Ибн Баттута Абулқосим Маҳмуд ибн Умар аз-Замахшарий мозорини 
зиёрат қилганлиги ҳақида ҳам хабар беради. Н.Иброҳимов эса, у инсон Ўрта Осиёлик буюк 
аллома – файласуф, адиб, жуғрофий олим ва шоир эканлиги, 1075-1144 йилларда яшаган-
лигини шарҳлаб ўтади. 
Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий (810-870) – 600.000 ҳадисни билган. 
Шулардан 7275 та ҳадисни энг мўтабар “ал-Жомиъ ас-Саҳиҳ” ҳадислар тўпламига киритган
1

Н.Иброҳимов “Саёҳатнома”да номлари зикр этилган Сайфиддин Бохарзий (Сайфул Ҳаққ 
ва ад-Дин Абул Маоний Саййид ибнул Мутаҳҳар ибн Саййид Бохарзий – бухоролик шайх, 
валий (1190-1260), Яҳё Бохарзий (Яҳя ибн Бурҳон ад-Дин Аҳмад – машҳур шайх 712 (1312-
13) йили Карманадан келиб, Фатҳободда Сайфиддин Бохарзий зовиясида яшаган. Вафоти 736 
(1336) йил), мусулмон ҳуқуқшунос олим (фақиҳ) “Тўрт мазҳаб ўртасидаги баҳсли масалалар 
ҳақида рисола” асарининг муаллифи (бу асарда моликия, ҳанбалия, шофиийя ва ҳанафия 
мазҳабларидаги фарқ, тафовутлар баён қилинган). Абу Ҳавс Умар Насафий, пайғамбар 
Муҳаммад алайҳиссаломнинг асҳобларидан бири Аккоша (Уккоша) ибн Муҳсин Асадий, 
атоқли мусулмон олими, илоҳиётчи, мутасаввиф, файласуф. Тусда туғилиб, Нишопурда 
ўқиган, салжуқ султонлари вазири Низомул-Мулкнинг шогирди ва яқин дўсти, Бағдоддаги 
Низомия мадрасасининг мударриси. Шом, Миср, Фаластин, Макка ва Мадинага сафар саёҳат 
қилган, “Иҳё ал-улум-ад-дин” (“Диний илмларнинг тикланиши”) асарининг муаллифи, Абу 
Ҳомид Ғаззолий (1059-1111), IХ аср сўфийларидан энг машҳури Абу Язид (Боязид) Тайфур 
ибн Исо Бистомий (унинг тарихий ҳаёти ҳақида жуда кам маълумотлар сақланиб қолган, 
аммо у ҳақида ривоятлар жуда кўп), Балхлик машҳур дарвеш, қаландар, умрининг кўп 
қисмини Шомда ўтказган, подшоҳликдан кечиб, жисмоний, ҳалол меҳнат билан турмуш 
кечирган, воизлик қилиб, шаҳарма-шаҳар юрган, Бизанс (Византия)га қарши ғазовот 
урушида 776-783 милодий йиллар орасида шаҳид бўлган Иброҳим ибн Адҳам каби диний-
сўфийлар ҳақидаги маълумотларни тўлдириб, уларнинг туғилган ва вафот этган йиллари
улар қандай жиҳатлари билан машҳур эканликларини изоҳлаб ўтган. 
Хулоса. Ибн Баттута “Саёҳатнома” асарининг тили умуман олганда содда ҳисобланади. 
Асарга ўзгача руҳият бағишлаган қисқа жумлалар ва оддий тасвирлар муаллиф қаламига 
мансуб. Муаллиф асарда ҳам назмий, ҳам насрий маълумотлар келтирган.
“Саёҳатнома” асарининг ўзига хослиги шундаки, муаллиф ўз асарида миллийликни кучай-
тирган. Муаллиф асарда келтирилган ҳар бир шахс, ҳудуд ҳақида алоҳида маълумотлар берган.
Асарда хусусан, Муқаддас Қуръони Каримдан оятлар муаллиф томонидан келтирилган. 
Асл матнда диний сўз ва иборалар, амир ва донишмандларнинг суҳбатлари ҳамда турли 
ҳикоялар баён қилинган. 
Асар аслиятга мос тарзда тўлиқ ўгирилган. Таржимонлар иложи борича матндаги услубни 
сақлаб қолишга ҳаракат қилган. 
Эквивалентлик ҳамда адекватликнинг даражаларини ҳисобга олиб, таржима қилинганлиги 
боис таржима нормалари бузилмаган, яъни эркин ва сўзма-сўз таржимага йўл қўйилмаган.
1
Arshamov F.A. Ibn Battutaning Sayohatnoma asari va uning o‘zbek tiliga tarjima qilishda N.Ibrohimov mahorati: mag. 
akadem. daraj. ... diss. – T., 2009. – 79 b



Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling