Илмий-услубий, маърифий журнал
Опорные слова и выражения
Download 0.5 Mb. Pdf ko'rish
|
SHM №4 2020 104
- Bu sahifa navigatsiya:
- ةطوطب , Бузанугли, нaциональность, реалии Abstract.
- Keywords and expressions
Опорные слова и выражения: “Тухфат ан-нуззар фи гараиб ил амсар ва ажаиб ил асфар”, îbn
Battûta Seyahatnâmesi, ةلحر ْ نبإ ْ ةطوطب , Бузанугли, нaциональность, реалии Abstract. It is known that nationalism and original words are one of the important tasks in the translation of a historical work. Specific words are an integral part of the language of the work, with the help of which the author creates the image of the hero, describing the nationality of the people. They express the national flavor of a work of art, perform various stylistic functions, and help to accurately and accurately describe the nature of events and objects. That is why realities are aspects of literary-historical translation that torment the translator, complicate translation and often confuse him. There is also the assignment of personal names and nicknames when translating historical works into national words. In this article, we can see how The Journey of the famous Arab traveler Ibn Battuta provides detailed information on historical figures in the original Arabic language, as well as translations into Turkish and Uzbek languages, as well as the translation abilities of translators. Keywords and expressions: “Tukhfat an-nuzzar fi garaib al-amsar va ajaib al-asfar”, îbn Battûta Seyahatnâmesi, ةلحر ْ نبإ ْ ةطوطب , Buzanuglu, nationality, reality. Кириш. Ҳозирги кунда Ўрта Осиё республикаларида яшовчи халқлар тарихини ҳамда тарихий географиясини, шунингдек маданият, санъат тарихи ва ижтимоий-сиёсий ҳаётнинг бошқа соҳаларини тадқиқ қилишда араб географик адабиёти обидаларининг аҳамияти каттадир. Муаллифлари турли халқларга мансуб бўлишидан қатъий назар, улар маълум анъана, ҳамда устувор давомийлик воситасида асрлар ва мамлакатлар оша ўзаро маҳкам боғланган, араб тилида ёзилган асарларнинг кенг миқёсли жамулжамидан иборат. IХ асрга оид ал-Балазурий, Ибн Ҳурдодбеҳ, ал-Яъқубий, Х асрга оид ал-Истаҳрий, Абу Дулаф, ал-Муқаддасий, ал-Масъудий, ал- Хоразмий, ад-Диноварий, ат-Табарий, Ибн Мискавайҳ, Ибн Руст, Ибн ал-Фақиҳ, Ибн Ҳавқал каби алломаларнинг асарлари шулар жумласидандир 1 . ХI аср буюк ал-Беруний асарларида намоён, ХII асрдан ал-Идрисий, Марвазий ва ас-Самъоний қўлёзмалари сақланган, ХII – ХIII асрлардан Ибн ал-Асир, Ёқут ал-Ҳамавий, ХIV асрдан эса ал-Умарий ва Ибн Арабшоҳ гувоҳлик берадилар. Ҳозирги замон олимлари Ўрта Осиё, Кавказ ва Русиянинг Оврупо қисмида яшовчи халқларнинг тарихий ва маданий тараққиёти манзараларини тиклашда мана шу ва шунга ўхшаш бошқа тарихчилар қолдирган бой меросга таянадилар. Ушбу саҳифаларда тадқиқ қилинаётган “Ибн Баттута саёҳати” (ХIV аср) араб сайёҳлари қолдирган ёзма ёдгорликлар орасида алоҳида ўрин тутади.“ХIII – ХIV аср коинот тавсифлари ва қомусларидан кейин, - деб ёзади И.Ю. Крачковский, - умуммусулмон ёзма адабиёти ўз авж нуқтасини топади... саёҳатнома жанри миқдор жиҳатидан узлуксиз бойиб боради, бу ўринда яна эътиборга лойиқ жойи шуки, барча мусулмон мамлакатларини кезиб чиққан сўнгги буюк 1 N.Ibrohimov. Ibn Battuta va uning O‘rta Osiyoga sayohati. – T.: Sharq bayozi, 1993. – B.3. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling