Ilmiy jurnal
№ 1, 2023 “PSIXOLOGIYA” ILMIY JURNAL * НАУЧНЫЙЖУРНАЛ * SCIENTIFIC JOURNAL
Download 5.39 Mb. Pdf ko'rish
|
psixologiya 1 son 2023
№ 1, 2023 “PSIXOLOGIYA” ILMIY JURNAL * НАУЧНЫЙЖУРНАЛ * SCIENTIFIC JOURNAL
36 диплом билан белгиланмайди. Бунинг учун аввало махсус ижтимоий иқтидор яъни билим ва кўникмалар керак бўлади. Япон психологи Т.Коно шахсдаги ақлий ва интеллектуал фаолиятнинг хусусиятларига қараб қуйидаги тўрт типдаги ўқувчилар турларини ажартиб кўрсатади [17]: 1) консерватив - интуитив тип; 2) консерватив - аналитик тип; 3) инновацион - интуитив; 4) инновацион - аналитик тип. Тасниф этилган ўсмир ўқувчилар типлари ичида инноваицон–аналитик тип энг муҳим саналиб, бундай ўсмир ўқувчилар мактаб ѐки ташкилотни ҳар қандай инқироз вазиятларида ҳам таълим муассасаси фаолиятини сақлаб қола оладилар. Чунки бундай ўқувчи ўта креатив, қарор қабул қилишда тезкор, ҳар қандай оғир шароитда чидамли, хавф-хатарни олдиндан кўра оладиган шахслар саналади. Таниқли рус педагоги И.В. Макарованинг фикрича, таълим олувчининг муайян вақтига тўғри келадиган образи бу – унинг моделидир. Унинг модели икки қисмни ўз ичига олади, яъни инсон ва унинг фаолиятини. Бу мутахассисни шакллантириш бўйича дастурни такомиллаштириш, натижага эришишнинг муайян усулларини, воситаларини ва мезонларини олдиндан кўриш имконини берадиган моделдир. И.В.Макарова мулоҳазасига кўра, мазкур натижага эришиш модели энг самарали фаолиятнинг намунавий модели бўлиб, мутахассиснинг индивидуал ривожланишини ҳам ўз ичига олади. Натижага эришиш ―ижтимоий тизим томонидан таъсис этилган ва ходимларининг маълум бир профессионал гуруҳга мансуб бўлиш учун аниқ тасдиқланган ҳуқуқий ҳужжат‖дир [18]. Г.Н. Сериков натижага эришиш таркибида касбий ахлоқ, касбий фаолият ва касбий маҳорат билан бир қаторда соҳадаги ташаббускорликни малака тавсифларининг таркибий қисмларидан бири сифатида ажратади. Бироқ, касбий етуклик профессионал фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган билимларни намоѐн этадиган малакали хусусиятдир [19]. Таъкид жоизки, ―натижага эришиш кўникмаси‖ концепцияси маълум бир психологик сифатни шакллантириш ва унинг моҳиятни аниқлаш учун билимдонлик назарияси асосини кўриб чиқишга имкон беради, лекин у ўқувчини шахсий фазилатлари ва профессионал ривожланиш қобилиятларидан маҳрум этади. Айрим тадқиқотчилар ўқув фаолиятининг натижага эришиш сифатида, касбга бўлган муносабат феномени алоҳида эътироф этадилар. Жумладан, Е.И.Горбачеванинг таъкидича, профессионал ўқувчи бу-барча сабабларга кўра ҳаракат қилувчи шахс яъни, ўз ҳаѐтини касбига бағишлаган ѐки ўз дунѐсидан узоқлашиб, бошқалар ҳаѐтини ўйлайдиган кишидир [20]. Демак, ҳақиқий ўқувчи ўз эҳтиѐжларига эмас, балки ўқув фаолиятидаги эҳтиѐжларини кўпроқ такомиллаштиради. И.Б.Жувановнинг таъкидича, ўсмир ўқувчиларнинг ўқув фаолиятида натижага эришишнинг психологик модели қуйидагича лойиҳаланади [21]: – Индивидуал жиҳат (индивидуал психологик хусусиятлар); – Ҳиссий ва мотивацион жиҳат (эътиқодлар, эҳтиѐжлар, қадриятлар йўналишлари, мотивлар гуруҳи); – Иродавий жиҳат ( субъектив назоратнинг мавжудлиги); – Когнитив жиҳат (ижодкорлик, ижтимоийлашув, шериклик, ўзини ўзи камол топтириш). Тадқиқотчи Р.К.Марашкулованинг таклифича, ўқитувчи ва ўқувчилар ўртасида кечадиган шахслараро мулоқот жараѐнида, муваффаққиятли таъсир кўрсатишнинг қуйидаги босқичлари фарқланади [22]: – Ўқувчилар гуруҳи билан ижобий алоқалар ўрнатиш, фаолият натижаларига қараб ҳаракатларни тузатиш босқичи; – Ўқитиш фаолияти самарадорлигини ошириш босқичи (ўқитишнинг мазмуни, усуллари ва шакллари комбинацияларини танлаш ва оптималлаштириш жараѐни); – Эвристик босқич (ўқитишнинг интерактив усулларидан фойдаланиш). Хулоса. Демак, ўсмир ўқувчиларнинг ўқув фаолияти ҳамда натижага эришишни ривожлантириш масаласи нафақат, шахснинг когнитив эҳтиѐжларининг қондирилиши ҳамда шахснинг бошқаларга таъсир эта олиш қобилияти кабилар билан ҳам тушунтирилиши лозим. Мазкур мақола юзасидан қуйидагича хулоса қилиш мумкинки, натижага эришишни шакллантиришнинг психологик феномен сифатида тадқиқ этилиши ўқувчининг ҳилма-хил ижтимоий-психологик жиҳатлари, касбий-психологик йўналиши, ўқув фаолиятида юзага келувчи муаммолар, келгусида касбий билим ва кўникмаларини шакллантириш, натижага эришиш https://buxdu.uz |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling