Ilmiy jurnal


№ 1, 2023 “PSIXOLOGIYA” ILMIY JURNAL * НАУЧНЫЙЖУРНАЛ * SCIENTIFIC JOURNAL


Download 5.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/303
Sana17.08.2023
Hajmi5.39 Mb.
#1667927
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   303
Bog'liq
psixologiya 1 son 2023

№ 1, 2023 “PSIXOLOGIYA” ILMIY JURNAL * НАУЧНЫЙЖУРНАЛ * SCIENTIFIC JOURNAL
 
35 
белгиланади балки, шахснинг хулқ-атвори, ҳаѐтни идрок этиш қобилияти, вазиятлар билан боғлиқ 
бўлган кутишлари ва шахснинг ўзини тутиши кабилар билан ҳам тавсифланади. 
Гарвард университетидан Д.Макклеланд ва Мичиган университетидан Д. Аткинсон 
томонидан олиб борилган тадқиқот шуни кўрсатдики, мотивация ва натижага эришиш ўртасида 
боғлиқлик бўлиши мавжуд. Муваффақиятни кутиш 50% га етгунга қадар инсоннинг мотивация ва 
ғайрат даражаси ортади, кейин пасайиш бошланади, ҳатто умидлар ўсишда давом этса ҳам. Агар 
мақсадга осонгина эришиб бўлмаса, бундай мақсад ижобий реакцияга олиб келмайди [10]. 
Л.С. Выготский, инсон психикаси ривожланишиши икки параллел таркиб яъни юқори ва паст 
эҳтиѐжлар билан аниқлашга ҳаракат қилди. Муаллиф фикрига кўра, бирор восита ѐрдамида битта 
даражадаги эҳтиѐжларни қондириш мумкин эмас. Параллел равишда ривожланиб борадиган қуйи 
ва юқори эҳтиѐжлар, кишининг хатти-ҳаракатини ва унинг фаолиятини коллектив равишда 
бошқаради [11]. 
А.Н. Леонтъев ўқув фаолияти учун биринчи навбатда, эҳтиѐжлар ва сабабларни қўяди[12]. 
Илмий адабиѐтларда эса, ушбу тушунчалардан бирини бошқасига алмаштириш қайд этилади, яъни 
кўпинча сабаб эҳтиѐж билан тенглаштирилади ѐки у билан белгиланади. Ҳар бир фаолият маълум 
бир инсон эҳтиѐжига асосланади. Асосий эҳтиѐжларнинг турлари ҳар қандай инсонга хосдир. 
Бизнингча, ўқув фаолиятида рақобат жараѐнининг атрибути-бу мукофот учун беллашиш, 
тўқнашув, 
мақсадга 
эришишдан 
манфаатдор 
бўлган 
шахслар 
ўртасидаги 
жангдир. 
М.А.Одинцованинг хулосаларига кўра, рақобат ўқув фаолиятининг ўзига хос хусусияти шундан 
иборатки, у рақиблар кучларининг муросасиз кураши билан тавсифланмайди балки, у 
комформистик бўлмаган муносабатларга асосланади [13]. Мазкур ѐндашувдан шуни хулоса қилиш 
мумкинки, халқ таълими соҳасидаги психологик тадқиқотларнинг асосий мақсади – бу маълум бир 
ҳаракатларни ва ўз-ўзини тартибга солишни оптималлаштириш, ўсмир ўқувчининг аниқ 
ҳаракатлари муваффақиятини таҳлил қилишдан иборатдир.
Таъкид жоизки, ўқув фаолиятининг муваффақияти - бу муваффақият, омад, юқори натижа, 
билим олишда ғалаба қозониш, давогарлик ҳолати каби ички ҳолатлар билан узвий боғлиқдир.
Ўқув фаолияти психологик соғломлик ҳам муҳим саналиб, у ўсмир ўқувчиларнинг ўқув 
фаолиятида юқори натижаларни қайд этишига кенг имкон беради. Мисол учун, натижага эришишда 
ўсмир ўқувчилар кўпинча, тананинг табиий ресурсларига эътибор бермасликка ҳаракат қилишади, 
бу эса соғлиқ ва ҳаѐт учун жиддий хавф туғдиради. Психологик саломатлик, барча фанларни 
ўзлаштиришнинг асосидир. Е.И.Кузменьконинг таърифича, психологик саломатлик бу – турли 
таъсирлардан, стресслардан, безовталик ва касалликлардан ҳоли бўлган организмнинг барқарор 
ҳолатидир [14]. Бундан ташқари, ўсмир ўқувчи энг яхши ўқувчи бўлиш учун, ўз қобилиятларини 
максимал даражада ошириши ва мақсадларига эришиш учун, ўзида зарур бўлган сифатларни 
ривожлантира олиши лозим. Шу жиҳатдан қаралганда, мотивация ўқув фаолияти билан астойдил 
шуғулланишни бошлаш ѐки инсоннинг қатъиятлилик қобилиятидир.
О.С.Ульянованинг таъкидича, ўсмир ўқувчиларнинг ўқув фаолияти жараѐнида натижага 
эришиш қобилиятини шакллантириш ўта муҳим иш саналиб, у кейинчалик, уларда фаолиятнинг 
эркин ва фаол субъекти бўла олишига кенг имкон беради [15]. Демак, ўқув фаолиятида натижага 
эриша олиш кўникмаси, шахс томонидан қийинчиликларни онгли равишда енгиб ўтишга катта 
ѐрдам беради. Натижада, ўқувчиларнинг мустақил ишлаш фаолияти услуби тартибли ва мақсадга 
мувофиқ равишда кечади. 
Юқоридаги фикр-мулоҳазалардан кўринадики, ҳозирга қадар ўсмир ўқувчилар ўқув фаолияти 
ва унинг психологик модели бўйича ягона қарашлар мавжуд эмас. Аммо, ўсмир ўқувчи шахси 
билан боғлиқ психологик тадқиқотлар жуда кўп амалга оширилган бўлиб, улар орасида америкалик 
М. Шоунинг тадқиқоти ўзига хос саналади. Мазкур тадқиқот мазмунига кўра, ўсмир ўқувчининг 
натижага эришиш хусусиятлари уч жиҳат орқали ўрганилади [16]: 
- Таржимаи ҳол маълумоти орқали; 
- Қобилияти орқали (бошқаларнинг фикри билан); 
- Шахсий фазилатларини таҳлил қилиш орқали. 
Демак, ўсмир ўқувчининг натижага эришиш қобилияти бор ѐки йўқ эканлиги юқоридаги уч 
муҳим жиҳат орқали ҳам аниқлаш мумкин. 
Натижага эришиш ва таълим омили – албатта, ушбу икки омил ҳам ўсмир ўқувчининг 
самарали ўқиши учун муҳим саналади. Бу ерда гап дипломга эга бўлиш, ѐки нуфузли университетда 
ўқиш ҳақида эмас балки, таълим бу авваламбор, ўқувчининг касбга тайѐргарлик даражаси, билим ва 
кўникмаларини ҳақиқий ҳаѐтда қўллай олиш қобилияти кабилар билан тавсифланади. Инсон 
диплом туфайли лавозимга эга бўлишин мумкин, аммо уни ушлаб туриш, давом эттириш ҳолати 
https://buxdu.uz



Download 5.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   303




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling