104. Mавзу танлаш ва уни асослаш
Изланиш муаммоси ва тадқиқот объектига ёндашув масалалари. Талабалар ва магистрлар илмий ишларинипг муваффақияти уларнинг яхши назарий тайёргарлиги ва ишлаш қобилиятларигагина эмас, балки муаммо ва тадқиқот йўналишларининг тўғри танланганлигига ҳам боғлиқ. Илмий изланиш мавзуси ва йўналишлари материалиинг ўрганилганлиги, ҳамда талаба ва магистрларнинг кизиқиш ва мойилликлари даражасини хисобга олган ҳолда аникланади. Шуиинг учун изланувчи турли йўналишлар мавжудлиги ва қўйилган вазифаларнииг ечимини топишга қандай ёндашиш кераклиги хақида аниқ тасаввурга эга бўлиши шарт. Ишлар билан боғлиқ бўлган тил ҳодисалари табиатан кўп бўлганлиги учун, битирув малакавий иши ва магистрлик диссертацияси мавзуларини танлаш имкониятлари кенг ҳисобланади. Битирув малакавий ишининг мавзуси 7-семестр бошида тегишли кафедра йиғилишида тасдикланади. Магистрлик диссертациясининг мавзуси биринчи курснинг иккинчи семестри бошида кафедра йиғилишида илмий рахбар иштирокида магистратура илмий кенгаши томонидан тасдиқланади. Сўнгги босқичда талаба ва рахбар биргаликда изланишларнинг йўналишини белгилаб оладилар. Бироқ, кўп холларда мавзу танлаш талаба томонидан амалга оширилади. Мавзулар рўйхати кафедра томонидан ишлаб чиқилади.
106. Чет тилини ўқитиш методикаси бўйича БМИ мавзусини танлаш
Чет тилини ўқитиш методикаси бўйича БМИ мавзусини танлашда талабаларнинг қайси бири мавзу бўйича тўлиқроқ материал йиға олиш ва Ўзбекистон Рсспубликасидаги турли ўқув муассасалари тажрибасидан кенг фойдаланиш имкониятига эга эканлигини ҳам ҳисобга олиш керак. Тилшунослик бўйича БМИ ва МДга мавзу танлашда талабанинг келгусида филология фанлари соҳасида мутахассис бўлиб етишишиии эътиборга олиш, бу соханинг асосий йўналишларига хос бўлган муаммоларни чуқур ўрганиши, ва ўрганилаётган чет тилидаги илмий муаммоларни амалий кўникмалар билан биргаликда қўллашига аҳамият бериш.
Do'stlaringiz bilan baham: |