Ilmshunoslik fanining maqsad va vazifalari


Download 0.85 Mb.
bet39/42
Sana17.06.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1542952
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   42
Bog'liq
ilmiy ish

107. Izlanishlar
Берилган муаммони хал қилиш учун масаланинг қайси томонлари ўрганилмай қолганлигини эътиборга олиш ва шунга асосланган ҳолда изланишнинг мақсад ва моҳиятини белгилаб олиш зарур. Бу битирувчи талабадан ўрганилган илмий адабиётларии яхши билиш, улардан ўз ишида унумли фойдалана олиш ва муаммо ечимига ижодий ёндашишни талаб қилади. Шу тариқа илмий изланишни мавжуд илмий адабиётни ўрганиш, умумий ишлар билан танишиш ва шу масалага оид тил фактларини йиғишдан бошлаш керак. Бу ўрганилаётган масалаларнинг асосий мавзулари ҳақида аниқ тасаввурнииг шаклланишига ва танланган мавзуни тўғри ёритишга ёрдам беради. Зарур материаллар йигилгандан сўнг изланувчи (тадқиқотчи) уни ўрганишга киришади. БМИ ва МД муаллиф мутахассислиги бўйича ёқлайдиган диссертациясида ў зининг асл манбалар устида мустақил ишлай олишини намоён қилиши керак. Бошлангич манба ёки танқидий адабиёт билан ишлаганда талабалар кўпинча иқтибосларпи тартибсиз тарзда ёзиб олишади. Бундай ёзувли иқтибослардан фойдаланиш қийин, чунки бундай ёзилган манбалардан бирор-бир маълумот олиш учун вақт ва куч талаб этади. Адабиётларии ўрганишда ишни тўғри ташкил этиш нафақат меҳнатни енгиллаштиради, балки материални қайта кўриб чиқиш имконини беради. Илмий матн услубини кузатиш, тилшунос ва методистларнинг асосий иазарий фикрларига кўра гурухлаш, танлаб олиш, қайд этилган материални ўрганиш ва таҳлил қилиш жараёнида уларни системалаштиришни енгиллаштиради.


108. БМИ ва МДнинг таркиб қисмларi
БМИ ва МДнинг таркибига қуйидаги қисмлар киради: титул варағи, мундарижа, шартли белгилар ва таянч сўзлар рўйхати, кириш қисми, асосий қисм, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати, илова. Титул варағи ЎзРУ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг йўриқнома хужжатида баён қилинган талабларга мос холда расмийлаштирилади. БМИ ва МДнинг мавзуси аниқ, қисқа (10 сўздан кам) ва илгари сурилган муаммони аниқ очиб бериши керак. Қисқартмалардан фойдаланиш тавсия этилмайди. МД ва БМИнинг номланишида тадқиқ қилинаётган муаммо, ишни тугаллигида ўз ифодасини топади, шунингдек, тадқиқот объекти белгилаб олинади. Мундарижада боблар ва параграфлар иомлари ва улар жойлашган сахифалар рақамлари кўрсатилади. БМИ икки бобдан иборат бўлиши, МДси эса 2-3 бобдан ташкил топиши мумкин. Қабул қилингаи шартли белгилар, таянч сўз ва атамалар рўйхати мундарижадан кейин берилади ва уларни изохлаш керак. Бу БМИ ва МД матнини рецензент ёки расмий оппонент томонидан ўқиш ва тушунишни енгиллаштиради.



Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling