Илова ўзбекистон қизил ярим ой жамиятининг


Ўзбекистон ҚЯОЖда ўтказилган кўрик танловлар


Download 264 Kb.
bet11/23
Sana18.12.2022
Hajmi264 Kb.
#1032078
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   23
Bog'liq
AR Uzbekistan 2020

Ўзбекистон ҚЯОЖда ўтказилган кўрик танловлар:
Ўзбекистон ҚЯОЖ Раёсати қарори билан ўтказилган кўрик танловлар ғолиб вилоят, шахар туман бўлинмларида, 2020 йилда Давлат грантини олишга эришган бир қатор ташкилотлар ҳам яхши кўрсаткичлар билан иш олиб бораётганини қайд этиб ўтиш лозим.


Ўзбекистон ҚЯО жамияти Раёсатининг Қарорлари асосида, Миллий Жамият ташкилотларида 4 номинацияси бўйича 2018-2019 йиллар давомида кўрик танловлар ўтказилди:
-“Ўзбекистон ҚЯОЖнинг энг фаол ишловчи туман/шахар бўлинмаси”;
-“Ўзбекистон ҚЯОЖнинг энг фаол кўнгиллиси (волонтери)”;
-“Ўзбекистон ҚЯОЖнинг энг фаол ҳамшираси маркази”;
-“Ўзбекистон ҚЯОЖ фаолиятини оммавий ахборот воситаларида ёритилиши”.
Кўрик танлов Низоми ва шартлари барча вилоят, туман/шахар бўлинмаларига етказилди ва Ўзбекистон ҚЯО Жамияти сайтида ёритилди. Танловда Миллий Жамиятнинг кўпчилик минтақавий/вилоят ташкилотлари ва туманшахар бўлинмалари иштирок этдилар. Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Навоий, Наманган, Самарқанд, Фарғона вилоятлари, Тошкент шахар ташкилотлари кўрик танловни юқори савияда ташкил этишди.
Кўрик танлов хужжатлари ёзма ахборот (кўрсаткичлар билан), альбомлар, фотолавҳалар ва электрон вариантда кўргазмали материаллар билан тўлдирилган ҳолда тақдим этилди. Жюрига тақдим этилган кўпчилик материаллар танлов мақсадларига мос бўлиб, савияси ва самараси етарли даражада баланд бўлди.
Кўрик танловга топширилган хужжатлар Ўзбекистон ҚЯО Жамиятининг Устав талаблари, Ўзбекистон ҚЯО Жамиятининг “2016-2020 йилларга мўлжалланган стратегик режаси” вазифаларига мос бўлиб, Жамият бўлинмалари томонидан аҳолининг энг мухтож қисмига тиббий, ижтимоий ёрдам беришда, Давлат тизими ташкилотларига кўмакчи ташкилот сифатида намоён бўлиши жараёнларини ёритиб берди. Кўрик танловга
Қорақалпоғистон Республикасидан - Тўрткўл туман бўлинмаси;
Андижон вилоятидан – Асака туман бўлинмаси;
Навоий вилоятидан – Учқудуқ тумани бўлинмаси;
Наманган вилоятидан – Наманган шаҳар туман бўлинмаси;
Самарқанд вилоятидан – Жомбой туман бўлинмаси;
Сурхондарё вилоятидан – Шўрчи туман бўлинмаси;
Фарғона вилоятидан – Олтиариқ туман бўлинмаси;
Тошкент вилоятидан – Ангрен шаҳар бўлинмаси;
Хоразм вилоятидан – Урганч шахар бўлинмаси;
Тошкент шахридан – Мирзо Улуғбек туман бўлинмалари хужжатлари топширилди.
Бухоро, Қашқадарё, Жиззах, Сирдарё вилоятларида кўрик танлов ўтказилганлиги тўғрисида ахборот тақдим этилмаган.
Ўтказилган кўрик танловлар Ўзбекистон ҚЯО Жамиятининг минтақавий/вилоят ташкилотлари, туман/шахар бўлинмаларининг ва бошланғич ташкилотларнинг фаолиятини жонлантирди. Халқаро ҚХ ВА ҚЯО Жамиятлари Харакатининг 155 йиллиги нишонланаётган йилда, Жамият томонидан ўз Устав вазифаларини бажаришида муҳим омил бўлиб хизмат қилди. Ўзбекистон ҚЯО Жамияти ташкилотлари фаолияти билан оммавий ахборот воситалари орқали кенг жамоатчилик таништириб борилди ва аҳолига кенг ахборот етказилди.
Ўзбекистон ҚЯО Жамияти кўрик-танлов жюриси эътиборига юборилган барча хужжатлар хайъат томонидан ўрганиб чиқилди. Кўрик танлов Низоми талабларига биноан қуйидаги ўринлар берилиши мақсадга мувофиқ деб топилди:
Ўзбекистон ҚЯОЖнинг энг фаол ишловчи туман/шахар бўлинмаси кўрик танловни тайёрлаш ва ўтказиш бўйича Республика жюриси эътиборига Миллий Жамиятнинг минтақавий/вилоят ташкилотлари томонидан, жаъми 10 бўлинманинг хужжатлари топширилди.
Кўрик танлов Жюрисининг Қарори билан (баённома 2019 йил 21 январидан) қуйидаги туман бўлинмалари ғолиб деб топилди, диплом ва қимматбаҳо совға билан тақдирланиш тавсия этилди:

Download 264 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling