Илова ўзбекистон қизил ярим ой жамиятининг
Хозирги кунда жамиятнинг барча бўғинларида хужжат алмашинуви интернет орқали амалга оширилмоқда
Download 264 Kb.
|
AR Uzbekistan 2020
- Bu sahifa navigatsiya:
- “COVID-19га жавоб” лойиҳасини амалга ошириш давомида Ўзбекистон ҚЯОЖнинг барча минтақавий/вилоят ташкилотлари, 195 шахар/туман
- 11.Барча вилоят ташкилотларида Жамоат Фонди грантига
- Ўзбекистон ҚЯОЖ минтақавий/вилоят ташкилотлари, шахар/туман бўлинмлари салоҳиётини кучайтириш
10.Хозирги кунда жамиятнинг барча бўғинларида хужжат алмашинуви интернет орқали амалга оширилмоқда.
ҚХ ва ҚЯО жамиятлари Халкаро Федерацияси билан биргаликда, коронавирус инфекцияси (COVID-19) тарқалашини олдини олишга, унинг асоратларини камайтариш юзасидан соғлиқни сақлаш тизимига кўмаклашиш ҳамда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш чораларини янада оширишга қаратилган “COVID-19га жавоб” лойиҳасини амалга ошириш давомида Ўзбекистон ҚЯОЖнинг барча минтақавий/вилоят ташкилотлари, 195 шахар/туман бўлинмалари жалб этилган бўлиб ҳисоботлар асосан интернет орқали электрон вариантда жамланди. Жамият қарамоғида бўлган ижтимолий мухтож фуқароларга тарқатилган молиявий ёрдам уларга банкларда очилган пластик карталарига ўтказиб берилди. Биринчидан, бу жамият ходимларининг замонавий рақамли технологиялар билан, интернет тармоғи орқали ишлаши имкониятлаври ўрганилди ва бу масалада ходимлар малакаси ортганлиги яққол кўринди. Иккинчидан, молиявий ёрдамни мухтож фуқароларга пластик карточкага ўтказиш, турли кўринишда ҳуқуқбузарликни, коррупциянинг олди олиниб, назорат ҳам анчагина енгиллашмоқда. 11.Барча вилоят ташкилотларида Жамоат Фонди грантига сазовор бўлиш учун лойиҳал ёзилмоқда. 2020 йил давомида 70дан ортиқ лойиҳалар Олий Мажлис қошидаги Жамоат Фондига юборилди. 8 вилоятдан юборилган лойиҳалар грантга лойиқ деб топилди. Бу ҳам кадрлар салоҳиёти ортаётганлигидан нишонадир. Жамият кадрлар салоҳиётини кўтариш, улар билан ишлаш тизими ишлаб чиқиш ўта зарур масала бўлиб турибди. Миллий жамиятнинг 2016-2020 йилларга мўлжалланган Стратегик ривожланиш режасида ҳам, Жамиятимизнинг ХХ1 Қурултойи ҳам ушбу масалага катта эътибор берди ва вазифалар белгиланган эди. Ўзбекистон ҚЯОЖ минтақавий/вилоят ташкилотлари, шахар/туман бўлинмлари салоҳиётини кучайтириш: Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан тасдиқланган 5 йиллик Харакатлар Стратегияси ва “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат Дастурини муваффақиятли бажариш мақсадида 2020 йил давомида раҳбарият ва раёсат аъзоларинг барча вилоятларда жамиятимиз ходимлари ва фаоллари билан онлайн учрашувлар ташкил этиб борилди. Уларни қизиқтирган ва муаммоли масалаларни жойларда ҳал этиш бўйича тавсиялар берилди. Қайд этиб ўтиш лозимки, ўтган ойлар давомида вилоят ташкилотлари раҳбарлари тегишли чоралар кўриши туманлар фаолиятига ижобий таъсир этмоқда. Мамнуният билан қайд этиб ўтишимиз лозимки жамиятнинг кўплаб туман бўлинмалар фаол иш олиб бормоқда. 2019 йилда Учқудуқ туман бўлинмаси ижрочи директори Бахтигул Жусиповна Отепова юксак Давлат мукофоти Ўзбекистон Республикасининг “ДЎСТЛИК” ордени билан тақдирланди, ҚЯОЖ Навоий вилоят ташкилоти раиси Марьяна Амриевна Бахриева “Шухрат” медали соҳиби бўлди. 2020 йилда Қашқадарё тумани Қамаши туман бўлинмаси ижрочи директори Валентина Григорьевна Баходирова ҳам “ДЎСТЛИК” орденига сазовор бўлди. Шунингдек Жамиятнинг кўпчилик ташкилот ва бўлинмалари фаол олиб бораётгани қайд этиб ўтиш лозим. Жумладан: Қорақалпоғистонда - Амударё, Элликқала, Караузяк туманлари; Андижон вилоятида – Андижон, Асака, Балиқчи, Булоқбоши, Жалолқудуқ, Олтикул, Қўрғонтепа туманлари; Бухоро вилоятида – Бухоро, Вобкент, Ғиждувон, Жондор, Когон, Қоровулбозр Пешку, Қоракўл туманлари; Навоий вилоятида – Зарафшон, Навоий, Кармана шахар бўлинмалари, Қизилтепа, Навбаҳор, Нурота туманлари, Наманган вилоятида – Наманган шаҳар, Мингбулоқ, Косонсой, Наманган, Норин туманлари бўлинмалари фидойилик билан ишламоқдалар. Қашқадарё вилоятида–Косон, Китоб, Шахрисабз, Миришкор туман бўлинмалари Сурхондарёда – Денау, Қумқўрғон, Қизириқ, Олтинсой туманлари Фарғонада - Қўқон, Марғилон шахар, Ўзбекистон, Бағдод, Қувасой, Бешариқ, Тошлоқ, Олтинсой, Учкўприк туманлари; Сирдарё вилоятида – Оқ олтин, Сирдарё туманлари, Гулистон шахар бўлинмалари; Тошкент шахрида – Мирзо Улуғбек, Яшнаобод, Чилонзор, Учтепа, Шайхонтохур туманлари; Тошкент вилоятида - Бўка, Бўстонлиқ, Зангиота, Қибрай, Паркент, Юқори Чирчиқ туманлари, Олмалиқ, Ангрен шаҳар бўлинмалари; Хоразм вилоятида - Бағот, Хонқа, Гурлан туманлари, Ургенч шахар бўлинмалари ижобий фаолият юритмоқда. Шу билан биргаликда Қорақалпоғистонда йил давомида 15 тумандан 9 тасида: Канликуль, Тахтакупир, Кегейли, Ходжейли, Чимбой ва Муйнок туманларида молия жалб этилиши камайиб фаолият сусайиб қолган. Хоразмда - Қўшкупир, Янгибозор, Хазорасп, Шовот, Янгиариқ туман бўлинмалари фаолиятини жонлантириш талаб этилмоқда. Андижон вилоятида - Бўз, Шахрихон, Асака, Қўрғонтепа, Пахтаобод туманлари; Навоий вилоятида - Хатирчи, Томди туман бўлинмлари; Қашқадарё вилоятида – Касби, Шахрисабз, Деҳконобод, Чироқчи туман бўлинмалари; Сурхондарё вилоятида - Ангор, Музробод, Термез, Узун, Шеробод туман бўлинмалари фаолиятини кучайтириш лозим. Жиззах ва Сирдарё вилоятларининг барча туманларда молия жалб этилишини жадаллаштириш, Устав талаблари асосида иш юритиш талаб этилади. Ижрочи директорларни, ҳисобчиларни ва ҳамшираларни танлаш ва малакасини кўтариш борасида Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Қашқадарё, Сирдарё, Сурхондарё, Тошкент, Хоразм вилоятларида камчиликлар бор. Download 264 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling