Имтиҳон дастури


Download 143.5 Kb.
bet1/11
Sana02.04.2023
Hajmi143.5 Kb.
#1319888
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
dotsentlikka imtihon dasturi Янги программа. 01.12. 2021.


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ



«ТАСДИҚЛАЙМАН»
Ўзбекистон Миллий
университети ректори
И.У.Маджидов
____________________
«___»___________21й.

«МАЪҚУЛЛАНДИ»
Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамаси
ҳузуридаги ОАК раиси
А.Т.Юсупов
___________________
«____»_________21 й.

Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш, қонун устуворлиги, иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш ҳамда ижтимоий ривожланишнинг илмий асослари ва амалий йўналишлари” фанидан махсус имтиҳон




Д А С Т У Р И
Ўзбекистон Миллий университети Кенгашининг 2021 йил ноябрь
“____” -сонли қарори билан тасдиқланган


ТОШКЕНТ – 2021
Ижтимоий-гуманитар фанлари соҳаларида илмий унвонларга талабгорлар учун “Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш, қонун устуворлиги, иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш ҳамда ижтимоий ривожланишнинг илмий асослари ва амалий йўналишлари” фанидан махсус

ИМТИҲОН ДАСТУРИ



Имтиҳоннинг мақсад ва вазифалари


Юртимизда тинчлик ва барқарорликни сақлаш; фуқаролар ва миллатлар ўртасида дўстлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш; халқимизнинг маънавий дунёсини янада юксалтириш; Ўзбекистонда яшаётган, миллати, тили ва динидан қатъи назар, ҳар бир ватандошимизнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя этиш, кафолатли даромад манбаи, тиббий хизматлар ва уй-жой, сифатли таълим билан таъминлаш; камбағалликни қисқартириш ва эҳтиёжманд аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш; мамлакатимизнинг халқаро майдондаги обрў-эътибори ва нуфузини оширишга қаратилган Янги Ўзбекистон стратегияси ишлаб чиқилди. Президент Ш.Мирзиёевнинг “Янги Ўзбекистон стратегияси” китобида ушбу стратегиянинг устувор йўналишлари ҳақида батафсил фикр юритилган. 


Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг асарларида ижтимоий-иқтисодий, маданий-маърифий жараёнларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, уларни ҳаётга татбиқ этишдаги муаммо ва ечимлар ҳамда ижтимоий фанларнинг асосий назарий йўналишлари тўлиқ ўз аксини топган. Шу боис, бу масалаларни пухта билиш, уларда ёритилган ғоя ва назариялар моҳиятини англаб етиш ҳар бир фуқаро учун, айниқса, ижтимоий фан мутахассислари учун зарур.
Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш, қонун устуворлиги, иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш ҳамда ижтимоий ривожланишнинг илмий асослари ва амалий йўналишларини ўрганиш жамиятда юз бераётган ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий жараёнларни тизимли таҳлил килишга, муаммоларни ҳар томонлама идрок этишга ёрдам беради. Ушбу имтиҳонни ташкил этишдан мақсад – ижтимоий-гуманитар фанлари соҳаларида илмий унвонларга талабгорларнинг фикрлаш қобилияти, мустақиллик мафкурасини идрок эта олиш даражаси, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, ғоявий-мафкуравий жараёнлар бўйича назарий тайёргарлиги, юксак маънавияти ва маърифатлилигини баҳолашдан иборат.



Download 143.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling