Имтиҳон дастури


IV. АДОЛАТЛИ ИЖТИМОИЙ СИЁСАТ ЮРИТИШ ВА ИНСОН КАПИТАЛИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ


Download 143.5 Kb.
bet6/11
Sana02.04.2023
Hajmi143.5 Kb.
#1319888
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
dotsentlikka imtihon dasturi Янги программа. 01.12. 2021.

IV. АДОЛАТЛИ ИЖТИМОИЙ СИЁСАТ ЮРИТИШ ВА ИНСОН КАПИТАЛИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ
Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этишда замонавий илм-фан ва тарбиянинг зарурлиги. Бугунги ва эртанги кунимизни, ёшларимиз тақдирини ҳал қиладиган юксак малакали муаллим ва мураббийлар, профессор-ўқитувчилар, ҳақиқий зиёлиларга боғлиқ эканлиги.
Боғча тизимини мактаб таълими билан уйғунлаштириш орқали болаларни мактабга тайёрлаш сифатини янада яхшилаш. Мамлакатимизнинг ҳамма ҳудудларида ўнлаб янги мактабгача таълим муассасалари барпо этилиши. Барча боғчаларнинг ҳар йили икки миллион нусхадаги замонавий ўқув адабиётлари билан таъминлаб борилиши. Педагог кадрларнинг малакасининг узлуксиз оширилиб борилиши. Мактабгача таълимдаги қамров даражасини камида саксон фоизга, олий таълим тизимида эса эллик фоизга етказиш, мактабларда таълим-тарбия сифати ва даражасини оширишга бирламчи вазифа деб қараш.
Ўқитувчилар меҳнатини муносиб рағбатлантириш, 2025 йилга бориб, олий тоифали ўқитувчиларнинг ойлик маошини эквивалент ҳисобида минг долларга етказиш чораларининг кўрилиши. Болалар сони ўсиб бораётганини инобатга олиб, янги мактаблар қуриш, мавжудларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга, соҳанинг барча босқичлари ўртасида узвийликни таъминлашга қаратилган Миллий таълим дастури ишлаб чиқилиши.
Янги олий таълим муассасаларини ташкил этиш билан бирга, талабаларни турар-жой билан таъминлаш ишларини жадал давом эттириш.
Тараққиёт стратегиямизда халқимиз саломатлигини таъминлаш бундан буён ҳам бош вазифа бўлиб қолиши. Ушбу соҳага йўналтириладиган маблағларни икки баробар ошириш, жумладан, келгуси беш йилда олий тоифали шифокорлар маошини эквивалент ҳисобида минг долларга етказиш. Асосий мақсад – тиббиёт соҳасини чинакамига халқ дардига дармон бўладиган, юқори самара билан ишлайдиган тизимга айлантиришдан иборат эканлиги. Тиббиётнинг бирламчи бўғини орқали тиббий профилактикага, оилавий шифокорлар ролини оширишга алоҳида эътибор қаратилиши. Аҳоли орасида энг кўп тарқалган ва эрта ўлимнинг асосий сабаби бўлган касалликларни барвақт аниқлаш, мақсадли скрининг тадбирларини амалга ошириш, профилактик махсус препаратлар билан бепул таъминлаш ҳамда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш чоралари кўрилиши. Бунда ахборот технологияларини жорий этиш ҳисобидан коррупция ҳолатларининг олдини олиш, энг муҳими, аҳолини рози қилиш асосий вазифа бўлиб қолиши. Вилоят, туман ва шаҳарларда ихтисослашган тиббий хизматлар кўлами кенгайтирилади. Давлат тиббий суғурта тизимининг ишга туширилиши ва маблағ аниқ беморга боғланган ҳолда ажратилиши.
Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш –муҳим йўналиш. Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга хизмат қиладиган халқчил спорт тизими. Барча шаҳар ва туманларда оммавий спортни ривожлантиришга, жумладан, спорт майдончалари, пиёдалар ва велосипедчилар учун йўлаклар, экопарклар, таълим даргоҳларидаги спорт залларидан иборат спорт инфратузилмасини яратишга алоҳида эътибор қаратилиши. Олимпия ва Паралимпия ҳаракатини ривожлантириш учун спорт мактабларини кўпайтириш ва янги спорт объектларини барпо этиш. Олимпия ўйинларига киритилган ҳар бир спорт турини ривожлантириш ва оммалаштириш бўйича комплекс дастурлар амалга оширилиши.
Кекса авлод вакилларига эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш, уларни ҳар томонлама эъзозлаш – халқимизнинг азалий қадрияти эканлиги. Ана шундай ноёб фазилатни асраб-авайлаш, фарзандларимизни шу руҳда тарбиялаш – барчамизнинг муқаддас бурчимиз эканлиги. Нуронийларимизнинг руҳи ва кайфиятини кўтарадиган “Уч авлод учрашуви”, “Кексалар ҳафталиги” сингари маънавий-маърифий тадбирларни кўпайтириш, ҳар бир туманда фахрийларимизни қўллаб-қувватлаш ишларини кенгайтириш учун алоҳида дастурлар тузилиши ва амалга оширилишига эътибор қаратишнинг лозимлиги.
Ногиронлиги бўлган фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилиши. Энг муҳими, бу тизим амалда ишлаши ва ушбу тоифадаги инсонлар ўзларини жамиятнинг тўлақонли аъзоси, деб ҳис этишлари зарурлиги. Ногиронлиги бўлган фуқароларни кафолатли иш ўрни ва даромад манбаи билан таъминлаш учун уларга аниқ квоталар белгилаш бўйича амалдаги қонунчилигимизга тегишли ўзгартиришлар киритилиши.
Ҳурматли оналаримиз, опа-сингилларимизга доимий эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш Ўзбекистонда олиб борилаётган давлат сиёсатининг узвий қисми бўлиб келаётганлиги. Хотин-қизларимизнинг бандлигини таъминлаш, давлат ва жамият бошқарувидаги ўрни ва нуфузини янада ошириш, уларнинг ўз салоҳиятини намоён этишлари учун шароитларни кенгайтириш, гендер тенглик, оила, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш борасидаги ишларимизни янги босқичга кўтариш мақсадида Миллий дастур қабул қилиш.
Навқирон ёшларимизни, айниқса, қизларимизни соғлом ва етук этиб тарбиялаш, уларнинг қобилият ва истеъдодини рўёбга чиқариш, Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умумбашарий қадриятлар руҳида камол топтиришга доимий эътибор қаратишнинг зарурлиги.
Хорижий давлатларда билим олаётган, меҳнат қилиб даромад топаётган юртдошларимизни, уларнинг мамлакатимизда яшаётган оила аъзоларини қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирларни қабул қилиш. “Ватандошлар” жамоат фонди орқали чет элларда яшаётган фуқароларимиз ва уларнинг оилалари билан алоқаларнинг кенгайтирилиши. Ҳамюртларимизни она тилимиз, маданият ва урф-одатларимиз асосида жипслаштириш, уларнинг билим ва салоҳиятини мамлакатимиз тараққиётига самарали йўналтириш бўйича ишлар давом эттирилиши.


Download 143.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling