Имтиҳон дастури


VII. ТИНЧЛИК ВА ХАВФСИЗЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ, ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ


Download 143.5 Kb.
bet10/11
Sana02.04.2023
Hajmi143.5 Kb.
#1319888
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
dotsentlikka imtihon dasturi Янги программа. 01.12. 2021.

VII. ТИНЧЛИК ВА ХАВФСИЗЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ, ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ
Ҳарбийларнинг жанговар шайлиги, жисмоний ва маънавий тайёргарлигини кучайтириш
Дунёда ва минтақамизда вужудга келаётган бугунги мураккаб ва таҳликали вазиятда қуролли кучларнинг жанговар шайлиги, жисмоний ва маънавий тайёргарлигини кучайтиришнинг долзарблиги. Жаҳондаги вазият шиддат билан ўзгариб, дунёнинг айрим минтақаларида аҳвол кескинлашиб, халқаро терроризм ва экстремизм хавфи ортиб бораётгани халқаро ва минтақавий вазиятни ҳар томонлама таҳлил ва прогноз қилишни, мамлакатимиз хавфсизлиги ва барқарорлигини таъминлаш, Қуролли Қучларимизнинг жанговар тайёргарлиги ва салоҳиятини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни кўришни талаб этаётганлиги.
Давлат чегараларини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш тизимини янада мустаҳкамлаш, қўшинларни бошқариш тизимини такомиллаштириш, жанговар тайёргарликни ташкил этиш самарадорлигини ошириш, Қуролли Кучларни энг янги қурол-яроғ ва техникалар билан таъминлаш, мамлакатимиз мудофаа-саноат комплексини ривожлантириш бўйича фаол олиб борилаётган ишларни изчил давом эттириш зарурати.
Қуролли Кучларни ривожлантириш ва мамлакат мудофаа қобилиятини янада мустаҳкамлаш ҳамда бу борада замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва илғор инновацияларни кенг татбиқ этиш. Аҳолининг ва биринчи навбатда ёшларнинг ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси тизимини такомиллаштириш, уларни мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнига жалб қилиш, интеллектуал ва ижодий салоҳиятни намоён қилишга шароит яратиш. Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг фуқаролик позициясини кучайтириш билан боғлиқ ишларни «Жасур жангчи — ёшлар учун намуна» шиори остида янада жадаллаштириш.
Ҳарбий оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни яхшилаш, соғлом турмуш тарзи ва болалар тарбиясига ёндашувларни намунали даражага кўтариш, ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва уй-жой билан таъминлаш ишлари муҳим ва устувор йўналиш сифатида қолиши.


Прагматик ва чуқур ўйланган ташқи сиёсат ва иқтисодий дипломатия
Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсати давлатларнинг суверен тенглиги, куч ишлатмаслик ёки куч билан таҳдид қилмаслик, чегараларнинг дахлсизлиги, низоларни тинч йўл билан ҳал этиш, бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик, хавфсизликнинг бўлинмаслиги, ўз хавфсизлигини бошқа давлатлар хавфсизлиги ҳисобига мустаҳкамлашга йўл қўйилмаслиги, халқаро мажбуриятларни виждонан бажариш, халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган норма ва тамойилларини ҳурмат қилиш принципларига асосланиши.
Ўзбекистон Республикаси ҳар томонлама ўйланган тинчликсевар, прагматик ва изчил ташқи сиёсатни олиб бориб, экстремизм ва терроризмнинг умумий таҳдидларига қарши курашишда барча давлатлар билан тенг ҳуқуқли ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик учун очиқ эканлиги. Ўзбекистоннинг яқин қўшничилик, дўстлик тамойилларига таянган ҳолда фаол ва прагматик ташқи сиёсати.
Марказий Осиё минтақасидаги барча мамлакатлар билан яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини тобора кучайтириш бундан буён ҳам асосий мақсадимиз бўлиб қолиши. Минтақамизнинг ажралмас қисми, яқин қўшнимиз бўлган Афғонистонда тинч ва осойишта ҳаётни тиклаш, бу мамлакатда иқтисодий ва гуманитар инқирозга йўл қўймаслик учун афғон халқига ёрдамни кўрсатиш. Афғонистон билан биргаликда йирик транспорт-коммуникация лойиҳаларини амалга оширишдан манфаатдор эканлигимиз.
Россия, Хитой, Америка Қўшма Штатлари, Туркия, Ҳиндистон, Покистон, Германия, Франция, Жанубий Корея, Япония, Бирлашган Араб Амирликлари ва дунёнинг барча минтақаларидаги шерикларимиз билан ўзаро манфаатли ва кўпқиррали алоқаларни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилиши. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва унинг ихтисослашган тузилмалари, Парламентлараро иттифоқ, халқаро молиявий институтлар ва минтақавий ташкилотлар, жумладан, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Туркий Кенгаш, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти билан кўп томонлама муносабатларни янги, амалий маъно-мазмун билан бойитишнинг зарурати.



Download 143.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling