Имтиҳон дастури


Маърифий ислоҳотлар ва баркамол инсон тарбияси


Download 143.5 Kb.
bet8/11
Sana02.04.2023
Hajmi143.5 Kb.
#1319888
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
dotsentlikka imtihon dasturi Янги программа. 01.12. 2021.

Маърифий ислоҳотлар ва баркамол инсон тарбияси
Таълим-тарбия ва маърифат жамият барқарорлигининг асосий омилларидан бири. “Тарбияда танаффус бўлмайди” тамойилининг мазмун-моҳияти. Маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашда ҳокимларнинг ўрни. Маънавий тарғибот ишларини “маҳаллабай” усулда ташкил этиш. “Бир зиёли – бир маҳаллага маънавий ҳомий”. “Ҳар бир нуроний – беш нафар ёшга мураббий”. “Беш муҳим ташаббус”.
Янги Ўзбекистон ва маънавий янгиланиш
Мафкура - фикр тарбияси, миллий ва умуминсоний қадриятлар тарбияси. Мураккаб геосиёсий ва мафкуравий жараёнларнинг салбий таъсири. Юртимиз сарҳадлари ва мамлакатимиз ҳаётининг барча соҳаларини ғоявий ҳимоялаш ишлари. Жамиятимизни ғоясизлашиш хавфидан сақлаш. Мафкуравий профилактиканинг замонавий усул ва воситалари. Фаол фуқаролик позициясига, креатив ва инновацион тафаккурга эга бўлган замонавий шахсларни тарбиялаш зарурати. Умуминсоний ва миллий қадриятлар, азалий анъана ва урф-одатларнинг қадрсизланиши, деидеологизация. Жаҳонда манфаатлар тўқнашувининг кучайиши. “Бир болага етти маҳалла – ота-она”.
Маърифатли жамият сари
Ёшларнинг онгу тафаккурини маърифат асосида шакллантириш ва тарбиялаш - энг муҳим вазифа. Янги Ўзбекистонда маърифатли жамиятни шакллантириш омиллари. Таълим тизимидаги ислоҳотлар. Таълим муаммолари. Янги Ўзбекистон – маърифатпарвар давлат. Маънавий етук, баркамол авлодни тарбиялаш вазифаси.
Миллий ва умуминсоний қадриятлар уйғунлиги
Шовинизм, миллатчилик, диний зиддиятлар. Ўзбекистон – умумий уйимиз. Миллатлараро ҳамжиҳатлик. Динлараро бағрикенглик. Ўзбекистондаги Миллий маданий марказлар фаолияти. Ўзбекистондаги диний конфессиялар фаолияти. Фуқароларнинг виждон ва эътиқод эркинлигини таъминлаш. Ислом дини – тинчлик ва дўстлик, аҳиллик ва бирдамлик, билим ва маърифат динидир. “Маърифат ва диний бағрикенглик резолюцияси”.


VI. ГЛОБАЛ МУАММОЛАРНИНГ МИЛЛИЙ ВА МИНТАҚАВИЙ ДАРАЖАДАГИ ЕЧИМЛАРИНИ ТОПИШ
Иқлим ўзгариши ва экологик муаммолар
Глобаллашувнинг ҳар томонлама авж олаётганлиги. Бугунги кунда иқлим ўзгаришлари, экологик муаммолар бизнинг мамлакатимизда ҳам ечилиши зарур бўлган долзарб вазифалар ҳисобланиши. Юртимизда экологик таҳдидларнинг салбий таъсири ортиб бораётганлиги. Орол денгизининг қуриши билан боғлиқ вазиятнинг тобора кескин тус олиши. Орол денгизи фожиаси ва унинг экологик, ижтимоий-иқтисодий ва гуманитар оқибатлари туфайли минтақада соғлиқни сақлаш, генофонд ва унда яшаётган одамлар келажагининг барқарор ривожланишига бевосита таҳдид солаётганлиги ҳамда глобал экотизимга салбий таъсир кўрсатиши.
Орол денгизи қуриши оқибатларини бартараф этиш халқаро саъй-ҳаракатларнинг фаол мустаҳкамланишини талаб қилаётганлиги. Экологик тоза технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этишга хорижий инвестицияларни жалб қилиш зарурати. Яшил иқтисодиёт тамойилларини, экологик тоза, энергия ва сувни тежайдиган замонавий технологияларни комплекс амалга ошириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминловчи технологияларни жорий этиш, чўлланишнинг олдини олиш, экологик миграция ва экотуризмни ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларнинг аҳамияти.
Оролбўйини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди сифатида эълон қилиш бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг резолюциясини ҳаётга татбиқ этишга доир тизимли ва комплекс чора-тадбирларни амалга оширишнинг долзарблиги. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг янги экологик сиёсати асосларини ташкил этишга қаратилган Бутунжаҳон экология хартиясини ишлаб чиқиш борасидаги фаолиятимизни жадаллаштириш кераклиги.



Download 143.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling