Имтиҳон дастури


Радикализм, экстремизм ва терроризм, одам савдоси ва наркотрафик каби таҳдидларга қарши курашиш


Download 143.5 Kb.
bet9/11
Sana02.04.2023
Hajmi143.5 Kb.
#1319888
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
dotsentlikka imtihon dasturi Янги программа. 01.12. 2021.

Радикализм, экстремизм ва терроризм, одам савдоси ва наркотрафик каби таҳдидларга қарши курашиш
Глобаллашув шароитида ҳамда халқаро ва минтақавий можаралар трансформацияси давом этаётган бир пайтда, экстремизм ва терроризмга қарши самарали курашиш масаласи кун тартибидаги долзарб мавзулардан бири эканлиги. Бугунги кунда экстремистик ва халқаро террорчилик ташкилотлари диний ақидалар ниқоби остида ёшларни зўравонликка, миллий ўзлигини, маданий-маърифий ва оилавий қадриятларини йўқотишга ундаш йўли билан жамиятда зўравонлик ва радикал қарашларни тарқатишни давом эттираётганлиги. Фуқароларни экстремистик ва террорчилик ташкилотлари сафига жалб қилишга бўлган урунишлар кўламининг ортиши.
Экстремизм ва терроризмга қарши курашишдаги мавжуд тажриба, шунингдек, минтақа давлатларидаги мазкур таҳдидларга қарши курашиш бўйича ҳолатнинг ретроспектив ва қиёсий таҳлиллари натижаларига кўра Марказий Осиёда экстремистик ва террорчилик фаолияти, асосан, миллатчилик (миллий), ижтимоий, диний ва сиёсий ғоялар остида амалга оширилаётганлиги.
Аҳоли, айниқса ёшлар орасида экстремизм ва терроризмнинг бузғунчи ғояларига нисбатан муросасизлик туйғусини шакллантиришнинг муҳим шарти — бу ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан ҳимояланганлик, юксак билим даражаси, хусусан, миллий ўзликнинг соф қадриятлари моҳиятини ва диний конфессияларнинг биргаликда тинч-тотув ҳаёт кечириши ғоясини англаб етишдир. Экстремизм ва терроризмнинг бузғунчи мафкураси таъсирига тушиб қолган фуқаролар билан олиб бориладиган ишларни мунтазам равишда тизимли такомиллаштиришнинг зарурати.
“Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги конференцияда қабул қилинган қарор ва ҳужжатларнинг изчил бажарилишининг аҳамияти ва халқаро ҳамкорлар билан зарур чора-тадбирларни амалга ошириш зарурати.Бундай муаммоларни ҳал этишда куч ва имкониятларни бирлаштириш, бу борадаги барча саъй-ҳаракатларни уйғунлаштириш лозимлиги. Келажагимиз қиёфасини белгилайдиган глобал муаммоларнинг миллий ва минтақавий даражадаги ечимларини топиш зарурлиги.



Download 143.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling