Имтиҳон дастури


ҲАРАКАТЛАР СТРАТЕГИЯСИДАН – ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ САРИ


Download 143.5 Kb.
bet2/11
Sana02.04.2023
Hajmi143.5 Kb.
#1319888
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
dotsentlikka imtihon dasturi Янги программа. 01.12. 2021.

ҲАРАКАТЛАР СТРАТЕГИЯСИДАН – ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ САРИ


I. ЭРКИН ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ОРҚАЛИ ХАЛҚПАРВАР ДАВЛАТ БАРПО ЭТИШ, ИНСОН ҚАДР-ҚИММАТИ ВА УНИНГ ҚОНУНИЙ МАНФААТЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШ
Давлат – инсон учун” тамойили - демократик ислоҳотлар мезони
Давлат қурилиши ва бошқаруви, барча сиёсий тузилмалар, уларнинг иш услуби ва фаолияти “Давлат - жамият – инсон” тамойил асосида шакллангани. Инсон, унинг ҳақ-ҳуқуқлари ва бахт-саодати давлат сиёсати устувор йўналиши. “Давлат – инсон учун” тамойили.
Инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги таянч тушунчаларнинг шаклланиши. “Авесто” китобида ушбу масалани акс этиши. Бурҳониддин Марғиноний “Ҳидоя” асарида ҳақ-хуқуқларга оид муҳим ғоялар. Муҳаммад ибн Маҳмуд Уструшонийнинг “Жомиъ аҳком ас-сиғор” асари – болалар ҳуқуқи бўйича дастлабки манба сифатида.
2030 йилгача мўлжалланган Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишда “ҳеч кимни эътибордан четда қолдирмаслик” тамойилини аҳамияти. “Ҳалқ – қонунларнинг том маънода ягона манбаи ва муаллифи ҳисобланади” ҳамда “Барча муҳим қарорлар бевосита халқ билан мулоқот асосида, жамоатчиликнинг фикрини ҳисобга олган ҳолда қабул қилинади” тамойилларини мазмун-мохияти.
Жамиятда “Янги Ўзбекистонни биргаликда барпо этамиз” деган улуғвор мақсад умумхалқ ҳаракатига айланиши. Мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларини давом эттириши.
Юртимизнинг инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасидаги халқаро рейтинглар ва индекслар бўйича асосий стратегик мақсад. Инсон ҳуқуқлари бузилишларига барҳам бериш, инсон хуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича, шу сохадаги давлат сиёсатини мониторинг қилиш ва баҳолаш, аҳолининг ҳуқуқий онгини ва маданиятини ошириш – бош устувор вазифа.
Шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш. Жамиятда жиноятчиликнинг олдини олиш сиёсати. Аҳолининг имконияти чекланган, кам таъмилланган гуруҳлари ҳуқуқларини БМТнинг Барқарор ривожланиш тамойилига асосланиши. Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахсларни ижтимоий қўллаб-қуватлаш. Дин, сўз ва фикр эркинлиги, маълумот олиш, камситишга йўл қўймаслик, гендер тенгликни таъминлаш ва ҳ.қ.
Инсонпарварлик, яхши хулқ, таълим-тарбия ва умуман, ижобий хислатларни ўргатувчи мактаб сифатида оила. “Қуш уясида кўрганини қилади” деган мақолни мохияти. Инсоннинг иқтисодий ҳуқуқларини таъминлаш.Таълимнинг сифатини оширишда муҳим вазифалар.
Шахсий ва сиёсий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш соҳасида кўйилган вазифалар. Шахсий ва сиёсий ҳуқуқлар. Халқаро ҳуқуқ принциплари. Судларни мустақиллиги ва холислигини таъминлаш мақсадида амалга ошириладиган чора-тадбирлар. Инсон хуқуқлари соҳасида ихтисослашган ҳуқуқшуносларни тайерлаш тизимини ҳамда одил суд органларини фаолиятини такомиллаштириш йўлида кўйилган вазифалар.
Ўзбекистон Республикасида истикомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг тили ва маданиятини ривожлантириш, одам савдоси, аҳолининг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига оид халқаро стандартлар, давлат хокимияти тизимида парламентнинг роли, инсон ҳуқуқлари масалалари.
Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халкаро стандартларни қонунчиликка ва ҳуқуқни қўллаш амалиётига имплементация қилиш ҳамда мониторинг олиб бориш механизмни такомиллаштириш соҳасида белгиланган вазифалар, инсон ҳуқуқлари соҳасида ҳуқуқий саводхонликни ошириш, инсон ҳуқуқлари маданиятини шакллантиришнинг асосий мақсадлари. БМТнинг “Инсон ҳуқуқлари йўлида ҳаракатга даъват” ташаббуси.

Download 143.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling