Имтиҳон дастури


II. АДОЛАТ ВА ҚОНУН УСТУВОРЛИГИНИ МУСТАҲКАМЛАШ, ИНСОН ҚАДР-ҚИММАТИНИ ТАЪМИНЛАШ


Download 143.5 Kb.
bet4/11
Sana02.04.2023
Hajmi143.5 Kb.
#1319888
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
dotsentlikka imtihon dasturi Янги программа. 01.12. 2021.

II. АДОЛАТ ВА ҚОНУН УСТУВОРЛИГИНИ МУСТАҲКАМЛАШ, ИНСОН ҚАДР-ҚИММАТИНИ ТАЪМИНЛАШ
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси – инсон ва фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг кафолати. “Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари”. Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси: “инсон–жамият–давлат” тамойили. Мамлакатимизда демократия умуминсоний принципларга асосланиши. Тараққиёт стратегиясида ҳар бир фуқаро ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатлари энг олий қадрият эканлиги. Конституция ва қонунлар талабларини сўзсиз бажариш, “Инсон қадри учун” деган устувор тамойилнинг мазмун-моҳияти. Давлатнинг ўз фаолиятини инсон ва жамият фаровонлигини кўзлаб, ижтимоий адолат ва қонунийлик принциплари асосида амалга ошириши. Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида ҳам, унинг ташқарисида ҳам ўз фуқароларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш ва уларга ҳомийлик кўрсатишни кафолатлаши. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш узлуксиз давом этадиган жараён эканлиги. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олиниши. Ўзбекистон Республикасида барча фуқароларнинг бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга эканлиги, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенглиги. Ўзбекистон Республикаси фуқароси ва давлатнинг бир-бирига нисбатан ўзаро ҳуқуқдор ва бурчдор эканлиги. Фуқаролар ўз ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишда бошқа шахсларнинг, давлат ва жамиятнинг қонуний манфаатлари, ҳуқуқлари ва эркинликларига путур етказмасликлари шартлиги. Жиноят содир этганликда айбланаётган ҳар бир шахснинг иши судда қонуний тартибда, ошкора кўриб чиқилиб, унинг айби аниқланмагунча у айбдор ҳисобланмаслиги (айбсизлик презумпцияси).
Одил судлов тизимининг чинакам мустақиллиги ва очиқлигини таъминлаш. Адвокатура институтини кучайтириш. Маъмурий судлар фаолиятини такомиллаштириш. Судлар – хусусий мулк ҳимоясида. Хусусий мулк устуворлиги. Давлат идораси маълумотига ишониб, мол-мулк сотиб олган шахснинг ҳуқуқи бузилмаслиги.
Коррупцияга қарши курашнинг давлат сиёсати даражасига олиб чиқилиши: коррупциянинг нафақат оқибатларини, балки олдиндан бартараф этиш бўйича таъсирчан чоралар амалга оширилиши. Халқпарвар давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этишда аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, қабул қилинаётган қонун ва қарорларнинг мазмун-моҳиятини кенг оммага етказиш.



Download 143.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling