Индустриал иқтисодиёт


Download 309.05 Kb.
bet33/75
Sana29.01.2023
Hajmi309.05 Kb.
#1137396
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   75
Bog'liq
1 13 темаларLeksiya

Қисқача хулосалар

  1. Саноат ишлаб чиқаришини режалаштириш бошқарув тизимининг ажралмас қисмидир. У ёрдамида миллий иқтисодиётнинг энг муҳим тармоғи – саноатнинг ривожланишига тааллуқли бўлган кўрсаткичлар муайян вақтга белгиланади.

  2. Режалаштириш ўзининг тегишли тамойил ва усулларига эга ва улар иқтисодиёт назариясида алоҳида ўрин эгаллади.

  3. Саноат ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун аниқ топшириқлар берилиши керак ва улар режа шаклида акс этади. Саноат режаси 12 бўлимдан иборат.

  4. Саноат режасини тузиш энг мураккаб ишлардан бири ҳисобланади. Чунки бунда тараққиётнинг барча томонларини олдиндан кўриш, яъни башорат қилиш ҳамда бу тараққиётни таъминловчи иқтисодий ва техник салоҳиятнинг самарали вариантларини қидириб топиш керак бўлади.

  5. Мустақиллик йилларида режалаштиришни такомиллаштириш борасида анчагина ишлар амалга оширилди. Лекин халқ хўжалигини, жумладан, саноатнинг режали, мутаносиб ривожланишининг бир қатор муаммолари ҳали ўз ечимини топгани йўқ. Шу сабабли бу соҳада илмий-тадқиқот ишларини кучайтириш ва демократик давлат, бозор иқтисодиётининг талабларига жавоб берадиган режалаштиришни яратиш зарур.



Назорат ва муҳокама учун саволлар

  1. Режа ва режалаштиришнинг тавсифи, мақсади ва вазифалари.

  2. Режалаштиришнинг бозор иқтисодиётига мос тамойиллари ва усуллари.

  3. Режалар тизими ва унинг бозор муносабатларига мослиги.

  4. Саноат ишлаб чиқариш режасининг бўлимлари ва кўрсаткичлари.

  5. Бизнес-режа ва уни тузиш.

  6. Режалаштиришни такомиллаштириш йўллари.



6 - МАВЗУ. Саноат ишлаб чиқаришининг иқтисодий
ва ижтимоий самарадорлиги


6.1. Самарадорлик саноат ишлаб чиқаришининг «кўзгуси» сифатида. Бозор муносабатлари шароитида самарадорликнинг ўрни ва аҳамияти
6.2. Ишлаб чиқариш самарадорлигининг моҳияти, мезон ва кўрсаткичлари

Download 309.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling