Инсоният тарихида оила ва никоҳ институтининг ривожланиши тарихи
Янги давр оиласи: типологияси, тур-лари, хусусиятлари
insoniyat tarikhida oila va niko ins
- Bu sahifa navigatsiya:
- Патриархал моногам оила
- Моногам оила
Янги давр оиласи: типологияси, тур-лари, хусусиятлари
|
Оилани турларга бўлганда, турли олимлар турлича ёндашадилар. Масалан, Санк-Питербург- |
лик олим С.И. Голод (1998) фақат эр ва хотин ҳамда уларнинг фарзандларидан иборат оилаларни тасаввур этган ҳолда уларнинг оила даврасидаги ижтимоий нуфузлари ва роллари нуқтаи назаридан оилани тоифаларга бўлиб ўрганишни таклиф этади. Хусусан, у моногам оиладаги муносабатларни оилавий табақалар нуқтаи назаридан фарқлашни таклиф этган. Ундан ташқари, Голод ўз китобида охирги йилларда Россияда кенг тарқаб бораётган ўзига хос табақали оилаларга ҳам илмий жамоатчиликнинг диққатини қаратади.
Патриархал моногам оила – бу ўз моҳиятига кўра оиладаги эркак кишининг нуфузи, етакчилик роли, хотиннинг унга, фарзандларнинг ота-онага тобелигини назарда тутади. Бунданй оилада ўғил болалар отанинг оиласини сира тарк этмайди, аксинча, уйланган тақдирда ҳам турмуш ўртоғини шу хонадонга олиб келади, қизлар эса кимга турмушга чиқса, унинг фамилиясига ўтиб, ўз ота-онасининг уйини тарк этади. Бундай оилада уруғнинг аталаши (фамилия), шажара ва мулкка эгалик отанинг йўлидан амалга оширилади, оилавий роллар эса эркакларники ёки хотинларники тарзида аниқ тафовутланади. Эркаклар оиланинг моддий бойликлари, ресурслари, таъминоти билан шуғуллансалар, аёллар асосан уй ишлари билан банд бўладилар.
Оиланинг ижтимоий нуфузи, обрўси отанинг, эрнинг, ўғилнинг иқтисодий мақомидан келиб чиқади, аёлники эса – фарзандлар сони билан белгиланиб, унинг профессионал мақоми кўп ҳолларда оиланинг, турмуш ўртоғининг ижтимоий мақомига салбий таъсир кўрсатади, фархзандлар кўз ўнгида отанинг авторитерти пастлагандай бўлади, айрим ҳолатларда эрнинг оила таъминотаидаги улуши тушиб кетиши ҳам аёлнинг оила моддий таъминотига бевосита аралашишига сабаб бўлади.
Моногам оила – бола манфаатига йўналган оила (детоцентрик) ХIХ асрнинг охири – ХХ асрнинг бошларида пайдо бўлган ҳодисадир. У хотин-қизларнинг ижтимоий ҳаётдаги ролининг ортиши ҳамда бола ҳуқуқларининг ошиб бориши билан изоҳланади. Бундай ҳолатларда гап кўпроқ оилада фарзандлар сони ҳақида эмас, балки оилада умуман бола борлигининг қадрланиши тўғрисида боради. Ота-оналар бундай шароитда кўпроқ боланинг келажакда ким бўлиши, у эгаллаши лозим бўлган мартабалар, унинг истиқболи хусусида қайғурадиган, шу боис ҳам оила бюджетининг асосий қисми уни таъминлаш, унга зарур таълим ва тарбияни бериш, ғамхўрлик қилишга сарфланади. Болалар билан боғлиқ эҳтиёжларнинг ўсиб бориши оқибатида мамлакатда ҳам болалар таъминоти, уларнинг озуқаси, кийим-кечаги, ўйинчоқлар, болаларнинг маданий-маърифий масканларини ривожлантиришга ихтисослашган саноат корхоналари кўпаяди, ривожланади. Болалар ва ёшларнинг турли маърифий ўчоқларининг кенгайиши, янги техника ва технологияларнинг асосан болалар манфаатига бевосита боғланиши, ёшларнинг касб таълимини такомиллаштириш ишлари, улар ўқиши ва билим олиши муддатларининг узайтирилиши уларнинг меҳнат соҳасига кечроқ кириб боришига олиб келади. Яъни, илгаригига нисбатан болалар кечроқ мустақил ҳаётга киришади. Бунинг оқибатида никоҳ ёши ҳам тобора катталашиб боради. Катталар томонидан болага эътиборнинг, шу билан бир қаторда ташвишларнинг ортиши, ўз навбатида болаларнинг туғилиш сони камайишига олиб келади. Болалар эрка бўлиб, улар эркинлиги ортиб боради, ота-онанинг бутун диққат-эътибори уларга қаратилади. Бу тоифа оиладаги бола манфаати шу қадарки, баъзан она фақат болани ўйлаш, унга эътибор қилишни афзал билганидан, эридан ҳам воз кечиши ҳолатлари ҳам кузатилади.
Бола манфаатига йўналган оиланинг ҳам турли кўринишлари бўлиб, улардан бири авторитар типдир. Бунда бола сони биттами ёки иккитами ота-онанинг чексиз ғамхўрлиги, улар обрўси билан параллел ташкил этилади. Масалан, кўпгина амалдорларнинг оиласи шундай. Ота-она бола назарида энг нуфузли, ақли ҳар нарсага етадиган, шунинг учун бола ҳам худди отаси ёки онасидай бўлиб етишиш мотивацияси кучли бўлади.
Download 60.32 Kb.
Do'stlaringiz bilan baham:
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling