Қисқартирилган номлар


Download 0.86 Mb.
bet14/57
Sana18.12.2022
Hajmi0.86 Mb.
#1031715
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   57
Bog'liq
ХҚ-2018-2019-Мажмуа

УСТУНЛИ-КАМЕРА ТИЗИМИ
Устунли-камера тизимини қалинлиги 18 мертгача, ётиш бурчаги 35 градусгача бўлган руда жисмларини қазиб олиш учун қўллаш мумкин.
Одатда устунли-камера тизими камбағал рудаларнни қазиб олишда қўлланилади. Бу тизимни камера орасида тасмасимон целиклар қолдириб, бу целиклар кейин қазиб олиш шарти билан бой рудаларни қазиб олиш учун хам қўллашга рухсат этилади.
Таянч целиклар бир текисда жойлаштирилади. Улар ўртасидаги қабул қилинган масофа шипнинг қулашига имкон бермаслиги керак.
Таянч целиклар кўндаланг кесимлари бўйича тасмасимон ва думалоқ, тўртбурчак ёки бошқа шаклдаги устунсимон қилиб шакллантирилади. Таянч целиклар ўлчамлари ҳисоблаш орқали аниқланади.
Камераларни ёппасига, шиппоғонали ёки таг поғонали ҳамда қатламлаб қазиб олиш мумкин. Рудани массивдан ажратишни шпурлар ва диаметри кичкина чуқур қудуқлар билан амалга оширилади.
Камералар руда ётиш қиялиги юқори томони бўйлаб, руданинг чўзилган томони бўйлаб ва руда чўзилган томони кўндаланг кесими бўйлаб жойлаштирилиши мумкин.
Поғона баландлиги қўлланилаётган жиҳозлар тури, рудани тозалаб қазиб олиш технологияси ва руданинг физик-механик хусусиятларига боғлиқ холда аниқланади.
Камераларни қазиб олишда камера шипи, деворлари ва целиклар ҳолати устидан мунтазам назорат олиб борилиши лозим. Шипи ва целикларни кўздан Кечириш, ҳамда уларни хавфсиз ҳолатга келтириш учун махсус мосламалардан фойдаланиш керак.
Устунли камера тизимида ўзи юрар жиҳозларни қўллаш қулайроқ.
НИМҚАВАТ ШТРЕКЛАР (ОРТЛАР) ТИЗИМИ
Нимқават штреклар тизимини қалинлиги хар қандай бўлган, кескин қия ётган, ҳамда жуда қалин, ётиш бурчаги ҳар қандай бўлган руда жисмларини қазиб олиш учун қўллаш мумкин.
Ёнғиндан хавфли фойдали қазилма конларини қазиб олганда рудадан тозаланган камераларни ёнмайдиган материаллар билан тўлдирилади.
Камера ўлчамларини руда ва рудани қамраб олган тоғ жинсларининг турғунлигига мос равишда аниқланади. Камерани руда жисмининг чўзилган томони бўйлаб, чўзилган томони кўндаланг кесими бўйлаб, қиялиги бўйича юқори томони бўйлаб жойлаштирилиши мумкин.
Камерадаги руда заҳираси блокдаги руда заҳирасининг 35% дан кам бўлмаслиги керак. Целикларни кейинчалик хавфсиз ва самарадор қазиб олишни ҳисобга олган ҳолда камерадаги руда заҳирасини мумкин қадар кўпайтиришга ҳаракат қилиш керак.
Баландлигини руда жисми шакли, қўлланаётгн бурғилаш жиҳоз турига мос холда қабул қилинади.
Рудани массивдан ажратишни очиқ ва ёпиқ йўлак лаҳимлари, ҳамда нимқават штрек (орт) лари ёрдамида амалга оширилади.
Руда жинсларини кетма-кет жойлаштирилган камералар билан қазиб олинганда камералар орасида вақтинча ва доимий целиклар қолдирилади.
Агарда юқори қаватида қазиб олинмаган целиклар мавжуд бўлса, пастки қаватда камералар юқори қават камералари тагида, целиклар эса целиклар тагида жойлаштирилиши керак.
Камераларни остидан кесиш, рудани қабул қилиб олувчи ва чиқарувчи лаҳимларни барпо этиш рудани тозалаб қазиб олишдан илгари бажарилиши керак. Рудани қабул қилиб олувчи лаҳимлар деворлари қиялик бурчаклари руда ҳажмининг барчасининг оқиб чиқиб кетишини таъминлаши керак.
Камераларда рудани тозалаб қазиб олиш ишлари шундай ривожланиши керакки, нимқаватларнинг силжиши бир тик юзада ёки юқоридаги нимқаватлар силжиши пастки нимқаватлар силжишига нисбатан илгариланиши керак. Нимқаватларнинг шиппоғонали жойлашишига жуда турғун қалинлиги кичгина бўлган руда жисмларини қазиб олишда рухсат берилади. Бунда рудаларни массивдан ажратишни пастга қараб бурғиланган чуқур қудуқлар билан амалга ошириш мумкин. Нимқаватларда рудани массивдан ажратишни бир вақтда ёки кетма-кет амалга оширишга рухсат берилади.
Қия ётган руда жисмларини қазиб олишда ажратилган руда чиқарилишини кўпайтириш учун қўшимча чиқарувчи лаҳимлар ўтишни, сув билан ювишни ёки механик усуллар билан тозалашни ташкил қилиш керак.

Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling