Қисқартирилган номлар


Download 0.86 Mb.
bet11/57
Sana18.12.2022
Hajmi0.86 Mb.
#1031715
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   57
Bog'liq
ХҚ-2018-2019-Мажмуа

ПОРТЛАТИШ ИШЛАРИ
Кон ва шахталарда портлатиш ишларини олиб боришда портлатиш ишларида ХЯҚ талабларига риоя қилинади.
Ҳар бир кон, шахтада тоғ жинслари уларнинг портланувчанлик даражаси бўйича таснифланиши керак. Рудани бурғилаш, портлатиш, етказиш, чиқариш ва юклашни ўз ичига олган кончилик ишлари мажмуаси лаҳимларнинг ҳар бир турига энг кам харажатларни таъминловчи тоғ жинсларининг портланувчанлик даражасига мос бурғилаш-портлатиш ишлари паспорти ва портлатиш схемаси ишлаб чиқилиши керак.
Портлатиш материалларини кончилик ишларининг шароитлари ва характерлари, портлатиш муҳити хоссалари, сувлигига мос ҳамда портлатиш натижалари талабларини (руда ва тоғ жинсларининг майдаланиши, портлатилган тоғ жинслари уюми) ҳисобга олган ҳолда танланади. Портлатиш моддаларни танлашда зарядлаш жараёнини механизациялашга имкон яратувчи портлатиш моддалари (заррачаланган, сув билан тўлдирилган, майин ва бошқалар) афзалроқдир.
Ўтиш ва рудани тозалаб қазиб олиш ишларида тоғ жинслари массивдан ажратиш портлатиш ишларида ХЯҚ талабларига мувофиқ равишда тузилган бурғилаш-портлатиш ишлари паспорти ёки лойиҳасига мос шпур ва қудуқлар заряди усулида амалга оширилади.
Эслатма: Айрим ҳолатда корхона бош муҳандиси рухсатига мувофиқ камера заряд билан рудани массивдан ажратиш мумкин.
. Портлатиш ишларини амалга ошириш вақти кон, шахта бош муҳандиси тасдиқлаган график билан белгиланади.
Портлатиш сейсмик таъсирини камайтириш зарядларга қисқа секинлашган туртки беришни қўллаш, бурғилаш портлатиш ишлари ўлчамларини, портлатиш усулини ва портлатиш моддаси турини ўзгартириш билан амалга оширилиши керак.
Бурғиланган қудуқларни маркшейдер қабул қилади. Лойиҳа кўрсаткичидан четга чиқиш меъёрлари кон, шахта бош муҳандиси томонидан белгиланади ва тасдиқланади.
Портлатиш ишларининг самарадорлигини ошириш учун шпур ва қудуқларни зарядлашни “Саноатгеоконтехназорат” давлат инспекцияси томонидан рухсат этилган махсус механизмлар ёрдамида амалга ошириш тавсия этилади.
оконтехназорат” давлат инспекцияси билан келишилган ҳолда тузилган йўриқнома талаблари асосида амалга оширилади.

Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling