Қисқартирилган номлар


КОН ЛАХИМЛАРИНИ ЎТИШ ВА МУСТАҲКАМЛАШ


Download 0.86 Mb.
bet8/57
Sana18.12.2022
Hajmi0.86 Mb.
#1031715
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   57
Bog'liq
ХҚ-2018-2019-Мажмуа

КОН ЛАХИМЛАРИНИ ЎТИШ ВА МУСТАҲКАМЛАШ

Ўтиш усули (бурғилаш-портлатиш, бурғилаш билан, механик ажратиш билан), лаҳимнинг кўндаланг кесими майдони ва шакли, ҳамда қўлланадиган жиҳозлар ва ишнинг ташкил қилиниши лойиҳада аниқланади.


Ўтиш жараёнида лаҳимнинг йўналиши, қиялиги, ўлчамлари ва ҳолатини геологик ва маркшейдерлик хизматлари мунтазам назоратни амалга ошириши керак.
Ўзи юрар жиҳозларни қўллаб лаҳимларни зудлик билан барпо этиш “Рангли металлургия конлари учун ер ости лаҳимларини зудлик билан ўтиш намунавий лойиҳалари” тавсияларини ва аниқ кончилик-техник шароитларни ҳисобга олиб тузилган техник лойиҳа асосида амалга оширилади.
Шахта стволини (штолня)ўтиш ишлари бошланиши олдидан бўлажак лаҳим жойлашадиган жойда геологик назорат қудуқ бурғиланади ва уни ўрганиш ҳамда намуналар олиш натижалари бўйича геологик хулоса тақдим этилади. Геологик хулоса таркибида шахта стволи бўйича геологик кесим, ўтишнинг геологик ва гидрогеологик шароитлари ва унинг ўзгариш мумкинлиги башоратлари, ҳамда руда ва тоғ жинсларини отилиб чиқиши, сув ва сузувчи тоғ жинсларини ёриб чиқиш эҳтимоли, тоғ зарбалари тўғрисида маълумотлар бўлиши керак.
Геологик хулоса маълумотлари очувчи кон лаҳимларини ўтиш шароитларини аниқлаш учун асос бўлади ва ўтишнинг мустаҳкамлаш ва бурғилаш-портлатиш ишлари паспортини тузишга хизмат қилади. Одатда назорат қудуқ ствол контуридан ташқари, лекин ствол марказидан 15 метр масофадан ортиқ бўлмаган жойда бурғиланади.
Қудуқ ўрганилган ва намуналар олингандан кейин цемент қоришмаси билан тўлдирилиши керак.
Шахта стволига оқиб келаётган сувнинг умумий миқдори 8м3/соат дан ошиқ бўлса, ўтишнинг махсус усуллари қўлланилиши керак.
Айрим ҳолларда шахта стволига оқиб келаётган сув миқдори 20 м3/соат гача бўлганда махсус усулларни қўлламасдан ўтишга рухсат берилади, қачонки бу техник-иқтисодий асосланганлиги тасдиқланган ва ишнинг хавфсизлиги таъминланган бўлса.
Ўтишнинг махсус усулари кон-геологик шароитларига мос ҳолда лойиҳада белгиланади.
Ташиш лаҳимлари ўзининг узунлиги бўйлаб ствололди ҳовлисига ёки штолнянинг оғзи томонига қараб қуйидагиларга тенг қияликка эга бўлиши керак:
Релсли транспортда…………………………..0,003-0,005.
Автомобил транспортида……………………0,05-0,15
Конвейер транспортида……………….....……0,10-0,20.
Ташиш лаҳими таги ҳам сув оқадиган ариқчалар томонига қиялиги 0,01-0,02га тенг бўлиши керак.
Горизонтал ва қия кон лаҳимларини ўтишда шахта сувларини тўплаш ва бошқариш учун ариқчалар барпо этилади. Ариқчалар бўш тоғ жинслари ичида барпо этилса, мустаҳкамланади. Лаҳимнинг одамлар ҳаракат қиладиган томонида барпо этилса чуқурлиги 0,2 м дан кўп бўлган ариқчалар ва ҳамма лаҳимдаги кўндаланг ариқчалар усти мустаҳкам тўсиқлар билан беркитилиши керак.
Кон ва шахталарда ўзи юрар жиҳозлар қўлланилганда, одатда горизонтал ва қия лаҳимларни барпо этишда ўзи юрар жихозлардан фойдаланилади.
Юқориловчи лаҳимларни ўтиш қуйидагича амалга оширилади:
а) ўтувчи комплекслар ёрдамида;
б) тўлиқ кўндаланг кесими юзасини бурғилаш билан;
в) чуқур қудуқларни алоҳида қисмларга бўлиб портлатиш билан;

Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling