Қисқартирилган номлар
Download 0.86 Mb.
|
ХҚ-2018-2019-Мажмуа
КОНЛАРНИ СУВСИЗЛАНТИРИШ
УМУМИЙ ҚОИДАЛАР Конларни қазиб олиш корхонасида сувли конларни қазиб олганда фойдали қазилма конларини сувсизлантириш лойиҳаси бўлиши керак. Фойдали қазилма конларини сувсизлантириш лойиҳасини тузиш учун махсус дастур асосида гидрогеологик, гидрологик ва геофизик муфассал (тўлиқ) изланишлар ўтказилиши керак. Сувсизлантириш қуйидагиларни таъминлаши керак: а) кончилик ишларини олиб борилишининг хавфсиз ва қулай шароитларини яратишни; б) атмосфера ва ер усти сувларининг кон лаҳимларига тушмаслигининг олдини олишни; в) ер ости сувлари ва сузувчи тоғ жинсларининг ер ости лаҳимларига ёриб кириши ҳамда, суффизион ҳодисаларнинг ривожланишининг олдини олишни; г) ер ости сувлари босимини (сатҳини) камайтиришни; д) карер бортлари ва ишлар кўлами қиялик юзалари юмшоқ, нотурғун тоғ жинсларидан ташкил топганда қиялик юзалари бўйлаб силжиб бузулишлар пайдо бўлишининг олдини олишни; е) ички ва ташқи отвалларнинг турғунлигини. Кончилик ишларини хавфсиз олиб борилиши учун фойдали қазилма конини сувсизлантириш, мунтазам равишда ер ости сувларининг сатҳини пасайишини таъминлаши керак. Фойдали қазилма конини сувсизлантириш учун қуйидаги усуллар қўлланилади: а) ер усти усули, бунда конни сувсизлантириш тадбирлари ер юзасидан туриб бажарилади. Ер юзасидан сувни пасайтирадиган, сувни ютувчи қудуқлар бурғиланади ва бошқа жиҳозлар ёрдамида амалга оширилади; б) ер ости усули, бунда конни тайёрлаш, махсус дренаж ва бошқа лаҳимлар орқали бажарилади. Сувсизлантириш тешиб ўтган ва қоқилган филтрлар, қудуқлар, қувурсимон қудуқлар ва бошқа сувсизлантириш жиҳозлари ёрдамида амалга оширилади; в) мураккаб усули, бунда юқорида кўрсатилган икки усул биргаликда амалга оширилиши мумкин. Сувсизлантириш усуллари ва дренаж жиҳозларини танлаш техник-иқтисодий ҳисоблаш асосида лойиҳада белгиланади. Бунда қуйидагилар ҳисобга олиниши керак: а) фойдали қазилма конининг геологик, гидрогеологик ва гидрологик шароитлари; б) фойдали қазилма конини очиш ва қазиб олиш схемаси; в) кончилик ишлари календар режасининг бажарилиши ва фойдали қазилма конининг қазиб олиш муддати. Дренаж мажмуасининг қурилиши ва унинг ишга туширилиш муддати конни очиш, тайёрлаш ва рудани тозалаб қазиб олишнинг бошланиш муддати билан боғлиқ ҳолда олиб борилиши керак. Дренаж лаҳимларини руда уюмининг сувланганлик шароитига боғлиқ равишда имконият борича тоғ жинслари майдаланган доираси ва бошқа тектоник бузилишларга яқин жойлаштирилиши керак. Кон ишларини олиб боришнинг хавфсиз шароитини яратишни таъминлашдан келиб чиққан ҳолда, сувни ер юзасига чиқаришни амалга ошириш керак. Кучли сувланган фойдали қазилма конлари сувни кўтарувчи ва ер юзасига чиқарувчи механизмларни сув босмаслигидан сақлаш учун дренаж ер ости лаҳимларига герметик тўсиқлар қўлланилади. Ер ости усули билан сувни пасайтирганда насос қурилмалари, насос камералари ва бошқа ер ости сув ҳайдаш қурилмаларидан фойдаланишга, ишчи ҳолатда сақлаш ва тамирлашга шу ТФҚ нинг 22-бобида баён қилинган талаблар жорий қилинади. Қорлар эриган вақтда сувларнинг оқиб кетишини таъминлаш учун зумпфлар, тоғ ён бағри сув ариқлари ва сув четлатувчи ариқлар илгаридан тозалаб қўйилиши керак. Агарда карерда ўпирилишлар мавжуд бўлса улар ясси тоғ ариқлари билан ажратилган бўлиши ва қуритилиши керак, ҳамда карерларнинг отвали, поғоналари, бортлари бузилишларини кузатиш йўриқномасида кўрсатилган бошқа хавфсизлик тадбирлари амалга оширилиши ва уларнинг турғунлигини таъминлаш учун тадбирлар ишлаб чиқилиши керак. Download 0.86 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling