Қисқартирилган номлар


Download 0.86 Mb.
bet6/57
Sana18.12.2022
Hajmi0.86 Mb.
#1031715
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   57
Bog'liq
ХҚ-2018-2019-Мажмуа

ДРЕНАЖ ҚУРИЛМАЛАРИ
Сув сатҳини пасайтирувчи қудуқлар қўлланилганда, сувли қатламларда сув сатҳи ва босимини камайтириш кончилик ишларини хавфсиз олиб боришини таъминлаш учун амалга оширилади.
Сувни пасайтирувчи қудуқларни бурғилашдан олдин ҳамма очилаётган қатламлардан намуналар олиш шарти билан назорат-қидирув қудуқлари бурғиланиши керак.
Сувни пасайтирувчи қудуқлар ҳар бир сувли горизонт ёки бир неча горизонтлар учун мўлжалланган бўлиши керак. Филтрлар турини сувли тоғ жинслар литолик таркибига, геологик тузилишига мос ҳолда ва сувни ажратиб олиш шароитига қараб танлаш керак бўлади. Филтрнинг сувни ўтказиш қобилияти сувли қатламдан кутилаётган сув миқдоридан 15-20 % ортиқ бўлиши керак.
Сувни пасайтирувчи қудуқлардан сувни ҳайдаш учун одатда марказдан қочирма чўктирилган насослар ишлатилади. Айрим ҳолларда чўктирилмаган, чуқурликда ишлайдиган ва штанг насосларни ҳамда эрлифтларни қўллаш мумкин. Сувни пасайтирувчи қудуқларда қўлланадиган насослар ишлаши автоматлаштирилган бўлиши керак.
Метални емирувчи сувлар учун насос ва уларнинг мосаламалари занглашга чидамли қилиб ясалиши керак.
Ҳар бир сувни пасайтирувчи қудуқ уларнинг самарадорлиги ва сув сатҳини ўлчаш учун асбоблар билан жиҳозланиши керак.
Тешиб ўтган филтрлар учун қудуқларни бурғилаш сувни қабул қилиб оладиган лаҳимгача амалга оширилиши керак. Тешиб ўтган филтрнинг қабул қилиш жойига задвижка ва оғзига қопқоқ ўрнатиш билан жиҳозланади.
Тешиб ўтган филтрлар сифатида кончилик ишлари билан кесилган сувни пасайтирувчи қудуқлардан фойдаланиш мумкин.
Оддий усулда барпо этилган стволларни узунлиги камида уч метр филтр ёки сув сизувчи горизонтал қудуқлар, стволлар музлатиш усули билан ўтилганда музлатилган тоғ жинси қалинлигидан 3 метр ортиқ бўлган қоқилган филтр ёки сув сизувчи горизонтал қудуқлар барпо этилиши керак. Қоқилган филтр ва сув сизувчи горизонтал қудуқлар стволда қаватсимон жойлаштирилиши, ҳалқаланиши ва чиқаётган сув қувурлар орқали сув йиғгичга тушиши керак.
Кон лаҳимларига яқин жойлашган сувли горизонт тоғ жинсларини қуритиш, ҳамда суви кўп бўлган доиралардан сувни сиздириб чиқариш учун сув сизувчи горизонтал ва қия қудуқлар қўлланилади.
Горизонтал кон лаҳимларида қоқиладиган филтрлар узунлиги 3 метрдан 15 метргача бўлиши мумкин. Қоқилган филтрнинг ишчи қисми узунлиги 0,5 метрдан кам бўлмаслиги ва у сувли қатламнинг тагида жойлаштирилиши керак. Қоқилган филтрлар орасидаги масофа ҳисоблаш йўли билан аниқланади.
Сувли горизонтнинг суви босимини хавфсиз миқдоригача пасайтириш учун ер ости лаҳимларидан енгиллаштирувчи қудуқлар бурғиланади.
Енгиллаштирувчи қудуқларни тузилиши сувли горизонтнинг усти ва тагида ётган қатламларни сувлантириш имкониятига йўл қўймаслиги керак.
Сизувчи ва енгиллаштирувчи қудуқларни ер ости лаҳимларидан бурғилашни превентор ёки мустаҳкам ўрнатилган задвижка билан жиҳозланган кондуктор орқали амалга ошириш керак.
Агарда қуритилаётган сувли горизонтнинг сув ўтказувчанлиги сув сингдирилаётган горизонт сув ўтказувчанлигидан кам бўлса, унда сув сингдирувчи қудуқлар қўлланилади.
Маҳаллий давлат санитария инспекцияси билан келишган ҳолда лойиҳа бўйича, сувли горизонтда сув сатҳини пасайтириш пастда ётувчи сув сингдирувчи қатламларга сувни бевосита ташлаш билан амалга оширилади.
Сувни тешик, қоқилган филтрдан, юқориловчи лаҳим, горизонтал, дренаж ва енгиллаштирувчи қудуқлардан шланга ёки метал қувурлар орқали ариқларга бошқариб, сув йиғгичларга юборилиши керак.
Қуритиш ишлари давомида сувнинг сатҳи, ҳарорати ўзгаришини кузатиш ва сувлардан намуналар олиш учун махсус қудуқлар барпо этилади. Қудуқнинг тузилиши кузатилаётган горизонтни бошқа горизонтлардан ишончли ажралишини таъминлаши, қудуқнинг оғзи қисми маҳкамланадиган қопқоқ билан жиҳозланган бўлиши керак.
Очиқ кончилик ишларида кам сув ўтказувчи қумларни сувсизлантирганда енгил иглофилтр ва вакум сув пасайтириш қурилмаларидан фойдаланиш керак.
Керак бўлган вақтларда сувни пасайтирувчи қудуқларни дебитини ошириш учун сувни ажратиб олишни жадаллатиш тадбирларини амалга ошириш керак.
Ички отвалларни қуриткич ва йиғгич ёрдамида сувсизлантириш амалга оширилади.
Қуриткичлар отвалнинг массиви ва тагидан чиққан сувни қабул қилиб олади ва йиғгичлар томон қия жойлашган бўлади.
Йиғгичлар карер тагининг чуқур жойларида жойлаштирилиши керак, сувни эса сув оқиб кетувчи ариқлар орқали насос станцияси зумпфига йўналтирилади.
Қуритгичлар ва йиғгичлар тузилиши лойиҳада аниқланади.
Ички отвал массивига атмосфера ёғингарчилик сувлари кирмаслигини камайтириш мақсадида:
а) карер бортларида атмосфера сувини ушлаш ва бошқа томонга буриш учун ариқлар барпо этиш;
б) эриган ва ёмғир сувларининг отвал юзаларидан энг кўп миқдорда оқиб тушиши учун юзаларни текислаш ва зичлаш;
в) сувларни кетказиш учун отвал юзасида ариқлар барпо этиш;
г) отвал қия юзаларида кўклам қор эришининг бошланишига қадар қор қатламида ҳар 10-15 метрда траншеялар барпо этилиши керак.
Сизиш коэффициенти 0,5 м/кун тупроқларда сув сатҳини 5 метрдан 20 метргача пасайтириш учун эжекторли илгофилтрлар қўлланилади.
Сувни пасайтирувчи қурилмаларда сувни ҳайдаш миқдори ҳисоби мунтазам равишда олиб борилиши керак.


Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling