Қисқартирилган номлар
Download 0.86 Mb.
|
ХҚ-2018-2019-Мажмуа
Эслатма: Бу усулни одатда мустаҳкамлагичлар ўрнатишни талаб қилмайдиган кесувчи ва шамоллатиш юқориловчи, рудатуширгич пуч тоғ жинсларини туширгич ва бошқа лаҳимларни ўтишда қўлланилади. Агарда шу усул билан барпо этилган юқориловчи лаҳим одамларнинг юриши учун мўлжалланган бўлса, уларни одамлар юриши учун бўлинма билан жиҳозланиши юқоридан пастга қараб амалга оширилади;
г) мустаҳкамлагич гардиши ва хари(расстрел)ларга жойлаштирилган тўсиқлар ёрдамида. Ўтиш комплекслари билан юқориловчи лаҳимларни барпо этиш “Саноатгеоконтехназорат” давлат инспекцияси билан келишилган ҳолда тузилган махсус йўриқномага мос равишда амалга оширилади. Кон лаҳимларини мустаҳкамлаш “Рангли металлургия конларида ер ости лаҳимларини мустаҳкамлашнинг намунавий паспорти” асосида аниқ кон-техник шароит учун тузилган ва коннинг бош муҳандиси тасдиқлаган паспорт бўйича амалга оширилади. Мустаҳкамлагич тури ва мустаҳкамлаш усулларини тоғ жинсларининг турғунлигига, лаҳимнинг бажарадиган иши ва хизмат муддатига боғлиқ равишда аниқланади. Тоғ жинсларида дарзликлар кўп ва нотурғун ёки жадал нурашга мойил тоғ жинсларида кон лаҳимлари ўтилса, унда тоғ жинсларини сочратма бетон билан, метал тўрли штанга билан ёки синтетик материаллар асосида тайёрланган қопламалар ёрдамида мустаҳкамланади. Орасида оралиқ қолдириб мустаҳкамлагич ўрнатилишини талаб қиладиган тоғ жинслари бўлса, унда лаҳимнинг шипи ва ён деворларига затяжкалар ўрнатилиши керак. Очилган юзага йўл қўймайдиган бўш тоғ жинсларида лаҳимлар олдинловчи мустаҳкамлагич қўлланиши ёки махсус усуллар билан ўтилади. Доимий мустаҳкамлагич ўрнатилишининг ковлаш жойидан орқада қолиш масофаси ва вақтинча мустаҳкамлагич ўрнатиш зарурияти тоғ жинслари турғунлигига қараб белгиланади ва мустаҳкамлаш паспортида кўрсатилади. Монолит мустаҳкамлагич орқасида сув мавжуд бўлса, унда сув оқими сув ушлагичга тушишини таъминловчи дренаж қувурчалар ёрдамида чиқариб олинади. Шахтага туширилаётган ёғоч мустаҳкамлагич материаллар қобиғидан тозаланган бўлиши керак. Download 0.86 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling