Қисқартирилган номлар
Download 0.86 Mb.
|
ХҚ-2018-2019-Мажмуа
- Bu sahifa navigatsiya:
- Руда конларини ер ости усулида қазиб олиш тизими таснифи
ҚАЗИБ ОЛИШ ТИЗИМЛАРИ
УМУМИЙ ҚОИДАЛАР Хамма кончилик ишлари геологик ва маркшейдрлик ҳужжатлари, техник ҳисоботлар, лойиҳа ва илмий-тадқиқот ишларида руда конларини ер ости усилида қазиб олиш тизимининг ягона тавсифи сифатида тоғ босимини бошқариш асосида тузилган таснифи белгиланади. Руда конларини ер ости усулида қазиб олиш тизими таснифи 1-жадвал
Рудани қазиб олишнинг мураккаб тизимлари қўлланилганда тоғ босимини бошқариш усулларининг бир нечтаси биргаликда қўлланилиши мумкин. Целиклар, сунъий таянчлар, мустаҳкамлагичлар, рудани магазинлаштириш, тўлдиргич билан тўлдириш, рудани қамраб олган тоғ жинсларини қулатиш ва бошқа усулларининг бир нечтаси бир вақтда қўлланиши мумкин. Қазиб олиш тизими техник лойиҳасини тузишда фойдали қазилма конининг кон-техник шароитига мос, ишнинг хавфсизлигини таъминловчи, сўнги маҳсулот (концентрат, металл) олишни ҳисобга олган ҳолда юқори техник-иқтисодий самара берувчи тизим танланиши керак. Блок (тозалаб қазиб олиш панели) нинг ёки қазиб олиш участкаси ишчи лойиҳасида қуйидагилар бўлиши керак: а) блок ёки қазиб олиш участкаси чегарасида жойлашган руда танасининг геологик ва кон-техник характеристикаси; б) блок ёки қазиб олиш участкасини тозалаб қазиб олишга тайёрлашнинг схемаси ва тартиби; в) қазиб олиш тизими ва унинг элементлари (кават ва нимкават, баландлиги, панел, блок, целиклар ўлчамлари, тушадиган йўллар қиялиги, тизим таги элементлари); г) рудани ажратиш усуллари ва бурғилаш-портлатиш ишлари параметрлари; д) тайёрлаш, кесиш ва тозалаб қазиб олиш лаҳимлари кўндаланг кесими, ҳамда мустаҳкамлаш паспорти ва тозалаб қазиб олиш шипини бошқариш; е) тайёрлаш, кесиш ва тозалаб қазиб олиш ишларини механизациялаш восита ва усуллари; ж) рудани етказиш ва ташиш схемалари, тўлдиргич материалларини етказиш; з) энергия-сув таъминоти схемаси; и) тайёрлаш, кесиш ва тозалаб қазиб олиш ишларини шамоллатишнинг ҳисоби ва схемаси; к) тайёрлаш, кесиш ва тозалаб қазиб олиш лаҳимларида ишларни ташкил қилиш графиги; л) рудани тозалаб қазиб олиш натижасида ҳосил бўлган бўшлиқни бартараф этиш усуллари; м) техника хавфсизлиги ва саноат санитарияси бўйича тадбирлар; н) руда йўқотилиши ва сифатсизланиши чегаравий миқдори; о) ёнғинга қарши олдини олиш тадбирлари; п) сувсизлантириш тадбирлари (сувли конлар учун); р) рудаларни геологик ва товар навлари учун намуна олиш усуллари; c) блок (тозалаб қазиб олиш панели) ни ёки қазиб олиш участкасини тозалаб қазиб олишнинг техник-иқтисодий кўрсаткичлари. Блок, панел ва айрим руда жисмларини қазиб олиш лойиҳалари фойдали қазилма конини қазиб олиш техник лойиҳаси билан боғлиқ бўлиши керак. Тизимнинг хавфсизлиги ва самарадорлигини ошириш йўлларини аниқлаш мақсадида қазиб олиш тизими қўлланилишда эришилган техник ва иқтисодий натижалари таҳлили амалга оширилиши керак. Фойдали қазилма кони ёки шахта майдонини қазиб олиш учун қабул қилинган қазиб олиш тизимларида катта (асосий элементлари) ўзгаришлар, ҳамда янги қазиб олиш тизимларини синаб кўриш давлат компаниялари, комбинатлари рухсати билан алоҳида лойиҳа асосида амалга оширилади. Алоҳида блок (камера, панел) га тегишли қазиб олиш тизими ва унинг асосий элементларини ўзгартириш корхона (кон бошқармаси) бош муҳандиси рухсати билан амалга оширилади. Қазиб олиш янги тизими аввало синаб кўрилиши керак. Тажриба ишлари лойиҳаси корхона бош муҳандиси томонидан тасдиқланади. Агарда блок (тозалаб қазиб олиш панели) нинг заҳиралари босқичларга бўлиниб қазиб олинганда, иккинчи, учинчи ва бошқа босқичларда қўлланиладиган қазиб олиш тизимлари фойдали қазилма конини кон-техник шароитлари ва ёнидаги участка (камера) да рудадан тозаланган бўшлиқларни бартараф этиш усуллари билан аниқланади. Қўлланаётган қазиб олиш тизимини хавфсизлиги ва самарадорлигини баҳолаш ва янада такомиллаштириш йўлларини аниқлаш учун ҳар бир блок (қазиб олиш участкаси) учун рудани қазиб олиш давомида паспорт тўлдириб борилиши керак. Паспортда қуйидагилар бўлиши керак: а) руда жисмларининг қисқача геологик ва кон-техник характеристикаси; б) қўлланаётган тизим таърифи, тузилиш элементлари ўлчамлари, ҳамда блокни қазиб олиш тартиби; в) руда заҳиралари ҳаракати; г) ҳар ойда тайёрлаш ва кесиш лаҳимларини ўтишда, қудуқ ва шпурларни бурғилашда, рудани массивдан ажратиш ва блокдан чиқаришда, лаҳимларни мустаҳкамлашда бажарилган ишлар ҳажми; д) ҳар ойда лаҳимларни ўтиш ва руда тозалаб қазиб олиш учун меъёрлаштирилган материал ва энергия (сиқилган ҳаво) сарфи; е) ҳар ой меҳнат харажати ва иш ҳақи сарфи; ж) руда йўқотилиши ва сифатсизланишининг ҳақиқий миқдори ва жўнатилган рудада металнинг миқдори; з) блок ва ишлар тури бўйича эришилган техник-иқтисодий кўрсаткичлари; и) ишлаб чиқришда жароҳатланиш бўйича маълумотлар; к) блокда ишлаётган механизмлар тури ва сони; л) блокда шахта ҳавосининг умумий ҳолати тўғрисида маълумотлар. Блоклараро ва қаватлараро целикларни қазиб олиш навбати ва муддати уларда руда заҳираларининг йиғилишига йўл қўймаслиги ва руда майдонларини қазиб олишга ҳалақит бермаслиги керак. Бир вақтда ишлаётган блоклар сони кон, шахтанинг рудани қазиб олиш бир кунлик ишлаб чиқариш қувватини руда миқдори ва сифати бўйича таъминлаши керак. Руда заҳираларини қазиб олишга тайёр заҳира блоклар сони, меъёрий ҳужжатларда кўрсатилади. Рудани тозалаб қазиб олиш жараёнида ҳосил бўлган, бартараф қилиниши зарур бўлган ҳамма бўшлиқлар лойиҳада кўрсатилган муддатларда бартараф қилиниши керак. Целик ва шип целикларини шакллантириш жараёнида портлатиш ишлари уларнинг турғунлиги пасайиши ва бузилишига олиб келмаслиги керак. Download 0.86 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling