Қисқартирилган номлар


ПОРТЛАТИШ КУЧИ БИЛАН РУДАНИ ЕТКАЗИШ ТИЗИМИ


Download 0.86 Mb.
bet15/57
Sana18.12.2022
Hajmi0.86 Mb.
#1031715
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   57
Bog'liq
ХҚ-2018-2019-Мажмуа

ПОРТЛАТИШ КУЧИ БИЛАН РУДАНИ ЕТКАЗИШ ТИЗИМИ
Руда жисми осилган ва ётган ёнбошлари бир текис, жуда қалин ва қалинлиги ўртача қия руда жисмларини қазиб олиш учун портлатиш кучи билан рудани етказиш тизимини қўллаш мумкин.
Руда жисмларини қазиб олишни камералар ора тасмасимон целиклар қолдириб амалга оширилади. Рудани массивдан ажратиш йўналиши руда жисмининг ер қаърисида ётиқлиги пастки томонига мос келиши керак.
Камералар кенглиги ва целиклар ўлчамлари руда ва рудани қамраб олган тоғ жинслари турғунлигига мос ҳолда аниқланади. Камера узунлиги рудани портлатиш билан етказиш самарадорлиги билан аниқланади.
Руда жисми ётиқлиги пастки томонига перпиндикуляр бўлган юзага қудуқларни жойлаштириб, рудани массивдан ажратишни бурғилаш камераси ёки юқориловчи лаҳимдан амалга оширилади.
Бурғилаш-портлатиш ишлари ўлчамларини рудани майдалаш ва уни рудани қабул қилувчи лаҳимларга етказишни назарда тутиб ҳисоблаш зарур.
Рудани портлатиш билан етказиш самарадорлигини ошириш учун портлатиш моддаларини ажратиладиган қатламининг пастки қисмида кўпроқ тўпланишини таъминлаш керак.
Рудани массивдан қатламма-қатлам ажратиш керак. Навбатдаги қатлам ажратилишини массивдан ажратилган руда тўлиқ чиқарилгандан кейин амалга ошириш керак. Рудаларнинг магазинлаштирилишига йўл қўйилмайди.
Қазиб олиш камераларининг бутун кенглиги бўйича ёки панеллар ёрдамида амалга оширилади. Камерада панеллар сони қўлланаётган бурғилаш жиҳозлари имконияти ва тоғ жинслари шипи турғунлиги билан аниқланади.
Камеранинг пастки қисмида ҳажми ажратилаётган қатламнинг парчаланган холатдаги руда ҳажмидан кам бўлмаган руда қабул қилувчи (воронка ёки траншея) лаҳимларни тайёрлаш керак.


ҚАВАТ КАМЕРАЛИ ТИЗИМ
Қават-камерали тизимини қалинлиги ўртача бўлган, ётиш бурчаги кескин қия бўлган руда жисмларини, ҳамда жуда қалин, ётиш бурчаги ҳар қандай бўлган руда жисмларини қазиб олиш учун қўллаш мумкин.
Камераларни нимқаватларга бўлмасдан қават баландлиги бўйича чуқур қудуқларни бурғилаш йўли билан рудаларни қатламларга бўлиб ажратиш билан қазиб олинади.
Қудуқлар махсус бурғилаш лаҳимларидан бурғиланади. Қудуқларни рудани етказиш ва ташиш горизонтлари лаҳимларидан бурғилашга рухсат берилади.



Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling