Қисқартирилган номлар


II-ҚИСМ РУДА ФОЙДАЛИ ҚАЗИЛМА КОНЛАРИ ҚАЗИБ ОЛИШ


Download 0.86 Mb.
bet7/57
Sana18.12.2022
Hajmi0.86 Mb.
#1031715
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   57
Bog'liq
ХҚ-2018-2019-Мажмуа

II-ҚИСМ
РУДА ФОЙДАЛИ ҚАЗИЛМА КОНЛАРИ ҚАЗИБ ОЛИШ
I БЎЛИМ
ЕР ОСТИ КОНЧИЛИК ИШЛАРИ
УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Ер қаърида фойдали қазилма конлари ётиш элементлари бўйича қуйидагича таснифланади:
а) ётиш бурчаги бўйича
горизонтал ва ётиқ -0-20 градус;
қия -20-50 градус;
кескин қия 50 градусдан юқориси.
б) қалинлиги бўйича
юпқа-0,8 м дан ками;
кам қалинликлардаги -0,8-3 м;
қалинлиги ўртача -3-20 м;
жуда қалин 20 м дан юқори.
Турғунлиги ва мустаҳкамлик коэффициенти бўйича руда ва тоғ жинслари қуйидагича таснифланади:
а) турғунлиги бўйича (қачонки очилган юзасининг узунлиги унинг кенглигидан икки маротабадан ошмаса);
-жудаям нотурғун-мустаҳкамлагич ўрнатмасдан қазиб олиш мумкин эмас;
-нотурғун-10 м2 гача очилган юза барпо этиш мумкин, лекин узоқ шу ҳолатда турса мустаҳканлагич ўрнатишни талаб қилади;
-турғунлиги ўртача-100м2 гача мустаҳкамлагичсиз очилган юза барпо этиш мумкин, лекин узоқ шу ҳолатда турса мустаҳкамлагич ўрнатишни талаб қилади.
-турғун-600м2 гача мустаҳкамлагичсиз очилган юза барпо этиш мумкин, агарда узоқ вақт шу ҳолатда турса айрим бўшашган жойларига мустаҳкамлагичлар ўрнатилиши амалга оширилади;
-жудаям турғун-1000м2 гача ва ундан ортиқ мустаҳкамлагичсиз очилган юза барпо этиш мумкин, узоқ вақт шу ҳолатда турса ҳам мустаҳкамлагич талаб қилмайди.
б) проф. М.М. Протодояконов мустаҳкамлик коэффициенти шкаласи бўйича:
юмшоқ………….......…………......4 гача.
ўртача мустаҳкам………………...4 дан 9 гача.
мустаҳкам…………………………9 дан 15 гача.
жудаям мустаҳкам………………..15 дан юқори.
Фойдали қазилма конларини очилиши лойиҳага мос равишда шахта тик стволлар, штолнялар, қия ёки спиралсимон лаҳимлар, квершлаглар ва бошқа лаҳимлар билан амалга оширилади. Агарда очиш жараёнида кон-геологик шароитларида муҳим ўзгаришлар аниқланса, унда лойиҳадаги очиш схемасига тегишли ўзгартиришлар киритилиши керак.
Шахта майдонини қазиб олишни шахта майдони четидан тоғ жинсларини ер юзасига чиқарувчи шахта стволи томонига қараб ва тоғ жинсларини чиқарувчи стволдан шахта майдони четига қараб амалга ошириш мумкин. Охирги ҳолатда кончилик ишларини шамоллатиш ва ходимларнинг хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш учун асосий лаҳимларни сақлаб туриш керак.
Қават заҳираларини, блоклар (қазиб олиш панелларини), айрим қазиб олиш участкаларини рудалари қазиб олиш учун рудадан тозалаш ишларини бошланиши ва мунтазам равишда ҳамда хавфсиз олиб борилишини таъминловчи тайёрлаш-кесувчи лаҳимлар мажмуасини ўтиш керак бўлади.
Кескин ва қия ётган фойдали қазилма конларини қазиб олишда руда танаси ёки руда таналари гуруҳи майдони кончилик ишларининг бир меъёрда пасайишини таъминлаши керак.
Фойдали қазилма конларини қазиб олиш вақтида конларни қават (қия ётган руда таналарини панелларга) бўлиб очиш, тайёрлаш ва тозалаб қазиб олишни кончилик ишлари календар режасига мос ҳолда амалга оширилади. Қават баландлиги (панел кенглиги) лойиҳада аниқланади.
Қават (панел) лар ёппасига ёки блок (тозалаб қазиб олиш панели), қазиб олиш участкаларига бўлиб қазиб олиниши ва уларни қават (панел) қазиб олиниши вақтида тайёрлаш ва кесувчи лаҳимларни ўтиш амалга оширилиши керак.
Блок (панел), қазиб олиш участкалари руда заҳираларини бир ва бир неча босқичда қазиб олиш мумкин. Рудани қазиб олиш бир неча босқичда амалга оширилса, блокни камера ва целикка ёки биринчи, иккинчи, учинчи ва ҳоказо навбатдаги камераларга бўлинади.
Жиҳозларни, асбоб ва материалларни тушириш ва кўтариш учун хизмат қиладиган тик ва қия лаҳимларга механик кўтариш қурилмалари ўрнатилади. Бундан ўзи юрар жиҳозларни туширувчи қия лаҳимлар истисно. Кўтариш машина тури ва ўранатиш тартиби лойиҳада белгиланади.
Руда танаси ичидан ўтган лаҳимлар одатда целиклар қолдириш билан сақланади. Целиклар ўлчами лаҳимнинг турғунлигини таъминлаши керак. Юпқа ва қалинлиги кичик бўлган руда таналарини қазиб олганда целиклар ўрнига кучайтирилган мустаҳкамлагичлар ўрнатилиши мумкин.



Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling