Қисқартирилган номлар


КОН КОРХОНАЛАРИ ВА АЛОҲИДА ИНШОАТЛАРНИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИШ ВА ҚАБУЛ ҚИЛИБ ОЛИШ


Download 0.86 Mb.
bet3/57
Sana18.12.2022
Hajmi0.86 Mb.
#1031715
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   57
Bog'liq
ХҚ-2018-2019-Мажмуа

КОН КОРХОНАЛАРИ ВА АЛОҲИДА ИНШОАТЛАРНИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИШ ВА ҚАБУЛ ҚИЛИБ ОЛИШ
Янги ёки қайта қурилган карер, шахта, конлар фойдаланиш учун қабул қилиш ўрнатилган тартибда тузиладиган Давлат қабул қилиш комиссиялари томонидан амалга оширилади.
Карер, шахта, конлар ва бошқа обектларни карер, шахта, коннинг тасдиқланган қурилиш лойиҳаси ва кон лахимлари ҳолати, бинолар, иншоатлар, ўрнатилган жиҳозлар комиссия аъзолари томонидан ўз кўзи билан кўрганлиги асосида фойдаланишга топшириш ва қабул қилиш ишлари амалга оширилиши керак.
Самарали фойдаланишга ҳалақит берадиган, санитар-гигиеналик шароитни ва ходимларнинг меҳнат хавфсизлигини ёмонлаштирадиган, ҳамда ёнғинга қарши қурилма ва атроф муҳитни муҳофаза қилувчи объектларидаги камчиликлар билан янги қурилган ёки қайта қурилган кон, шахта, карер, цех ва бошқа обектларни топшириш ва қабул қилиш ман қилинади.
КОН КОРХОНАЛАРИНИ ТУГАТИШ ВА ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИШ
Кон қазиб олиш корхонасининг ишлаб чиқариш фаолиятини тўлиқ тўхтатишни конни тугатилиши деб тушунилади.
Кон қазиб олиш корхонасининг вақтинча (тўлиқ ёки қисман) тўхтатилиши деб, фойдаланиш учун яроқли ҳолатда сақланган иншоатлар ва ер ости кон лахимларини ишчи холатда сақлаш шарти билан ёки уларни ишчи ҳолатга келтириш учун тайёрлов-қайта тиклаш ишларининг энг кам ҳажмини талаб қиладиган кон ишларини ва у билан боғлиқ бўлган бошқа ишларнинг вақтинча тўхтатилишини тушуниш керак.
Агарда мавжуд сувни ер юзасига чиқарувчи воситалар ишлаб турса бу вақтинча тўхтатилиш “қуруқ”, аксинча, сувни ер юзасига чақирувчи воситалар иши тўхтатилса ва кон лахимлари сув остида қолдирилса буни “ҳўл” вақтинча тўхталиш дейилади.
Вақтинча тўхталиш давомийлиги юқори хўжалик ташкилотлари томонидан белгиланади.
Эслатма: Конни қазиб олиш корхонаси лойиҳасида кўзда тутилган ишларнинг мавсумли тўхталиши вақтинча тўхталиш саналмайди.
Кон қазиб олиш корхонаси ёки унинг бирон-бир қисмини тугатиш ёки вақтинча тўхтатиш Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонунчилиги ва “Саноатгеоконтехназорат” Давлат инспекцияси тасдиқлаган, “Фойдали қазилма конларини қазиб олиш корхоналарини вақтинча тўхтатиш тартиби” йўриқномаси асосида амалга оширилади.

Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling