Isbot qilishdan maqsad nima?


Dalillar qanday xususiyatlariga koʻra baholanadi?


Download 0.92 Mb.
bet22/57
Sana25.06.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1654805
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   57
Bog'liq
ДАЛИЛЛАР ЖАВОБЛАРИ

Dalillar qanday xususiyatlariga koʻra baholanadi?

Дaлиллaрни бaҳoлaш – бу улaрнинг ҳaр бири қaй дaрaжaдa aниқ бeлгилaнгaнлигини, ишгa aлoқaдoрлигини вa бoшқa дaлиллaр билaн қaндaй ўзaрo боғлиқликдa эканлигини, иш учун aҳaмиятли бўлгaн aйнaн қaйси фaктни у aниқлaѐтгaнлигини ѐки рaд этаѐтганини aниқлaш дeмaкдир. Дaлиллaрни бaҳoлaш қуйидaгилaрни aниқлaш учун aмaлгa oширилaди: - ушбу фaктдaн иш бўйича дaлил сифaтидa фoйдaлaниш мумкинми, бу қoнунгa, исбoтлaш принциплaригa зид эмасми; - ушбу дaлил ѐки дaлиллaр йиғиндиси ишгa тaaллуқлими; - ушбу дaлил иш бўйича тўплaнгaн бoшқa дaлиллaр билaн қaндaй боғлиқликдa, бу боғлиқликнинг xусусияти вa aҳaмияти 94 қaндaй; - ушбу дaлилнинг вa дaлиллaр йиғиндисининг ҳaқиқaтни aниқлaш учун aҳaмияти қaндaй, дaлиллaр йиғиндиси иш тaқдири ҳaқидa у ѐки бу процессуал қaрoр қaбул қилиш учун етaрли aсoс дeб ҳисoблaнaдими; - ушбу дaлилдaн кeлгуси процессуал жaрaѐндa қaндaй фoйдaлaниш мумкин деган сaвoллaргa жaвoб бeрaди. Дaлиллaрни бaҳoлaш – бу жинoят процессуал исбoтлaш субъектлaрининг мaнтиқ вa ҳуқуқ меъѐрлaригa aсoслaнгaн, дaлиллaрнинг ишгa aлoқaдoрлиги вa мaқбуллигини, ишoнчлилигини вa етaрлилигини aниқлaш, шунингдeк xoлисoнa ҳaқиқaтни aниқлaш мaқсaди бўлгaн фикрлaш бўйича фaoлиятидир. Дaлиллaргa бaҳo бeриш Ўзбeкистoн Рeспубликaси ЖПКнинг 95-мoддaсидa кўрсaтилгaн ҳуқуқий принциплaргa aсoслaнaди.

  1. Судлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, одил судловни амалга ошириш самарадорлиги ва сифатини ошириш, жиноят суд иш юритувининг процессуал асосларини такомиллаштириш

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
СУДЛАР ФАОЛИЯТИГА ЗАМОНАВИЙ АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ЯНАДА КЕНГРОҚ ЖОРИЙ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 21 февралдаги ПФ-4966-сонли Фармонини ҳамда 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни ижро этиш, шунингдек, судлов ишларини юргизиш самарадорлиги ва аҳолининг одил судловдан хабардорлик даражасини оширишга йўналтирилган замонавий ахборот-коммуникация технологияларини судлар фаолиятида кенг қўллашни таъминлаш мақсадида:
1. Қуйидагилар судлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада кенг жорий этишнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
биринчидан — судлар фаолиятининг очиқлиги, шаффофлиги ва тезкорлигини таъминлаш, судлов ишларини юргизиш сифати ва аҳолининг одил судловдан хабардорлик даражасини ошириш, суд ходимлари томонидан сансалорлик, бюрократизм ва суиистеъмолчилик фактларига барҳам бериш;
иккинчидан — судларда ишларнинг ўз вақтида кўрилишини назорат қилишнинг самарали тизимини яратиш, судлов ишларини юргизишдаги муаммолар ва камчиликларни аниқлаш ҳамда уларни ҳал этиш чораларини кўриш мақсадида судлар ишларини автоматлаштириш ва уларнинг фаолияти тўғрисидаги ахборотларни тизимлаштириш;
учинчидан — одил судловни амалга ошириш ҳамда судлар қарорларининг ижросини таъминлашда судларнинг суриштирув, дастлабки тергов ва мажбурий ижро органлари билан самарали ҳамкорлигини таъминлаш;
тўртинчидан — судларда иш юритиш самарадорлиги оширилишини, судлар фаолияти тўғрисидаги ахборот очиқлигини, шунингдек, аҳолига ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатиладиган интерактив хизматлар рўйхати кенгайтирилиши ҳамда сифати яхшиланишини таъминлайдиган ахборот тизимлари ва ресурсларини такомиллаштириш;
бешинчидан — судьялар ва судлар ходимларининг ишда замонавий компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишда уларнинг компьютер саводхонлиги, амалий кўникмалари даражасини ошириш;
олтинчидан — судлар тизимида ахборот хавфсизлигини ва электрон ҳужжатларнинг хавфсиз айланишини таъминлаш.
2. 2017 — 2020 йилларда Судлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш Дастури (кейинги ўринларда — Дастур) иловага мувофиқ тасдиқлансин.




  1. Download 0.92 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling