Isbot qilishdan maqsad nima?
Yuqori instansiya sudlarida isbot qilish
Download 0.92 Mb.
|
ДАЛИЛЛАР ЖАВОБЛАРИ
Yuqori instansiya sudlarida isbot qilish
Суд ҳукми, ажрими ва қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилиги апелляция, кассация тартибида текширилиши мумкин. ―Апелляция‖ сўзи лотинчадан ѐрдам сўраш, мурожаат қилиш деган маънони, ―Кассация‖ фрaнцузчa ―сasser‖ сўзидaн oлингaн бўлиб, синдириш, бeкoр қилиш деган мaънoни билдирaди. Биринчи инстанция судининг қонуний кучга кирмаган ҳукмлари устидан апелляция тартибида шикоят бериш ѐки протест билдириш мумкин. Биринчи инстанция судининг суд муҳокамаси вақтида чиқарилган ажрими устидан апелляция тартибида шикоят бериш ва протест билдириш ҳукм устидан шундай ҳаракатларни содир этиш билан бир пайтнинг ўзида амалга оширилиши мумкин. Маҳкум, унинг ҳимоячиси, қонуний вакили, шунингдек жабрланувчи, унинг вакили суднинг қонуний кучга кирмаган ҳукми устидан шикоят беришга, прокурор ва унинг ўринбосари эса, протест билдиришга ҳақлидир. Фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакиллари ҳукмнинг фуқаровий даъвога дахлдор қисми устидан шикоят беришга ҳақлидир. Суд томонидан оқланган шахс, унинг ҳимоячиси ва қонуний вакили ҳукмнинг оқлаш сабаблари ҳамда ―Апелляция‖ сўзи лотинчадан ѐрдам сўраш, мурожаат қилиш деган маънони, ―Кассация‖ фрaнцузчa ―сasser‖ сўзидaн oлингaн бўлиб, синдириш, бeкoр қилиш деган мaънoни билдирaди. 142 асосларига доир қисми устидан шикоят беришга ҳақлидир. Ишда тараф бўлмаган шахслар ҳам суд ҳукмининг ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор қисми устидан апелляция тартибида шикоят беришга ҳақлидир. Қонуний кучга кирмаган ҳукмлар устидан апелляция тартибида қуйидагича шикоят берилиши ва протест билдирилиши мумкин: 1) жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судларининг ҳукми устидан — Қорақалпоғистон Республикаси судига, вилоятлар, Тошкент шаҳар судига; 2) ҳудудий ҳарбий судларнинг ҳукми устидан — Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судига; 3) Қорақалпоғистон Республикаси судининг, вилоят, Тошкент шаҳар судининг, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг ҳукми устидан — Ўзбекистон Республикаси Олий судига; 4) Ўзбекистон Республикаси Олий судининг ҳукми устидан — мазкур суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига. Апелляция шикоятлари ва протестлари ҳукм чиқарган суд орқали берилади. Шикоят ѐки протест бевосита апелляция инстанцияси судига берилган тақдирда, суд уларни ҳукм чиқарган судга ЖПКнинг 4976 -моддасида баѐн этилган талабларни бажариш учун юборади. Апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан йигирма сутка ичида, маҳкум, оқланган шахс, жабрланувчи томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида берилиши мумкин. Агар ишни қўшимча кўриш чоғида апелляция инстанцияси суди томонидан чиқарилган ҳукм, ажрим илгари чиқарилган ҳукмга, ажримга зид бўлса, апелляция инстанцияси суди кассация тартибида протест киритиш тўғрисидаги масалани ҳал этиш учун ишни Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисига юборади. Ишни қўшимча кўриш тартиби кечикиб келиб тушган хусусий шикоятни ва протестни ҳал этиш учун ҳам қўлланилади. Апелляция инстанцияси судининг ҳукми, ажрими устидан кассация тартибида шикоят, протест берилиши мумкин. Биринчи инстанция судининг апелляция тартибида кўриб чиқилган ҳукмлари, ажримлари, шунингдек апелляция инстанцияси судининг ҳукмлари, ажримлари кассация тартибида қайта кўрилиши мумкин. Кассация инстанцияси судининг қарорлари ЖПКнинг 49719 - моддасида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, Бош прокурори ва уларнинг ўринбосарлари протестига кўра такроран кассация тартибида қайта кўрилиши мумкин. Биринчи ва апелляция инстанцияси судининг ҳукми, ажрими устидан кассация тартибида шикоят беришга бўлган ҳуқуқ маҳкумга, унинг ҳимоячиси ва қонуний вакилига, жабрланувчи ҳамда унинг вакилига тегишлидир. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, унинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорлари ҳамда уларга тенглаштирилган прокурорлар биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси судининг ҳукми, ажрими устидан кассация тартибида протест билдиришга ҳақли. Фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг 161 вакиллари биринчи инстанция ҳамда апелляция инстанцияси суди ҳукмининг, ажримининг фуқаровий даъвога дахлдор қисми устидан шикоят беришга ҳақли. Судда оқланган шахс, унинг ҳимоячиси ва қонуний вакили биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси суди ҳукмининг, ажримининг оқлаш сабаблари ҳамда асосларига доир қисми устидан шикоят беришга ҳақли. Ишда тараф бўлмаган шахслар ҳам биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси суди ҳукмининг, ажримининг ўз ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларига дахлдор қисми устидан кассация тартибида шикоят беришга ҳақли. Кассация шикояти, протести бевосита кассация инстанцияси судига — Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига берилади. Агар шикоятда, протестда қуйидаги масалалар қўйилган бўлса, ишни кассация тартибида қайта кўришга фақат ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг бир йил ичида йўл қўйилади: 1) оғирроқ жиноят тўғрисидаги қонунни қўллаш зарурлиги тўғрисида; 2) жазони кучайтириш тўғрисида ѐки маҳкумнинг аҳволи ѐмонлашишига олиб келадиган бошқа ўзгартиришлар ҳақида; 3) оқлов ҳукмини ѐки жиноят ишини тугатиш ҳақидаги ажримни бекор қилиш тўғрисида. Кассация шикоятида, протестида қуйидагилар кўрсатилиши керак: 1) шикоят, протест йўлланаѐтган кассация инстанцияси судининг номи; 2) шикоят, протест берган шахс, унинг процессуал ҳолати, яшаш жойи ѐки турган жойи тўғрисидаги маълумотлар; 3) суд ишининг рақами, устидан шикоят, протест берилган ҳукм, ажрим чиқарилган сана, биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси судининг номи; 162 4) шикоят, протест берган шахснинг фикрига кўра ҳукмнинг, ажримнинг нотўғрилиги нимадан иборат эканлиги, иш бўйича судга қадар иш юритишни амалга ошириш ѐки суд муҳокамаси чоғида қарор қабул қилишга таъсир кўрсатган қонуннинг қайси нормалари бузилганлигига доир важлари, шунингдек унинг илтимосининг мазмуни; 5) шикоят, протест берган шахс ўз талабларини асослаган далиллар; 6) шикоятга, протестга илова қилинаѐтган материаллар рўйхати; 7) шикоят, протест берилган сана ва шикоят, протест берган шахснинг имзоси. Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьясининг ажрими билан кассация шикояти, протести қуйидаги ҳолларда қайтарилади, агар: 1) шикоят, протест ЖПКнинг 501-моддасида назарда тутилган талабларга жавоб бермаса; 2) иш кассация тартибида кўриб чиқилмайдиган бўлса; 3) шикоятни, протестни қайтариб олиш тўғрисида ариза (хат) келиб тушган бўлса. Шикоят, протест берган шахс ЖПКда кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилганидан кейин умумий тартибда янгитдан мурожаат қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси кассация шикояти, протести бўйича жиноят ишини суддан талаб қилиб олишга ҳақли Download 0.92 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling