Isbot qilishdan maqsad nima?


Xорижий давлатлар ҳудудида далилларни тўплаш ва улардан фойдаланиш


Download 0.92 Mb.
bet31/57
Sana25.06.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1654805
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   57
Bog'liq
ДАЛИЛЛАР ЖАВОБЛАРИ

Xорижий давлатлар ҳудудида далилларни тўплаш ва улардан фойдаланиш




  1. исбот қилиш жараѐнида амал қиладиган жиноят ишлари юритувига оид халқаро ҳужжатлар

Жиноят ишлари юритувида исбот қилиш жараѐнида амал қиладиган халқаро умумэътироф этилган ҳужжатлар: • 1948 йил 10 декабрда қабул қилинган Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси; • 1948 йил 9 декабрда қабул қилинган Геноцид жиноятининг олдини олиш ва унинг учун жазолаш тўғрисидаги конвенция; • 1949 йил 21 мартда қабул қилинган Одамлар савдоси ва фоҳишаликнинг учинчи шахслар томонидан ишлатилишига қарши кураш тўғрисида конвенция; • 1960 йил 14 декабрда қабул қилинган Таълим соҳасидаги 210 камситишларга қарши кураш тўғрисидаги ЮНЕСКО конвенцияси; • 1965 йил 21 декабрда қабул қилинган Ирқий камситишнинг барча шаклларини тугатиш тўғрисидаги халқаро конвенция; • 1966 йил 19 декабрда қабул қилинган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқтисодий, ижтимоий ва маданий, шунингдек Фуқаролик ва сиѐсий ҳуқуқлар тўғрисидаги икки халқаро пакти; • 1966 йил 4 ноябрда қабул қилинган Халқаро маданий ҳамкорлик принциплари тўғрисидаги ЮНЕСКО декларацияси; • 1971 йил 20 декабрда қабул қилинган Ақли заиф шахслар ҳуқуқлари тўғрисидаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти декларацияси; • 1971 йил 16 декабрда қабул қилинган Бактериологик (биологик) ва токсин қуролларни яратиш, ишлаб чиқариш ва захирасини тўплашни тақиқлаш ҳамда уларнн йўқ қилиш тўғрисидаги конвенция; • 1974 йил 20 ноябрда қабул қилинган Илмий тадқиқотчи ходимларнинг мақоми тўғрисидаги ЮНЕСКО тавсияномаси; • 1975 йил 9 декабрда қабул қилинган Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти декларацияси; • 1978 йил 20 ноябрда қабул қилинган Ирқ ва ирқий хурофотлар тўғрисидағи ЮНЕСКО декларацияси; • 1979 йил 18 декабрда қабул қилинган Аѐлларга нисбатан камситишнинг барча кўринишларини тугатиш тўғрисидаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти конвенцияси; • 1984 йил 10 декабрда қабул қилинган Қийноқ ҳамда муомала ва жазолашнинг қаттиқ шафқатсиз, инсонийликка зид ѐки қадр-қимматни камситувчи турларига қарши Бирлашган Миллатлар Ташкилоти конвенцияси; • 1985 йил 29 ноябрда қабул қилинган Жиноятчиликнинг қурбонлари ва ҳокимиятлар томонидан суиистеъмолчиликларнинг қурбонларига нисбатан одил судловнинг аcосий тамойиллари 211 тўғрисида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг декларацияси; • 1985 йил 29 ноябрда қабул қилинган Балоғатга етмаган болаларга нисбатан одил судлов юритишга доир Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг минимал стандарт қоидалари; • 1989 йил 20 ноябрда қабул қилинган Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция; • 1990 йил 1 декабрда қабул қилинган Балоғатга етмаган болалар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг дастурий принциплари; • 1990 йил 14 декабрда қабул қилинган Озодликдан маҳрум этилган балоғатга етмаган болаларни ҳимоя қилишга доир Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг қоидалари; • 1990 йил 14 декабрда қабул қилинган Қамоқда сақлаш билан боғлиқ бўлмаган чораларга доир Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг минимал стандарт қоидалари; • 1993 йил 20 декабрда қабул қилинган Ногиронлар учун тенг имкониятлар яратиш тўғрисидаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти қоидалари ва бошқа ҳужжатлардан иборат. ―Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси‖ 10-моддасида қуйидаги нормалар белгилаб ўтилган: Ҳар бир инсон ҳуқуқ ва бурчларини белгилаш ва унга қўйилган жиноий айбнинг қанчалик даражада асосли эканлигини аниқлаши учун тўлиқ тенглик асосида унинг иши ошкора ва адолат талабларига риоя қилинган ҳолда мустақилва холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқига эга. ―Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси‖ 11-моддасида: Жиноят содир этганликда айбланган ҳар бир инсон ҳимоя учун барча имкониятлар таъминланган ҳолда, очиқ суд мажлиси йўли билан унинг айби қонуний тартибда аниқланмагунча айбсиз деб ҳисобланишга ҳақлидир. Ҳеч ким содир этилган вақтда миллий қонунлар ѐки халқаро ҳуқуқларга кўра жиноят деб топилмаган хатти-ҳаракати ѐки ҳаракатсизлиги учун жазога ҳукм қилиниши мумкин эмас. Шунингдек, жиноят содир этилган вақтда 212 кўлланиши мумкин бўлган жазога нисбатан оғирроқ жазо берилиши мумкин эмас.


  1. Download 0.92 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling