Ўз-ўзини текшириш учун саволлар
Йирик корхонанинг ёрдамчи бўлинмалари ва химат кўрсатиш хўжалигини санаб беринг.
Ишлаб чиқаришни оператив бошқариш қандай ишларни ўз ичига олади?
Моддий-техник ишлаб чиқариш таъминлашнинг мақсадлари қандай?
Иссиқлик-энергетика ресурсларининг кўринишларини санаб беринг.
Ресурслардан фойдаланишни яхшилашнинг омиллари қандай?
Ишлаб чиқаришни моддий-техник таъминлаш маркетинги қандай юритилади?
Корхона электр таъминотининг хусусияттлари нимадан иборат?
7-МАВЗУ. Ишлаб чиқариш корхоналарида сифатни бошқариш
7.1. Маҳсулот сифат кўрсаткичларининг моҳияти ва тизими
7.2 Маҳсулот сифатини бошқаришнинг маҳаллий тажрибаси
7.3. Маҳсулот сифатини бошқаришнинг хорижий тажрибаси
7.4. Сифатни умумий бошқариш концепциясини таҳлил қилиш. Рақобатбардошликни таъминлаш тизими.
7.5. Сифатнинг халқаро тизими: ИСО 9000 : 2000 стандартлари
7.1. Маҳсулот сифат кўрсаткичларининг моҳияти ва тизими
Маҳсулот сифати – маҳсулотга келишилган ёки назарда тутилган эҳтиёжларни қондириш қобилиятини берадиган унинг хусусиятлари ва характеристикалари йиғиндиси. Маҳсулот сифати унинг рақобатбардошлилигига эришишнинг асосий омили ҳисобланади. Бошқа статик омилларга маҳсулот нархи, хизматнинг меъёрий муддатида ва маҳсулот сервиси сифатида унинг истеъмоли доирасидаги харажатлар (эксплуатация) киради.
Товарнинг истеъмол хусусиятлари йиғиндисидан фойдаланиш даражаси нуқтаи назаридан “сифат” ва “фойдали самара” тушунчаларини фарқлаш лозим. Сифат – товарнинг маълум бир эҳтиёжни қондиришининг салоҳиятли қобилияти, самарали фойда эса – товарнинг маълум бир талабни қондиришининг ҳақиқий (фактик) қобилияти. Товарнинг фойдали самарасининг фактик аҳамияти унинг салоҳиятли қобилиятининг 40-70%ини ташкил қилади, истеъмолчилик хусусиятлари 40-70% қўлланилади. амалиётда истеъмолчилик хусусиятларидан фойдаланишнинг 100% ига эришиш иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ эмас, чунки бундай ҳолатларда товарларнинг разунификация қилиниши ва ишлаб чиқариш харажатлари ошиши юз беради. Истеъмолчилик хусусиятларидан фойдаланишнинг иқтисодий мақсадга мувофиқлиги, масалан, машинасозликда 0,8-0,9 атрофида бўлган катталик ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |