Қишлоқ хўжалик машиналари ва жиҳозларини


Download 5.02 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/86
Sana20.11.2023
Hajmi5.02 Mb.
#1790091
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   86
Bog'liq
Қишлоқ хўжалик машиналари ва жиҳозларини ҳисоблаш ва лойиҳалаш

 
4-маъруза 
 Мавзу: Тиркама плугларнинг кўтариш-ростлаш механизмлари. 
 
Режа 
1. Кўтариш–ростлаш механизмларининг тузилиши ва ишлаши. 
2. Кўтариш–ростлаш механизмларини лойихалаш. 
3. Плуг механизмларига таъсир этувчи кучларини аниқлаш. 
4. Амортизацион пружиналарни танлаш. 
 
1. Кўтариш-ростлаш механизмларининг тузилиши ва ишлаши. 
Тракторга тиркаб ишлатиладиган плугларнинг кўтариш ростлаш 
механизмлари ер ҳайдаш чуқурлигини ростлаш, плугни иш холатдан транспорт 
холатга ўтказиш (кўтариш) ва ѐн томонга оғган рамани горизонтал ҳолатга 
келтириш учун хизмат қилади. Барча механизимлар ўзаро плуг ғилдираклари 
билан бирлаштирилгин. Шунга кўра тиркалма плугларининг кўтариш-ўрнатиш 
механизимлари системаси ўзаро кинематик боғланган учта: чап (дала), ўнг 
(эгат) ва кетинги ғилдирак механизмларидан тузилган. 
 
М.С. Тиркама плуглар вазифаси нималардан иборат? 
Чап ғилдирак D механизми ўз навбатида иккита тўрт звенолик
механизмдан чуқурлатиш мезанизми 1-5-6-6' ва автоматнинг ташқи (кўтариш)
механизми 1-2-3-4 дан иборат.
Ўнг ғилдирак Е механизми ҳам иккита алоқа механизми 1-7-8-9 ва 
оғдариш механизми 7-8-9-1 дан иборат. Кетинги ғилдирак Г механизми: алоқа 
механизми 1-11-12-13 ва хусусан кетинги ғилдирак механизми 13-14-15-16 дан 
иборат. 
Плуглар гидравлик ва механиқ кўтариш механизмлари билан жиҳозланади. 
Гидравлик кўтариш механизми гидроцилиндр А ѐрдамида ҳаракатга 
келтирилади: гидроцилиндрга тракторнинг гидросистемасидан босим билан 
мой юборганда (24-расмда плугнинг иш ҳолати кўрсатилган) звено 18-19 нинг 
узунлиги қисқаради, звено 1-18 ўқда чапга буралиб, тиракама Т ни босади ва 
барча ғилдираклар механизмларини харакатга келтириб, плуг рамасини 
кўтаради. 
Механиқ кўтаргич ѐки автомат чап ғилдирак ўқи 2 га ўрнатилади. 
Автомат ишга солинганда кривошип 2-3 ли вал муфта ѐрдамида чап ғилдиракка 
бирикади ва у билан бирга айлана бошлайди. Шунда кўтариш механизми 1-2-3-
4 ишга тушади: кривошип айланиб, шатун 3-4 нинг стерженини труба ичида 
силжитади; стержень трубага тиралгач, тирсак 1-2 шарнир 1 атрофида бурала 
бошлайди. Чап ғилдирак ўқи етакчи ҳисобланади. Шунинг учун чап ғилдирак 


44 
ўқининг рама устидаги горизонтал қисми буралганда алоқа механизмлари ишга 
тушиб, эгат 9-10 ва кетинги ғилдиракларнинг тирсаклари 16-17 шарнирлар 9 ва 
16 атрофида буралиб, рамани кўтаради. 
24-расм. Тиркалма плуг механизмларининг схемаси. 1-2-3-4-автоматнинг ташқи 
механизми; 1-5-6-6- чап ғилдиракнинг корпусларни тупроққа чуқурлатиш механизми; 1-7-8-
9-дала ва эгат ғилдираклари механизмларини бирлаштирувчи алоқа механизми; 7-8-9-1-
оғдириш механизми; 1-11-12-12- дала ва кетинги ғилдираклар механизмларини 
бирлаштирувчи алоқа механизми; 13-14-15-16-кетинги ғилдирак механизми; А-
гидроцилиндр; Б-чамбарак; В-чуқурлатиш механизми; Г-кетинги ғилдирак; Д-дала 
ғилдираги; Е-эгат ғилдираги. 

Download 5.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling