Қишлоқ хўжалик машиналари ва жиҳозларини


-маъруза  Мавзу: Уруғ ўтказгичлар ва уруғ кўмиш иш органлари


Download 5.02 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/86
Sana20.11.2023
Hajmi5.02 Mb.
#1790091
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   86
Bog'liq
Қишлоқ хўжалик машиналари ва жиҳозларини ҳисоблаш ва лойиҳалаш

9-маъруза 
Мавзу: Уруғ ўтказгичлар ва уруғ кўмиш иш органлари. 
 
Режа
1. Сошникларнинг вазифаси, классификацияси ва тузилиши. 
2. Сирпанма сошник параметрларни аниқлаш. 
3. Загортачларнинг сошникка нисбатан жойлашиши. 
4. Маркѐрлар. 
 
1.Сошникларнинг вазифаси, классификацияси ва тузилиши 
Сошниклар экин экишга тайѐрланган далада эгатча ясашда, 
уруғларнинг эгатча тубига белгиланган чуқурликда ѐтқизиш, нам тупроқ билан 
кўмиш учун мўжалланган.
Сошниклар тупроққа таъсир этиш усулига қараб тупроққа ботиш бурчаги 
ўтмас, тўғри ва ўткир бурчакли сошникларга бўлинади. Тупроққа ўтмас бурчак 
билан ботувчи сошникларга дискли, сирпанма ва қилсимон сошниклар киради. 
Булар ишлаганда тупроқни юқоридан пастга босиб, кесак ва ўсимлик 
қолдиқларини қирқади, тупроқни ҳамда эгат тубини бир оз зичлайди. Тупроққа 
тўғри бурчак билан ботувчи сошниклар (наральникли трубалар) тупроқни икки 
томонга кериб, эгат ҳосил қилади. Ўтир бурчаклиларга наральникли, анкерли 
ва панжали сошниклар киради. Булар эгат ҳосил қилишда тупроқни пастдан 
юқорига силжитиб, эгатгача тубини юмшатади ва доим тупроққа 
чуқурланишига интилади. 
М.С. Дискли сошниклар қандай сеялкаларда ишлатилади?
Иш жараѐнини бажаришига караб, сошниклар юмаловчи ва сирпанувчи 
турларга булинади. Сирпанувчиларга: омон тишисимон, ѐргичсимон, 
сирпанКичли, кувурсимон, юмаловчи турига дисксимон сошниклар киради. 
Сирпанувчи сошникнинг тумшуКи билан тупрокка уткир, тик ва утмас 
бурчаклар остида ботиши мумкин. Тумшуғи уткир бурчакли сошник тупрокни 
пастдан юкорига силжитади, арикча 
туби 
юмшок 
булади. 
Утмас 
тумшукли сошник эса тупрокни 
юкоридан пастга караб силжитиб, 
зичлайди. Тик тумшукли сошник 
арикча 
тубини 
зичламайди, 
тупрокни ѐн томонларга суриб 
кетади. 

Download 5.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling