Қишлоқ хўжалик машиналари ва жиҳозларини
Пичанўргич-эзгич ва пичанўргич-майдалагичлар
Download 5.02 Mb. Pdf ko'rish
|
Қишлоқ хўжалик машиналари ва жиҳозларини ҳисоблаш ва лойиҳалаш
2.Пичанўргич-эзгич ва пичанўргич-майдалагичлар
105 Пичан учун ўриладиган ўтлар таркибидаги каротин, протеин ва бошқа фойдали моддалар пояларнинг ўзида эмас, уларнинг барги ва гулларида бўлади. Ўрилган ўтнинг барги ва гули пояга нисбатан тез қурийди. Поянинг қуришини кутилса, олдин қуриб улгурган гул ва барглардаги фойдали моддалар қуѐш нури таъсирида камайиб кетади. Шу сабабли, пичанбоп ўтни тезроқ қуритиш учун уни ўриш билан бир вақтда пояларини эзиш зарур бўлади. Ўзиюрар пичанўргич-эзгич пичанбоп ўтларни ўриб, эзиб, энсиз умларга тўплаб, қисман қуритиш учун далага ташлаб кетади (56-расм). Бундай пичанўргич юритувчи қисм 9 ва ўргич 1 дан тузилган. Ўргич иш ҳолатида тўртта бошмоққа таяниб, юради, уни гидроцилиндрлар кўтариб-туширади. Асосий қисмлари: ўриш аппарти 2, мотовило 4, узатувчи шнек 5, эзувчи жўва 7,8 лар, уюмловчи мосламалардан 6 иборат. 56-расм. Пичанўргич эзгичнинг технологик жараѐни схемаси. Пичанўргичга сегмент-бармоқли, баланд ўрувчи аппарат ўрнатилган. Сегментлар тиғи кертикланган. Мотовило 4 пояларни ўртага тўплаб, 2,0 м кенгликка келтирилиб эзувчи жўва 7, 8 ларга узатади. Эзувчи аппарат қиррали иккита жўвалардан иборат бўлиб, устки жўва пасткига пружина ѐрдамида сиқиб қўйилган. Пружинанинг сиқилиш кучини созлаб, пояларнинг эзилиш даражаси ўзгартирилади. Технологик жараѐн қуйидагича баджарилади. Эгувчи брус баланд пояларни энгаштириб, уларни кесишга шароит туғдиради. Кесилган поялар шнекка узатилади. Ундан узатилган пояларни жўвалар синдириб, эзади. Эзилган поялар энсиз уюм қатори кўринишида ерга тушиб қолади. Бошмоқларга тушадиган юк 200-250 Н бўлишини мувозанатловчи пружиналар ѐрдамида, ўриш баландлигини (min 8 см) бошмоқлар баландлигини ўзгартириш ҳисобига созланади. Шароитга қараб, ўриш аппаратининг бошмоқлари горизонтал ѐки олдига энгаштирилган ҳолда ўрнатилади. Бундай пичанўргичнинг эзувчи жўваларини ечиб олиб, ғаллани ўриб, қаторга уюмлаб кетишда фойдаланиш мумкин. Пичанўргич-майдалагич роторли ўриш аппаратига эга. Машина тиркама бўлиб, иккита ғилдиракка таяниб юради. Ҳарактланаѐтган машинанинг тўсиғи пояларни олдинга энгаштиради, натижада, уларнинг сирти тарнглашиб пичоқларнинг кесиши осонлашади. Пичоқлар ўтмас тиғли бўлиб, болғачаларга 106 ўхшайди, уларнинг чизиқли тезлиги жуда катта бўлганлиги сабабли, пояларни кесмасдан, зарба ҳисобига узиб олади. Пичоқ тиғи қалин бўлгани учун кесакларга тегса ҳам шикастланмайди, фақат осилган шарнири атрофида вақтинча бурилиб қолади. +ўзғалмас пичоққа нисбатан кичик тирқишдан олиб ўтилаѐтган поялар қўшимча майдаланади ва ката тезлик билан қувурнинг ичига ирғитилиб, ўргичга тиркаб қўйилган транспорт воситасига юкланади. Бундай пичоқ йўғон ва дағал пояларни, ҳатто ғўзапояни ўришда ҳам ишлатилиши мумкин. Download 5.02 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling