Қишлоқ хўжалик машиналари ва жиҳозларини
-Маъруза /алла ўрим-йиғим машиналари
Download 5.02 Mb. Pdf ko'rish
|
Қишлоқ хўжалик машиналари ва жиҳозларини ҳисоблаш ва лойиҳалаш
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1./алла комбайнини умумий тузилиши.
13-Маъруза
/алла ўрим-йиғим машиналари Режа: 111 1./алла комбайнинг умумий тузилиши. 2.Ўриш аппаратлари. 3.Сегментнинг пояларни кесиш тезлиги 4.Мотиволонинг асосий улчамлари ва иш режалари 5.Аксиал-роторли комбайнлари. 1./алла комбайнини умумий тузилиши. Ҳар қандай ғалла комбайни ўргич, янчиш аппарати, сомон элагич, дон тозалагич, дон бункери ва сосмон тўплагич каби қисмлардан иборат. /алла комбайнининг технологик иш жараѐни қуйидаги тартибда бажарилади (63- расм). Бўлгач 2 баландлиги комбайн қамров кенглигига тенг келадиган ғаллани ўрилмаган даладан ўргичга ажратиб беради. Ўргич мотовилосининг 3 парраклари пояларни тўплаб ўриш аппарати 1 га энгаштириб беради. Ўриш аппарати 1 нинг сегментлари кесган ғалла поялари ўргич тубига тушади. Шнек 4 ўрилган ғаллани куракчалари ѐрдамида икки четдан ўртага суриб тўплайди ва мосланувчан транспортѐр 5 га, транспортѐт эса қабул битери 6 га етказада. Битер ғаллани янчиш аппаратининг барабани 7 билан унинг таглиги (дека) 25 орасидаги тирқишга узатиб беради. Барабан ғаллани ката тезликда тор тирқишдан сиқилган ҳолда олиб ўтаѐтиб, таглик устида интенсив сидирилиб янчади. Натижада, доннинг 80-85 фоизи бошоқлардан ажралиб, таглик тешикларидан аралашма ҳолда ўтиб сурувчи тахта 24 га тушади. 63-расм. /алла комбайнининг схемаси. Янчилган сомон дон қолдиқлари билан биргаликда барабан тагидан отилиб чиқаѐтган қайтарувчи битер 11 га урилади, натижада, дон қолдиқларининг бир қисми ажратиб олинади. Сомон элагич 14 нинг сомонни силкитиб орқа томонга суришида дон ва бошоқ қолдиқларининг қолган қисми эланиб ажралади ва пастга, транспорт тахтасига тушади. Тозаланган сомон сомон тўплагичга 16 тўпланиб зичланади. Транспорт тахтасининг илгариланма-қайтма ҳаракати туфайли унинг устига тушган дон аралашмаси ғалвирларга суриб келтирилади. Транспорт тахтасининг тароқсимон қисми дон ва чорини устки ғалвир 19 сиртининг биринчи ярмига бир текис тақсимланиб туширади. Устки 19 ва 20 ғалвирлар 112 донни элаш учун тебранма ҳаракат қилганда устки ғалвирнинг кўзларидан дон вам айда хас-чўплар пастга тушади. Чорининг йириги устки ғалвирнинг узайтиргичида қўшимча эланади ва ундан бошоқлар ажратиб олиниб пастга, бошоқлар шнеги 18 га туширилади. Бу шнек бошоқларини комбайннинг чап четига суриб, элеватор (кўтаргич) 21 га йўналтиради. Элеватор бошоқларини қайта янчиш учун қайтарувчи битер 11 нинг устига элтади. Пастки ва устки ғалвирлар устидаги чорининг енгил бўлаклари пастдан юқорига вентилятор 23 нинг ҳаво оқими таъсирида учирилиб, сомон тўплагичга етказилади. Пастки ғалвирдан тушган дон элеватор 12 ѐрдамида дон бункерига тушиб, ундан махсус шнек 10 ѐрдамида транспорт воситасига ортилади. Download 5.02 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling