Қишлоқ хўжалик машиналари ва жиҳозларини
Download 5.02 Mb. Pdf ko'rish
|
Қишлоқ хўжалик машиналари ва жиҳозларини ҳисоблаш ва лойиҳалаш
4.Силосга ўриш комбайнлари
Пичанбоп ўтларни ўриш вақтида майдалаб, улардан сенаж, силос ва ўт уни каби озуқа олиш технологияси кенг ишлатилади. Уни амалга оширишда силосга ўриш комбайнларидан фодаланилади. Бу комбайнлар пичанбоп ўтлар ва маккажўхори каби силосбоп экинларни ўриш билан бир вақтда майдалаб, транспортга ортиб беради. Комбайн ўзиюрар бўлиб, барабансимон, алмашувчан майдаловчи аппаратга эга. Майдаловчи аппарат таъминлагич ва майдалагичлардан тузилган. Таъминлагич тўртта, қовурғали жўвалар ва битта ўргичдан келаѐтган пояларни қисиб олиб, илгарилатиб суради, 5-жўва эса пояларни қўшимча эзиб, майдалаш барабанига узатади. Майдалаш барабанига нисбатан 0,8-1,5 мм тирқиш қолдирилиб кесувчи брус, барабан сиртига эса пичоқ бикр ўрнатилган. Пичоқ суянчиғининг охиридаги куракча майдаланган пичанга ката кинетик энергия бериши натижасида ричаг қувур бўйлаб силжийди. Бажарадиган ишига қараб, майдалагичнинг олд қисмига йиғиштиргич, ўт ѐки маккажухори учун ўргич ўрнатилиши мумкин. Йиғиштиргич қатор уюмланган ўтни ердан йиғиштириб олади ва таъминловчи жўваларга узатади. Ўргичга йиғиштирувчи барабан, шнек, сиқувчи мослама ўрнатилган. Барабан валидаги диск лар оралиғига пружинасимон тароқли хаскаш маҳкамланган. Хаскаш крипошипидаги ролик йўналтирувчи йўлакча бўйлаб силжиши ҳисобига тароқ керакли ҳолатда жойлашади. Барабан вали пружинали таянчга ўрнатилганлиги сабабли, поялар миқдори ўзгарганида, тирқишнинг ўзи созланади. 61-расм. Майдаловчи аппарат схемаси. а-аппрат схемаси;1,2 ва 4-таъминловчи жўвалар; 3-силлиқ жўва; 5-қўшимча эзиш жўваси; 6-майдалаш барабани; 7-қайтаргич; 8- қувур; 9-таглик; 10 кесувчи брусс; 11- тозалагич; 12-пичоқ; 13-стопор шайбаси; 14- созловчи винт; 15-пичоқ суянчиғи; 16-втулка. Комбайннинг технологик жараѐни қуйидагича ўтади. Далада ишлаѐтган комбайн ердаги пичанни ўриб, таъминловчи қисмига узатади. Жўва 110 билан қисман эзилгач, зичланган пичан майдаловчи аппаратга келиб тушади. Майдаловчи барабан уни брус тиғига уриб майдалайди ва катта тезликдага ирғитиб беради. +увур ѐн томомнларига бурила олганлиги сабабли, тайѐр маҳсулотни ҳар қандай ўлчамли транспортга юклаб бера олади. Тиркалма силос комбайн маккажўхори, кунгабоқар, беда ва пичанбоп ўсимликларни ўриб майдалаш, уларни транспорт воситасига юклаш учун мўлжалланган. Бу комбайн пояларининг баландлиги 4,0 м, йўғонлиги 40 мм. гача бўлган ўсимликларни ўриб, майдалаб бериш мумкин. Комбайннинг асосий қисмлари ўргич, силосмайдалагич ва юкловчи қувурдир. Комбайнга фаол бўлгич 2 ўрнатилган, у энгашиб, ѐтиб қолган пояларни тик текисликда кесиб, уларни комбайнга 62-расм. Силос комбайнининг технологик схемаси. илашиб кетишининг олдини олади. Майдалаш аппарати битер-барабан 5, 6 лар, уларнинг орасига ўрнатилган силлиқ жўва 7, майдалаш барабани 9 ва кесувчи брус 8 дан иборат. Майдаланаѐтган пояларнинг қалинлиги ортиб кетса, битер барабан 5, 6 лар ўзининг таянч подшипникларидаги пружиналарни сиқиб, тирқишни кенгайтиради. Барабан 5 ва ўргич транспортѐри орасидаги ҳамда барабан 6 билан силлиқ жўва орасидаги тирқиш қисувчи болтлар ѐрдамида созланади. Барабан 9 шкивига бир томонлама муфта ўрнатилганлиги сабабли комбанга айланишини давом эттиради. Ўрилаѐтган ўсимлик силос учун майдаланаѐтган бўлса, барабанга 9 та пичоқ, агар сенаж ва ўт уни учун майдаланса 18 та пичоқ ўрнатилади. Майдалаш узунлиги 10-30 мм оралиғида бўлишига пичоқ сонини ўзгартириш ва ҳаракат юритмасидаги юлдузчани алмаштириш билан эришилади. Силос қувури майдаланган маҳсулотни транспорт воситасига юклашга мўлжалланган. Назорат саволлари 1.Ем-хашак йиғиштириш машиналарини қандай турлари бор? 2.Пичанўргичларни тузилиши ва ишлашини тушунтириб беринг? 3.Пичанўргич-эзгич машинасидан фойдаланишдан мақсад нима? 4.Рулонлаб пресслагич иш жараѐнини тушунтириб беринг? Download 5.02 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling