Қишлоқ хўжалик машиналари ва жиҳозларини


Download 5.02 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/86
Sana20.11.2023
Hajmi5.02 Mb.
#1790091
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   86
Bog'liq
Қишлоқ хўжалик машиналари ва жиҳозларини ҳисоблаш ва лойиҳалаш

 
 
14-маъруза 
Пахта териш машиналари 
Режа 
1.Горизонтал шпинделли пахта териш машинасининг тузилиши ва ишлаши 
2.Шпинделли барабан улчамлари 
2.Горизонтал шпинделли пахта териш аппаратининг асосий улчамлари 
4.Пахта териш аппаратининг кутараѐтган механизмдаги кучлар
5."Кейс" - 2022 русумли пахта териш машинасининг созланиши 
1.Горизонтал шпинделли пахта териш машинасининг тузилиши ва 
ишлаши 
Горизонтал шпинделли пахта териш машинаси хам вертикал шпинделли 
пахта териш машинасига ухшаб, шпинделли барабанлар, ажраткичлар, 
терилган пахтани узатиш мосламаси, бункер каби кисмлардан иборат. Бу 
машина вертикал шпинделли машинадан шпинделли барабани, ажраткичи ва 
шпинделларни ювиб тозалаш мосламасининг тузилиши билан тубдан фарк 
килади. 
Машина аппаратининг технологик иш жараѐнида (74- расм) эркин турган 
гузапоя шохлари йуналтиргич 1 ѐрдамида 70...100 мм калинликкача кучли 
сикилиб, териш камераси 2 га мажбуран тортиб киритилади. 


125 
Кассета 3 шпинделлари 4 
йулакча 6 таъсирида ишчи 
камерага 
деярли 
перпендикуляр йуналишда 
А жойида киритилади ва 
гузапоянинг бир жойида 
айланиб 
туради, 
чунки 
машинанинг 
силжиш 
тезлиги V
M
ва кассетанинг 
барабан билан биргаликда 
оладиган чизикли тезлиги V 
узаро тенг. Шу сабабли уз 
уки атрофида айланаѐтган 
шпиндель, гуза оралигига 
кираѐтганида, 
учратган 
пахтани тишлари билан 
илинтириб, уз устига халка 
куринишида ураб олади. 
Пахтани 
ураб 
олган 
шпинделларни гуза шохлари орасидан тик йуналишда (В жойида) сугуриб 
олган кассета ВС оралигида илгари томон кескин бурилиб, шпинделларнинг 
айланишини тезлатади. Марказдан кочма кучлар ортиши сабабли пахтага 
илинган хасчуплар дарча 5 дан ташкарига чикариб юборилади, демак, пахта 
кисман тозаланади. Кассетанинг кескин бурилиши хисобига шпинделнинг учи 
ажраткич ликопчалари 7 ни тезрок учратади. Шпиндель ажраткичга теккан 
вактдан бошлаб, барабан билан бирга айланаѐтган кассета тескари томонга, 
яъни оркасига бурилиши хисобига, шпинделнинг ажраткичга тегиб туриш 
вактини узокрок саклаб (кассетанинг СД йулида) колади. 
Кассета узининг СД йулида оркага бурилиб, биринчидан, шпинделни 
ажраткич ликопчаларига узокрок тегиб туриши, иккинчидан, шпинделнинг 
айланиш тезлиги сезиларли камайиши хисобига зич уралган пахта халкаси 
инерция кучи таъсирида кисман ечилиб улгуради, шу сабабли уни шпинделдан 
ажратиб олиш енгиллашади. Шпиндель кичик ва конуссимон сиртга эга 
булгани учун ажраткич пахта халкаларининг бир кисмини шпинделдан тулик 
ечмай, тугунча куринишида сидириб туширади. Ажратилиб олинган пахта 
кабул камераси 8 га тушиб, у ердан хаво окими ѐрдамида бункерга узатилади. 
Ажраткичдан сунг, шпиндель намлагич ѐстикчаси 9 га келиб урилади ва унинг 
намланган юмшок ва серкирра сирти буйлаб юмалаб утади. 
Ёстикчанинг узунлиги шпиндель сиртини тулик тозалашга етарли килиб 
урнатилган. Ёстикча таъсирида шпиндель сиртига ѐпишиб колган усимлик 
шираси, чанг-тузон ва бошка чиркка айланадиган моддалар ювилиб 
туширилади. Тозаланган шпиндель навбатдаги иш циклини бажариш учун яна 
териш камерасига кириб кетади. 

Download 5.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling