Қуръони карим ва хадислар одамзот ақл-идрокини муҳофаза қилиши билан ҳам катта тарбиявий аҳамият касб этади. Чунончи одамзот боласига ароқ, наша, опий каби зарарли гиёҳванд моддаларни истеъмол қилмасликка ундаб туради. Пайғамбаримиз ҳадисларидан бирида, «Кайф қилдирувчи нарса – ҳамр. Ҳар қандай ҳамр ҳаромдир», - деган экан. Ислом хозирги даврнинг глобал муоммасига айланиб бораётган инсонларнинг наслини соғлом сақлашга чорлайди, шаҳвониятга, зинокорликка ва у орқали спидга мубтало бўлишини қоралайди. Зинокорлик катта гуноҳлардан бири эканлигини қайта-қайта уқтиради. Чунки бундай кўнгилсиз ҳатти-ҳаракатлар инсон фарзандлари ирсиятида жиддий нуқсонлар пайдо бўлиши, ҳатто зурриётни баҳтиқаро қилиши мумкин. - Ислом хозирги даврнинг глобал муоммасига айланиб бораётган инсонларнинг наслини соғлом сақлашга чорлайди, шаҳвониятга, зинокорликка ва у орқали спидга мубтало бўлишини қоралайди. Зинокорлик катта гуноҳлардан бири эканлигини қайта-қайта уқтиради. Чунки бундай кўнгилсиз ҳатти-ҳаракатлар инсон фарзандлари ирсиятида жиддий нуқсонлар пайдо бўлиши, ҳатто зурриётни баҳтиқаро қилиши мумкин.
- Қуръони карим ва ҳадисларнинг тарбиявий аҳамияти инсонларни илм-фанни эгаллаш, маърифатли бўлишга чақиришида ҳам намоён бўлади. Бешикдан то қабргача илм излаш лозимлигини қайд этилишининг ўзи катта тарбиявий ахамиятга эга. Ҳадислардаги «Садақанинг афзали мўмин киши илм ўрганиб, сўнг бошқа мўминларга ҳам ўргатишдир»; «Илм ибодатдан афзалдир»; «Илму ҳунарни Хитойдан бўлса ҳам бориб ўрганинглар» каби ҳар бир кишини маърифатга чордловчи сўзларнинг аҳамияти беқиёсдир.
ХУЛОСА - Мустақиллик туфайли фарзандларимизни дунёвий билимлар билан бир қаторда Имом Бухорий тўплаган ҳадислар, Нақшбандий таълимоти, Термизий ўгитлари, Яссавий ҳикматлари асосида тарбия қилиш имконига эга бўлдик.
- Ислом томонидан асрлар давомида ишлаб чиқилган ахлоқий-маърифий қадриятлар янгиланиш жараёнига хизмат қилмоқда. Зеро, бу қадриятлар доимий равишда одамларда, жумладан ёшларимизда яхши хислатларни кўпайтириб, ёмонлардан халос бўлишга чорлайди. Диний ва дунёвий илмларни чуқур ва пухта эгаллаш ўз навбатида кишилар, халқлар, мамлакатлар ҳаётига катта ҳавф солаётган ислом ниқобидаги турли экстремистик оқимларга нисбатан мафкуравий-илмий иммунитет хосил қилиш, халқаро тероризмга қарши курашишга ёрдам беради.
- Юртбошимизнинг изчил саъй-ҳаракатлари билан мамлакатимизда бу долзарб масала мувафаққиятли ҳал этилмоқда.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР - 1.Ортиқов А., Абдусамедов А.Э. Диншунослик асослари. 1-қисм. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий Университети., Т., 2000 й.
- 2. Имом Исмоил ал-Бухорий. Ҳадис. 1-4 жилдлар. Т., 1997
- 3.Ислом энциклопедия (А-Ҳ). Ўзбек миллий энциклопедияси давлат нашриёти, Т., 2004й.
- Bajardi: 1- kurs Malay-ingliz guruhi talabalari
- Salimboyeva Ruhshona
- Mamayusupova Ozoda
- Qo’ziboyeva Yulduz
Do'stlaringiz bilan baham: |