Islom dini e`tiqod qiluvchilar statistikasi. Reja


Download 1.71 Mb.
bet2/9
Sana18.12.2022
Hajmi1.71 Mb.
#1029481
1   2   3   4   5   6   7   8   9

“ Аҳли китоб” деб Аллоҳ таоло юборган китобга амал қилувчиларга айтилади. Биз мусулмонлар насроний ва яҳудий билан китобийлик нуқтаи назаридан яқинмиз. Шунинг учун ҳам бизга зарари тегмаса, биз ҳам азият етказмаймиз ва гўзал муомалада бўламиз. Уларнинг бизда иккита ҳаққи бор: инсонийлик ва аҳли китоблик ҳаққи. Мўмин-мусулмонлар диндош биродарларимиз. Улар билан китобимиз бир, бир пайғамбар умматимиз, қибламиз битта, биргина диний таълимот асосида ҳаёт кечирамиз. Шунинг учун ҳам мўминнинг мўминга ҳаққи учта дейилади. Улар: инсонийлик, аҳли китоблик ва мусулмонлик ҳақларидир.

Оила Исломда муқаддас бир қўрғон саналади. Бу қўрғон бут бўлса, жамият аъзолари ҳар хил жисмоний, маънавий, ахлоқий ва руҳий тажовузлардан ҳимояланган бўлади. Айни пайтда, у ота-она, жуфти ҳалол, фарзандлар, ака-ука, опа-сингилларни ўз бағрига олган фароғат маскани ҳамдир. Энг чиройли муомала, ҳурмат-иззат ва меҳр-муҳаббат оилага қаратилиши лозим. Бу ҳам бизнинг бўйнимиздаги ҳақлардан. Бу ҳақларни адо этиш билан инсон фароғатда яшайди, авлодларининг хулқидан кўнгли тинч бўлади. Ушбу ҳақларнинг барчаси динимизда баён қилинган. Биз уларни ўқиб-ўрганишимиз, ва зиммамиздаги ҳақларни адо этишимиз лозим. Зеро, маърифат йўли бандага икки дунё саодати кафолатланган мунаввар йўлдир.

Paydo bo’lishi va ta’limoti

  • Johiliya» so’zi adabiy arab tilida «bilmaslik», ya’ni «yagona xudo – Allohni tanimaslik» ma’nolarini beradi. Bu istiloh musulmon mualliflari tomonidan Arabiston yarim orolining islomdan oldingi davr tarixiga nisbatan ishlatila boshlandi. Bu bilan yangi davr tarixchilari qadimgi davrda Ichki Arabiston aholisi orasida «ko’pxudolik» (al-Vasaniya) hukm surardi, degan fikrga urg’u berishni istaydilar. Ba’zi tadqiqotchilar johiliya davri 100-200 yil davom etgan degan fikrni bildiradilar. Biroq ushbu davrning qancha muddat davom etganligini aniqlash birlamchi manbalar, birinchi navbatda, yozma adabiyotning ozligi, ba’zida butkul yo’qligi tufayli juda mushkul.

Muhammad payg’ambar hayoti.

  • Muhammad ibn Abdulloh ibn Abd al-Muttalib Makka va uning atrofi tarixida «Fil voqeasi» nomi bilan mashhur bo’lgan jangdan 50 kun keyin tavallud topdi. Misrlik munajjim Mahmud poshoning aniqlashicha, Payg’ambarning tavallud topishlari milodiy sananing 571 yil 21 aprelь kuniga to’g’ri keladi. Otasi Abdulloh Qurayshning Banu Hoshim, onasi Omina bint Vahb – Banu Zuhra urug’idan edilar.

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling