Исломшунослик факултети таълим йўналиши: 5130300 (ислом тарихи ва манбашунослиги) манбашунослик фанидан
Download 52.03 Kb.
|
Zbekiston xalqaro islom akademiyasi islomshunoslik fakulteti uz-assistant.uz
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ишнинг назарий ва амалий аҳамияти.
- Ишнинг тузулиши.
- ЎРТА ОСИЁ ХАЛҚЛАРИНИНГ АРАБЛАР ИСТИЛОСИДАН ОЛДИНГИ ҲАЁТИ
- Муслим ибн Зиёд ибн Абийх
- Барко ибн Наср Бодилийни
Ишнинг мақсад ва вазифалари. Курс ишининг асосий қисми Араб тилининг Ўрта Осиё халқларига кириб келиши расмий тилга айланиши унинг сабаблари ҳақида сўз юритилади. Бундан ташқари араб тилининг қандай тил эканлиги ҳақида батиафсил баён қилинади. Ҳозирги кундаги араб давлатлари ҳақида сўз юритар эканман расмий тили араб тили ҳиссобаланадиган давлатлар ҳақида сўз юритилади
Ишнинг назарий ва амалий аҳамияти. Курс ишида араб тили қандай тил эканлиги ўрта Осиё халқларига таъсири ҳақида атрофлича маълумотлар берилди. Курс ишининг хулоса қисмида таҳлил натижалари умумлаштирилиб, назарий ва амалий аҳамиятга эга хулоса ва таклифлар берилган. Ишнинг тузулиши. Курс ишида кириш икки бобни ўз ичига олган 6 қис ва шу билан бирга хулоса ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат. И БОБ. ЎРТА ОСИЁГА АРАБЛАР ИСТИЛОСИ ЎРТА ОСИЁ ХАЛҚЛАРИНИНГ АРАБЛАР ИСТИЛОСИДАН ОЛДИНГИ ҲАЁТИ Ўрта Осиёнинг қулай ва го`зал табий иқлим ва шароити ҳамда беҳисоб бойликлари ҳамиша арабларнинг диққат-еътиборини о`зига тортиб келган. Манбаларнинг маълумотларига қараганда араблар 651 йилда Ўрта Осиё чегаралари- Марв, Ҳирот ва Балх ҳудудларида пайдо бо`ладилар. Араблар босқини арафасида Мовароуннаҳр ҳудуди да феодал тарқоқлик ҳукм сурган. Бу ерда 15 дан ортиқ кичик-кичик давлатчалар бўлиб улар о`заро урушлар олиб борар эдилар. Бу хол араблар томонидан Ўрта Осиё ерларини босиб олишни тезлаштирди. Араб босқини икки босқичда олиб борилди. Биринчи босқич 705 йилгача бо`лган даврни о`з ичига олади, Бу даврда араблар ватанимиз ҳудудига вақти-вақти билан хужумлар уюштириб турдилар, мамлакат бойликларини таладилар, ко`плаб одамларни қул қилиб о`з юртларига олиб кетдилар ва ўлкани босиб олиш мақсадида ҳарбий маълумотлар тўплаш билан шуғулланганлар. Ўрта Осиё ерларига биринчи бор лашкар тортиб келган хукмдор Зиёд бин Абу Суфёндир. У 667 йилда Амударё бўйларигача келади, Марвни эгаллаб катта бойлик ва ўлжалар олиб юртига қайтиб кетади. 673 йилда Зиёднинг ўғли Убайдуллоҳ Зиёд яна Бухорога қўшин тортиб келади. У Бойқанд ва Ромитон ерларини эгаллайди. Бу даврда Бухоро тахтини малика Хотун боҳқарар эди, У Бухоро ҳукмдори бевақт оламдан ўтган Бидун Бухорхудотнинг беваси бўлиб ўғли Тоғшода ёш бо`лганлигидан давлатни о`зи бошқармоқда эди. Хотун оқила ва тадбиркор бо`лганлигидан ахоли қирғин бо`лмаслиги ва мамлакатни вайроналикдан сақлаб қолиш мақсадларини ко`злаб Убайдуллох билан сулҳ битими тузади ва арабларга ҳар йили бир миллион дирҳам товон тўлаб туриш мажбуриятини олади. Чунки кучлар тенг эмас эди, ёрдамга чақирилган турк лашкарлари ҳам вазиятни бирор-бир даражада о`згартира олмасди. Араблар бухороликлардан тўрт минг кишини асир қилиб олдилар, жуда кўплаб бойлик- хазина, қуроллар, кийимлар, олтин, кумуш нарсаларни ўлжага туширдилар. Улар подшо хотиннинг бир пой этиги ва пайпоғини ҳам топиб оладилар. Тилла ишлатилиб, ҳар хил қимматбаҳо тошлар билан безатилиб тайёрланган этик ва пайпоқ саҳройи арабларни жуда ҳам ҳайратга солган. Бу этик ва пайпоқ икки юз минг дирҳам баҳоланган2. Ўрта Осиёнинг бойликлари мол-дунёга ўч араб саҳройиларининг тинчлиги ва фароғатини бузган эди. Ҳар икки о`ртада шартнома- битим тузилган бо`лсада, Убайдуллоҳ ўрнига Хуросон амири этиб тайинланган Саид ибн Усмон 675 йил 25 ноябрдан 676 йил 13 ноябргача Бухоро устига қўшин тортади. У жуда ко`п ҳийла-найранглар ишлатиб Бухоро ва унга ёрдамга келган Сўғдиёна, Кеш, Насаф қўшинларини тор-мор келтирди. Бухоро подшоси Хотун ибн Усмоннинг талаби билан унинг до`зурига бо-ришга мажбур бо`лди ва жуда ко`п улпонлар тўлаб, шахзода ва аслзодалардан 80 кишини гаровга берди. Шундан со`нг араблар Мовароуннаҳр ва унинг пойтахти Самарқандга юриш қилдилар. Улар бу жойларни эгаллаб жуда ко`п бойликларни қўлга киритдилар ва самарқандликлардан 30 минг кишини асирликка олдилар. Ёзма манбаларда Саид ибн Усмон билан Мовароуннаҳрга келган ко`п минг кишилик араб қўшинлари қаторида Муҳаммаднинг авлодларидан Кўсам ибн Аббос ҳам бо`лган, (Тарихчи Абу Тоҳир Хожанинг маълумотига қараганда Аббос ўғли Қусам Аббос ибн Абдулмуталлиб ибн Хошим ал-Қарши ал Хошимий Муҳаммад пайғамбарнинг амакиси). Саъид ибн Усмон Буҳоро ва Самарқанддан қўлга олган ўлжаларни Кусам ибн Аббосга ко`рсатиб: «Бу ўлжалардан ҳар кишига бир ҳисса, сенга эса минг ҳисса beraman» деганда, Қусам ибн Аббос шариат буюрганидан бир хисса ҳам- ортиғини олмайман деган экан. Қусамнинг тақдири туғрисида турлнча маълумотлар бор. Баъзилар уни Самарқандда ўлдирилган десалар яни баъзи бировлар у Марвда вафот этган деб исботлайднлар. Лекин нима бо`лганда ҳам Наршахийнинг «Бухоро тарихи”да ёзнлишича Самарқанддага Шохизинда мақбараси шу шахс номи билан боғлиқдир. Саъид ибн Усмон гаровга олинган бухоролик шадзодаларни Марвга қайтишда озод қилишга со`з берган эди. Лекин у ваъдасида турмайди ва шаҳзодаларни алдаб Мадинагача олиб бориб уларни барча зарбоп кийимларини ечиб олиб қулларга айлантиради. Эркпарвар бухороликлар бундай хақорат ва пасткашликка чидай олмасдан Саъид ибн Усмон саройига бостириб кирадилар ва аввал уни, со`нгра о`зларини ўлдирадилар. Хуросон амирлигига Муслим ибн Зиёд ибн Абийх тайинланади, У ҳам о`з фаолиятини Бухорога юришдан бошлайди. Бухоро хукмдори ҳар галгидек яна туркларга ва сўгдлар ҳокими Тархун3га ёрдам сўраб мурожаат қилади. Бироқ, бу сафар ҳам мусулмон арабларнинг қўли баланд келади. Жуда ко`п бойликлар ўлжа олинади. Ҳар бир араб аскарига 10 минг дирҳамдан ўлжа улашиб берилади. Хотун билан Муслим ибн Зиёд о`ртасида сулҳ тузилади. Араблар Марвга қайтадилар. Аммо бу қайтиш мол-дунё ва бойликка юз тубан кетган саҳройи арабларнийг охирги қайтиши эмас эди. 704 йилда Хуросон тахтига Қутайба Ибн Муслим ўтиради ва Хуросонни батамом о`зига бўйсундиради. Ана шу даврдан эътиборан араб босқнчилари томонидан Мо-вароуннахрни забт этишнинг иккинчи даври бопшланади. Энди улар Ўрта Осиёни батамом босиб олишга қарор қиладилар. Қутайба ибн Муслимнинг 705 йилда ушбу мақ-сад ё`лидаги Ахорун ва Шуман (Сурхон ва Кофирнхон оралиғидаги ерлар) ҳудудларига уюштирган биринчи юришни муваффақиятсиз якунланади. Тарихчи Наршахийнинг маълумотига қараганда Кутайба катта тайёргарликдан со`нг «саксон саккизинчи йили (12 декабр 796- 30 ноябр 707) Жайхун дарёсидан о`тади. Байканд ахолиси бундан хабардор бўлиб, Байкандни жуда мустаҳкам ҳисор билан ўрайдилар, қадимги вақтларда Байкандни шористон деганлар ва мустахкамлигидан, уни «жез shahar» деб атаганлар («Бухоро тарихи”, 120-бет). Мусулмонлар қаттиқ ва шиддатли жанглардан со`нг бу шаҳарни эгаллайдилар. Икки о`ртада сулҳ тузилади. Қутайба Байканд шахрида амир қилиб Барко ибн Наср Бодилийни тайинлаб о`зи Бухоро томон илгари юришни давом эттиради. Байкандда хукмрон бўлиб қолган Барко шаҳар халқига жабр ва зулм ўтказади, ахлоқий бузуқ ишлар билан шугулланади. Бунга жавобан шаҳар фуқаролари қо`зғолон ко`тарадилар. Ко`тайба бу хабарни эшитиб тезда орқасига қайтади ва қўзғолонни шафқатсизлик билан бостиради. Унинг буйруғи билан араб саҳройилари шаҳарни талайдилар ва ҳароб қиладилар. Ривоят қилишларича, Қутайба Пойкандни фитх қилганда бир бутхонадан оғирлиги тўрт юз дирам (бир дирам — 3,186 гр.) келадиган битта кумуш бут, ко`плаб кумуш жомлар, ҳар бири кабутар тухумидек келадиган марваридлар топилади. Ўлжа олинган барча бойликларни тарозида тортганларида бир юз эллик минг мисқолни (И мисқол — 4,240 гр) ташкил этади. Халқдан талаб олинган барча олтин ва кумушларни совға ўлароқ Дажжожга юборганларида у Қутайбага хат ёзиб, миннатдорчилик билдирган ва «...Худо сенга баракат берсин!» деган. 713—715 йилларда у Тошкент, Ҳўқанд, Туркистон Чини (Шарқий Туркистон) ерларини то Қашғаргача бо`лган ерларни эгаллайди. Ана шу тарика Қутайба ибн Муслим Ўрта Осиё ерларини забт этиб Хитой ҳудудигача чо`зилган ўлкада яшаётган халқларни ислом динига киритади. Фарғона орқали Қутайба Марвга ё`л олади. Марвда ҳалифа Валид вафот этган бўлиб, ҳалифалик тахтига унинг рақиби Сулаймон ибн Аидумалик ўтирган эди. Қутайба ундан хавотирланар ва Сулаймонга ишонмас эди. Шу сабабдан у Сулаймонга қарши очиқ исён ко`таради. Аммо исёнчи сифатида о`з аскарлари томонидан ўлдирилади. Бу воқеа Вамбери берган маълумотларга ко`ра 714 (96) йилда Қутайба ибн Муслим 47 ёшида эканида содир бо`лган эди. Бошқа манбаларда эса 715 йилда араб аскарлари томоиҳан ўлдирилади, дейилади. Шундай қилиб саҳройи араблар дунёнинг энг қадимий ва маданият ўлкаларидан бири бо`лмиш Мовароуннаҳрни о`з мустамлакаларига айлалтирадилар. Мовароуннаҳр ҳудудида яшаган аждодларимиз ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маданий тараққиётда саҳройи арабларга қараганда анчагина олдинда эдилар. Нима сабабдан уларни араб истилочилари нисбатан тез ва осон босиб ола олдиларқ Бунинг сабаблари- биринчидан ўлка халқ1ари о`ртасида ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий бирликнинг бо`лмаганлиги ва феодал тарқоқликнинг мавжудлигидир. Араблар Мовароуннаҳр ерларига бостириб келган пайтда ўлкада бир-бирига душман бо`лган 15 дан ортиқ кичик-кичик феодал давлатчалар бор эди. Бу ҳолдан араблар усталик билан фойдаландилар. Иккинчидан, араблар кўчманчи турк қабилалари билан маҳаллий ўтроқ халқлар о`ртасида мавжуд бо`лган қарама-қаршиликлардан ҳам фойдаландилар. Учинчидан, араблар Мовароуннаҳрга қадар жуда ко`плаб бошқа мамлакатлар ва аҳоли ҳудудларини босиб олган эдилар. Улар бу мамлакатларнинг аҳоли кучлари, моддий бойлик имкониятларидан она тупрогимиз ҳудудларини босиб олиш чоғида фойдаландилар. Тўртинчидан, араблар Мовароуннаҳр ҳудудларига бостириб келганларида бу ерда ко`пдинлилик ҳукм сурарди. Бу ҳол арабларга қарши ўлкамиз ҳудуди холқларининг бирлашувига тўсқинлик қилди ва араб босқинчиларининг ғалабасини енгиллаштирди. Download 52.03 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling