Исломшунослик факултети таълим йўналиши: 5130300 (ислом тарихи ва манбашунослиги) манбашунослик фанидан


ЎРТА ОСИЁ ДАВЛАТЛАРИДА АРАБ ТИЛИГА БЎЛГАН ҚИЗИҚИШ


Download 52.03 Kb.
bet6/8
Sana01.03.2023
Hajmi52.03 Kb.
#1240656
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Zbekiston xalqaro islom akademiyasi islomshunoslik fakulteti uz-assistant.uz

2.2. ЎРТА ОСИЁ ДАВЛАТЛАРИДА АРАБ ТИЛИГА БЎЛГАН ҚИЗИҚИШ
 Араб халқларининг тили, тарихи, иқтисодиёти ва маданиятини тадқиқ этувчи фанлар мажмуи. Араб тили асли араб боʻлмаган (мас, туркий боʻлган), лекин араб тилида ижод қилган олимларнинг маданий меросларини ҳам оʻрганади. А. Гʻарбий Евро-пада 16-аср охирида вужудга келди. Рим, Па-риж, Лейден унинг асосий марказлари боʻлган. 19-аср – 20-аср бошларида араб грамматикаси, лексикография ва адабиет-шунослик боʻйича Силвестр де Саси, Ж. Бело (Франсия), К. Каспари (Норвегия), У. Райт, Р. Николсон (Буюк Британия), Г. Флейшер, Т. Нёлдеке, К. Броккел-ман, Г. Фрейтаг, Х. Вер (Германия), Я. Голдус (Голландия), И. Голдсиер (Вен-грия) илмий тадқиқот ишлари олиб борганлар. Араб 591мамлакатларининг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти муаммолари билан Ж. Соваже, Э. Леви-Провансал, К. Казн (Франсия), К. Беккер (Германия), Д. Деннет, Б. Лю-ис, Г. А. Р. Гибб (Англия), К. А. Наллино, Э. Росси (Италия), Г. Кампфмеер (Гер-мания), Ч. Адаме, Ж. Хейворт-Денн, Ш. Иссави (АҚШ), А. Хаурани, С. Лонгригг (Буюк Британия), Ж. Берк (Франсия) ва бошқа араб-шунослар шугʻулланганлар.Ҳозирги араб тили билан Лейден, Париж, Оксфорд, Кембриж, Галле, Прага, Рим, Қоҳира, Дамашқ, Байрут, Жазоир, Тунис, Работ, Ҳартум, Ҳайдаробод университетларида, шунингдек Араб мамлакатлари лигаси (Ту-нис) қошидаги Араб олий билимлари институти, Исломшунослик институти (Багʻдод), Шарқ ва Африка мамлакатларини оʻрганиш мактаби (Лондон), Шарқ тиллари мактаби (Париж) ва бошқа илмий марказлар шугʻулланади.Россияда Санкт-Петербург, Москва, Украинада Ҳарков, Татаристонда Ко-зон университетларида араб тили оʻқитиш ёʻлга қоʻйилган. Санкт-Петербург А. маркази боʻлиб қолган (19-аср). Россиядаги араб тилига немис арабшуноси Х. Д. Френ, миерлик Шайх Тантовийлар асос солган. Акад. Б. Д. Дорн, профессор В. В. Григорев, профессор В. Ф. Гиргас, академик В. Р. Розен каби арабшу-нос олимлар араб тили, адабиёти, дини ва тарихига оид коʻплаб илмий асарлар яратганлар.20-аср 20-йиллар бошларида Тошкент, Тбилиси ва Бокуда А. мактаблари вужудга келди. В. В. Бартолд, А. Е. Кримский, И. Ю. Крачковский, М. А Сале, А П. Ко-валевский, Т. А. Шумовский, П. Г. Булга-ков, П. А. Грязневич, А. Б. Холидов ва бошқа оʻрта асрлар араб ёдгорликларини таржи-ма қилиб, нашр эттирдилар. 30 – 60-йилларда Г. В. Серетели ва И. Н. Винниковлар Оʻрта Осиё арабларининг тили ҳақида монографиялар езди. 70 – 80-йларда араб мумтоз ва ҳозирги замон адабиёти, тилшу-нослигига қизикиш кучайиб, бу ҳақда коʻплаб илмий асарлар яратилди, энг муҳим асарлар таржима қилинди.Оʻрта Осиё, жумладан, ҳозирги Оʻзбекистон ҳудудида араблар истилоси (8-аср)дан кей-ин араб тили дин ва илм-фан тилига ай-лангач, маҳаллий олимлар асарларини араб тилида ёза бошлаганлар. Хораз-мий, Форобий, Беруний, Ибн Сино, Маҳмуд Кошгʻарий, Замахшарий, Самъоний ва бошқаларнинг фаннинг турли соҳалари – фал-сафа, мантиқ, геол., тиббиёт, риёзиёт, фалакиёт, араб тили, адабиёти, фол-клори, тарихи, этнографияси, тарихий географияси ва бошқаларга доир рисолалари Шарқ ва Гʻарб арабшунослари учун ҳозирги ҳам энг муҳим тадқиқот манбаи боʻлиб қолмоқда. Ислом дини, фиқҳ ва Ҳадис илми соҳасида ҳам Туркистон олимлари коʻплаб асарлар яратганлар. Булар жаҳон миқёсида (хусусан араб оламида ҳам) юқори баҳоланиб, тан олинган. 19-аср 80 – 90-йилларида, айниқса, 20-аср бошларида Туркистонда Россиянинг мустам-лакачилик мақсадидан келиб чиққиб А. илмига бирмунча аҳамият берилди. Тошкентда "Археология ҳаваскорларининг Туркистон тоʻгараги" (1895), кейинроқ Петербург шарқшунослик жамиятининг Тошкент боʻлими вужудга кедди. Оʻзбек арабшунослари томонидан яратилган араб тили, фикх, тарих ва бошқаларга оид асарлар, лугʻатлар, арабчадан оʻзбек тилига қилинган таржималар нашр этилди.Фитрат А. соҳасида бирмунча ил-мий ишлар қилди. Арабшунос А. Э. Шмидт араб тили, адабиёти, ислом та-рихига доир тадқиқотлар олиб борди. Хаттот, манбашунос И. Одилов арабча қоʻлёзмаларга тавсиф езди, уларни қайта коʻчирди. Шарқ-шунос С. Мирзаев араб тилшунослигига оид "Араб тили грам-матикаси" номли илмий асар езди (1944). Оʻзбек арабшунослари (У. И. Каримов, Ҳ. Ҳикматуллаев, Ш. Шоисломов, Н. Иброҳимов, А. Ирисов, А. Талабов ва бошқалар) араб тилида ижод этган олимлар асарларини тадқиқ этиш ва уларни оʻзбек тилига таржима қилишда катта ишлар олиб бор-дилар. Ар-Розийнинг "Сирр ал-асрор" ("Сирлар сири") номли арабча асарининг ягона қоʻлёзмаси (рус тилида, 1957), Ибн Синонинг арабча "Ал-Қонун фиттибб" 592("Тиб қонунлари") асари (рус ва оʻзбек тилларида, 1-нашри 1954–61 ва 2-нашри 1979–83) таржима қилиниб, нашр этилди. Берунийнинг араб тилидаги илмий ва адабий меросини оʻрганиш борасида ҳам муҳим ишлар килинди. Унинг танланган асарлари (5-жилддан иборат) Оʻзбек ти-лига таржима қилинди. Муҳаммад ибн Мусо Хоразмийнинг араб тилида ёзган асарлари тоʻплами "Танланган асарлар" (1983), "Астрономияга оид рисола"си (1983) ҳам таржима килиниб нашр этилди. Оʻзбек арабшунос олимлари арабча қоʻлёзмаларни – "Оʻзбекистон Фанлар академиясининг шарқ қоʻлёзмалари тоʻплами"ни нашрдан чиқардилар (рус тилида, 11 жилдли каталог, 1952–75).Ҳозирги А. Оʻзбекистон Фанлар Академияси Шарқшунослик илмий тадқиқот инсти-тути фаолиятида устувор юналишлардан бири ҳисобланади, бундан ташқари за-монавий Аараб тили ишига Тошкент Ислом университети ҳам салмоқли ҳисса қоʻшмоқда, Араб тили соҳаси учун етук мутахассислар тайёрлаш билан Тошкент давлат шарқшунослик институ-ти шугʻулланади.Ад.: Лунин Б. В., Из истории русско-го востоковедения и археологии в Тур-кестане, Т., 1958; Ирисов А., Тошкентда арабшунослик, Т., 1964; Оʻзбекистон шарқшунослари, Т., 1997.Исматулла Абдумаев.3

Download 52.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling