Исомов М. К., ф ф. н., доцент 14-Маъруза: Ислом қадриятлари


«Аёл тўрт нарса учун никоҳланади. Моли, ҳасаби, жамоли ва дини учун. Сен диндорини танла! Қўлинг тупроққа тўлгур!»


Download 91.94 Kb.
bet19/28
Sana20.06.2023
Hajmi91.94 Kb.
#1629222
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   28
Bog'liq
14-маъруза

«Аёл тўрт нарса учун никоҳланади. Моли, ҳасаби, жамоли ва дини учун. Сен диндорини танла! Қўлинг тупроққа тўлгур!».
Ибн Можа Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилиб қуйидаги ҳадисни келтирадилар: «Аёлларга ҳусни учунгина уйланманг, уларни ҳусни ҳалокатга кетказиши мумкин, молу давлатлари учун ҳам уйланманг, балки, шу молу давлатлари туғёнга солиши мумкин, лекин диндорларига уйланинглар, албатта қора чўри бўлса ҳам диндорлари афзал».
Агар ота-она диёнатли бўлса, фарзандини диёнатлик қилиб тарбиялайди. Кўп жиҳатдан фарзандининг тарбиясига оналарнинг таъсири ката бўлади.
Бўлажак она ҳам ўз фарзандининг бўлажак отасини танлаши лозим. Бунда ҳам бўлғуси отанинг дину диёнати, ахлоқ ва одобига қаралади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу шундай ривоят қиладилар: Пағамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Агар хулқи ва диндан сизлар рози бўладиган киши (қизингларга) совчи бўлиб келса, уни унга никоҳлаб беринглар, агар бермасанглар ер юзида ката фасод қилга бўласизлар».
Икки диёнатли йигит ва қиз турмуш қуришгач, энди фарзанд тарбиясининг кейинги босқичлари юзага келади. Аёл фарзандга ҳомилдор бўлгач янада эътиборлироқ бўлиши лозим.
Ислом ота-онанинг зиммасига фарзанднинг таълим-тарбиясини ҳам юклайди. Зеро, Ислом дини ўзи илм ва таълим динидир. Пайғамбаримиз (с.а.в.)га биринчи хитоб қилинган ваҳий илм ва таълимни эслатади. Болага илм беришда аввало ўқиш ва ёзишни ўргатиш лозим. Чунки ўқиш ва ёзиш илм олишнинг асосий қуролидир. Шу билн фарзандни иқтидорига қараб ўзининг замонасидаги илмларни ҳам ўргатиши лозим. Чунки, илмсиз миллатнинг қуввати пасаяди. Бизлар учун намуна ҳисобланган асодат асри кишилари ўз даврларининг ҳар соҳада пешқадами бўлганлар. Ҳурматли талабалар сизлар яқин келажакда ота ва она бўласизлар, сизлар ҳам Ислом тарбияси ўлароқ ўз фарзандларингизни замонасининг олди ёшлари қилиб тарбиялашингиз менимча мақсадга мувофиқ, чунки бу айни пайтда зарур деб ҳисоблайман. Уларга бошқа тилларни айни ёшликдан бошлаб ўргатишни ҳам йўлга қўйиш керак. Ким қайси қавмнинг тилини билса, ўшаларнинг макридан омондам бўлади. Зайд ибн Собитдан ривоят қилинади. У зот шундай дейдилар:
«Расулуллоҳ (с.а.в.) менга: «Сурёний тилини (яҳудий) биласанми? Менга улардан мактублар келади» - дедилар. Мен «Йўқ», деган эдим, «ўрган», деб буюрдилар. Мен ўша тилни ўн етти кунда ўргандим. Яҳудийлардан мактублар келса, уни ўқиб берар, Расулуллоҳ (с.а.в.) уларга мактуб юбормоқчи бўлсалар, мен ёзиб жўнатар эдим».
Шунингдек, илмни ёшликдан олишга тарғиб қилиш керак. АбуДовуддан ривоят қилинади. У киши айтадилар: «Расулуллоҳ (с.а.в.) : « Гўдаклигида илм олганнинг мисоли тошга ўйилган нақш кабидир. Кексайганда илм олганнинг мисоли сувга ёзилгани кабидир», дедилар.

Download 91.94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling