Исомов М. К., ф ф. н., доцент 14-Маъруза: Ислом қадриятлари


Яхши фарзанднинг садақаи жорияси, савобли ишлари ота-онасининг қабрини пур нур, руҳи покларини шод ва масрур қилади. Яхши хулқ-одоб белгилар ўн хил бўлади


Download 91.94 Kb.
bet21/28
Sana20.06.2023
Hajmi91.94 Kb.
#1629222
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   28
Bog'liq
14-маъруза

Яхши фарзанднинг садақаи жорияси, савобли ишлари ота-онасининг қабрини пур нур, руҳи покларини шод ва масрур қилади. Яхши хулқ-одоб белгилар ўн хил бўлади:
- Хайрли ишларда одамлар билан зиддиятга бормаслик.
- Ҳис-туйғу ва эҳтироларга берилмаслик.
- Ўзгаларнинг камчилигини қидирмаслик
- Бировларнинг бахтсизлигига ҳамдарда бўлиб, уни тш0ри тушуниш.
- Агар айбдор ўз айбига иқрор бўлса, уни авф этиш.
- Муҳтожаларга ёрдам кўрсатиш.
- Кишилар тўғрисида ғамғўрлик қилиш.
- Ўз нуқсонларини кўра билиш.
- Одоб-ахлоқли бўлиш
- Хушмуомалали бўлиш.
Фарзандаримизни ёмон хулқ, бузуқ ғоялардан фикрини тоза, мусаффо қилмоғимиз даркор. Пайғамбаримиз (с.а.в.) бу борад айтадиларки: «Бамисоли сирка асални бузганидек, бадфеъллик ва ахлоқсизлик ҳам кишини қилаётган амалларини бузади» - деб марҳамат қилдилар.
Юқорида келтирилгандан хулоса қилиб айтишимиз мумкинки, одоб чиройли хулқ ёшлар фарзандалримиз камоли сари қўйилган илк қадам ҳисобланар экан. Одоб ва ҳусни хулқ эгаси бўлган ёшларгина илм ва касб-ҳунарда юксак чўққиларга етиша оладилар.
Маълумки Ислом луғатда бўйсуниш ва тинчлик маъноларини англатади. Бу икки тушунча ўзаро боғлиқдир. Қаерда белгиланган меъёрларга бўйсуниш бор, ўша ерда тинчлик бор. Қайси жойда итоатсизлик, исёнкорлик ҳукумрон у ерда зиддият, нотинчлик, ҳатто уруш . . .
Бугун айрим хориж ўлкаларда кузатилаётгнан гуруҳбозлик ва ихтилофлар, тўқнашув ва қарама-қаршиликлар айнан бўйсунмаслик ва исёнкорликнинг аянчли оқибатидир. Бинобарин, ислом итоатдир, исёнкорлик эмас. Тинчликдир, урушқоқлик эмас. Омонликдир, даҳшат солувчилик эмас. Бағрикенгликдир, тарафкашлик эмас. Дўстликдир, тарқоқлик эмас. Бунёдкорликдир, ялқовлик эмас. Ватанпарварликдир, бузғунчилик эмас. Меҳр-муҳаббатдир, қаҳр-адоват эмас. Маърифатдир, жаҳолат эмас. Зиёдир, зулмат эмас….

Ислом динининг асрлар давомида башариятни эзгуликка, маърифатга чорлаб келаётган, йиллар давомида ҳаётбахш маънолари кишилар қалбидан ўрин олиб, тарихнинг турли мураккаб онларида ҳам беназир ҳамдам, дилларга малҳам бўлиб, ҳазрат Навоий таъбирлари билан айтганда, турмушига рўзғор сафолигини, дунёқарашига ҳидоят зиёсини олиб кираётган тушунчаларини исломий қадриятлар деб атаймиз.

Бу қадриятлар имон, эътиқод, виждон, диёнат, маънавият каби ўлмас ва енгилмас туйғулар самарасидир. Бу қадриятлар олий даражадаги одоб-ахлоқ, чуқур билим ва маърифат тақозосидир. Бу қадриятлар тинчликсеварлик ва сулҳпарварлик, ҳақсеварлик ва инсонпарварлик, ватансеварлик ва халқпарварлик, билимсеварлик ва маърифатпарварлик, меҳнатсеварлик ва бунёдкорлик каби бугун умуминсоний дея эътироф этилган, жаҳон тамаддуни тараққиётига бемисл улуш қўшган анъаналар ҳосиласидир.




Download 91.94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling